Ойдин кунлар тонги отганда

Ойдин  кунлар  тонги  отганда
97 views
03 October 2012 - 12:07

Нураддин  Жуманиязов 

ЭРК  ДП  аъзоси
2012 йил  1-октябрь

Ўзбекистоннинг бугунги ноқонуний президенти, халқнинг бошига битган балои офатдир. Мамлакат иқтисодини емирилишига йўл қўйиб, халқ   ғамидин  ғамсиз одамдир.  Миллат обрўсини оёқ ости қилаётган, қизларининг яйраб-яшнаши учун халқ келажаги муоммаларидан юз ўгирадиган шахсдир. Ўз манфаати йўлида, Андижонда,  тинч ахолини ўққа тутиб, инсоний қиёфасини йўқотган одамдир. Ёшларни, маънавий ва миллий кадрятларидан, одоб ва ахлоқ нормаларидан, халқни эртанги кунга бўлган ишончларидан узоқлаштираётган, бошқарувда  нўноқ президентдир.

Мамлакатда зуровонлар ҳукумрон. Мамлакат  иқтисоди   танг ахволда. Буни англаш учун, мутахасис бўлиш шарт эмас. Юртимизда,  деярли махсулот ишлаб чиқарилмайди. Мавжуд қўшма  кархоналар, бу  тақчилликни  бартараф қилишлари учун қурилган. Лекин, қўшма кархоналар махсулотининг ички бозордаги нархи, хориждаги баҳолардан баланд.  Масалан, УЗДЭУАВТО махсулотлари.

Ўзбекистоннинг ишлаб чиқарииш  субъеклари ва иқтисодий  салоҳияти, иттифоқ давридаги қурилиб ишга тушурилган корхоналардан иборатдир. Бу иқтисодий субъектларнинг яримидан кўпироғида, тавар ишлаб чиқариш амаллари тўхтатилган. Қолган ярими эса, нари борса 20%  қувват билан ишлаяпти. Янгидан барпо қилинаётган  саноат кархоналарининг  сони  мутлақо оздир. Мамлакат президентининг сўзи,  расмий қарорлари,  чет эл ва ўзимиздан етишиб чиққан зўровон сармоядорлар учун бирдай ишончсиздир ва  ховфлидир.  Бойвачча, ўз сармояси билан  бирор иш қилишга шайланса, аввало атрофидаги текинхўрларни,  яни:  ҳокимият, ҳуқуқ тартибот органлари  ва солиқчи порахўрларини рози қилиши керак. Кейин иш бошланади. Тадбиркорнинг  иши ва ютуклари, унинг   кейинги  (айрим мутасадди шахсларга) пул сочиш химматига ҳам  боғлик.  Фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналарида катта муоммолар мавжуд:

1. Мавжуд  моддий ва техник таъминот корхона эхтиёжига  ва ривожланишига мутлақо тўғри келмайди, керакли моддий ва техник мохсулот етказиб берувчи (пудратчи) корхоналар, чекланган ассартиментда  махсулот етказадилар.

2. Мавжуд технологик  линиялар жихозлари ва асбоблари эскирган,  ишдан чиққан.

3. Иқтисодий субъектларда кадрларни ўқитиш, малакаларини ошириш тадбирлари издан чиққан.

4. Ҳар бир иқтисодий субъектнинг бардавом ва мувффакиятли ишлаши учун, ишончли молия манбааи йўқ.

5. Кўп ҳолларда буюртмачилар тепадан келган буйруқ  билан, буюртма очишга мажбурдилар. Бу носоғлом  вазият буюртмалар портфелининг  асоссиз тўлдирилишига сабабдир.

Корхоналар махсулот ишлаб чиқаришини  назорат қилиш ва  ривожлантиришнинг асосий воситаси, интизомдир.  Яъни:

– Маъмурий  интизом.

– Молиявий  интизом.

– Технологик  интизом.

– Меҳнат  интизоми

Мамлакат, диктатор Каримов режими қоидалари воситасида бошқарилаяпти.  Бошқарув системасининг бошқарув буғинларидаги кадрлар саводига ва тажрибаларига қараб эмас, балки юқори раҳбарнинг истак хоҳишларига қараб тайинландилар. Корхона раҳбарлари, ўз субъектларида, фақат тепадан келган буйруқларнигина бажаришга одатланганлар. Воҳоланки, корхонларни бошқаришда тубандаги  бошқариш элементлари ҳам амалга оширилиши шарт.  Яъни:

– Меҳнат коллективининг иқтисодий, ижтимоий ва маиший масалаларини ечишдаги бошқорув амаллари.

– Кархонанинг истиқболли режаларини ишлаб чиқаришдаги бошқарув амаллари.

– Корхонани ривожлантиришдаги молиявий системани  бошқариш амаллари.

– Кадрларни ўкитиш, малака ошириш ва уй жой таъминоти масалаларини бошқариш амаллари.

Бугунги кунда ишлаб чиқариш корхоналарида, бошқарув идораларида бошқорувнинг бесамар, яъни маъмурий буйруқбозлик усуллари қўлланилаяпти. Тепадан берилган  “кучли”  ва “катъий”  буйруқ, бошқорув системасининг кейинги поғоналарига  ўтади. Ўтиш жараёнида буйруқ ўз моҳиятини йўқатади. Ишлаб чиқариш бўлинмаларига  етиб келган  “катта” ва  “кучли”  буйруқ, ишчиларга танбех беришдан нари ўтмайди.  Буйруқ  шашти: –  …айибдорсизлар.., …. ишланглар. Йўқса,  кетинглар! – деган қўрқитувлар билан, амалда сўниб бошлайди. Иш барибир чала бажарилади. Чунки:

– чала моддий, техник таъминланган;

– чала технологик жихозланган ишчи ўринларда;

– ишчи кадрлар билан чала комплектланган, меҳнат коллективларда, албатта, базўр  ва сифатсиз махсулот ишлаб чиқарилади.

Мамлакат ишлаб чиқариш корхоналарида, қурилиш объекларида ва бошқа идораларда ишни нормал шароитда ташкил қилишнинг тубандаги шартлари бор.

– Моддий ва техник  таъминотининг барқорорлиги.

– Технологик..

– чала моддий, техник таъминланган;

– чала технологик жихозланган ишчи ўринларда;

– ишчи кадрлар билан чала комплектланган, меҳнат коллективларда, албатта, базўр  ва сифатсиз махсулот ишлаб чиқарилади.

Мамлакат ишлаб чиқариш корхоналарида, қурилиш объекларида ва бошқа идораларда ишни нормал шароитда ташкил қилишнинг тубандаги шартлари бор.

– Моддий ва техник  таъминотининг барқорорлиги.

– Технологик базанинг мавжудлиги ва унинг график бўйича янгиланиши.

– Кадрларнинг техник ўқитув ва малакаларини ошириш амалларининг сўзсиз бажарилиши.

– Молия таминоти.

– Буюртмалар портфелининг тўғрлиги  ва тўлалиги.

Маънавий бойлик, ҳаёт мазмуни. Моддий бойлик ва фаровон турмушсиз дунёнинг иши битмайди. Шунинг учун ҳам дона ва сабрли  халқимиз қадимдан “Устинг бутун, қорнинг тўқ  ва тепангда томинг бўлса, шу кифоя эмасми?”- деган.  Бугунги ибора билан айтганда:  Ҳар бир фуқоро ижтимоий ҳимояга эга бўлиши керак. Яъни, мамлакат иқтисодий ифраструктураси,  ишга яроқли ҳар бир   фуқорони иш билан кафолатли  таъминлаган бўлиши керак. Шундагина  улар:

– Халқ истемол молларига;

–  Озиқ- овқат махсулотларига;

–  Уй  жойга бўлган талабларини қоноатлантира оладилар.

Бизнинг келажаги ва ўтмиши буюк бўлган  мамлакатнинг бугуни, ўринсиз иқтисодий танг ахволдадир.  Чунки, халқи меҳнатсевар, катъий  ҳаётий мақсад  билан яшаётган ва илмга интилувчи ёшларига эга бўлган мамлакатда, замонавий ишчи ўринлари мутлақо оз. Юрт  бошчиси, эл истагига ўзбошимчалик қилаверадиган, амалдорлари “каттага  мос ва ўзларига хос” элда фан номзодлари, ўқитувчилар, дўхторлар, талай мутахасислар, хали мутахасис бўлиб улгурмаган ёшлар ватанида ва чет элларда мадикорлик билан трикчилик қиладилар. Азобли руҳий  кечинмани ўз қалбларида кўтариб юрибдилар.  Масалан:  Мардикор, ўз соҳасида яхши  мутахасис бўлишига қарамасдан, иш берувчининг у ёки бу хизматини бажариш учун  ўз профссионал ғурурини жиловлаши ва борига шукур қилиши керак. Бу ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайдиган, ўта оғир руҳий жараёндир. Ўз ишчи ўрнида ишлаётган мутахасис, лавозим поғанасидан кўтарилиши учун қилинадиган профессионал ҳаракат, нисбатан енгилдир. Фуқароларимиз жонини ва вақтини аямасдан, оромидан кечиб мардикорлик билан фаолият кўрсатаяптилар. Бу, рўй бераётган ижтимоий ходиса, мамлакатимиздаги меҳнат резервларининг нақадар кучли  ва сифатли эканидан  далолатдир. Ишга талабгар фуқароларимизни ижтимоий ҳимоя қилган ҳолда, уларнинг  кучидан ва билимидан тўғри фойдаланиб билсак, Ўзбек миллати,  ўз меҳнат махсули билан дунё бозорига албатта  чиқади. Меҳнат ресурсларига жуда бой, меҳнаткаш халқи билан мақтанса арзийдиган мамлакатимизда, фуқароларимизни иш билан таъминлаш учун ишчи ўринларини барпо қилиш имкониятлари жуда катта.

“Минг ишчидан, бир бошчи…” дейилади нақлда. Бу нақилнинг  мазмунини бундай тушунмок керак:  Минг ишчи бирор ишнинг уддасидан чиқиши учун,  ишчиларга ва ишга, яхши муомлали,  билимли, этиқодли ва  ғояга садоқатли бир  инсон раҳбарлик қилиши керак, дегани. Тузукли бошлиқ  топилмаган жойда, тузукли  иш бўлмайди.  Юртимизнинг бугунги бошчилари билан мамлакатда бирор ижобий иш қилиш ўта қийин масала. Уларнинг  ўрнини виждонли, билимли, имонли, этиқодли одамлар билан алмаштирилса, албатта ишлар юришиб кетажак.

Барпо қилинган ишчи ўринларида, меҳнатни илмий ва миллий асосда ташкил қилсак.  Шунда:

–  порахўрлик,

–  буйруқбозлик,

–  югурдаклик иллатлари албатта чекинажак.

Элимизда, илғор ва мамлакатларошо таниладиган меҳнат коллективлари вужудга келажак. Замонавий махсулотлар технологиясини бошқарадиган ва ҳеч кимдан кам бўлмаган авлод пайдо бўлажак. Тирноқ остидан кир излаб, “Ўзбек миллатининг бўлиб бўлгани шу, у бундан ортиққа лойиқ эмас” – деб бизга уқтираётганларнинг ғарзли ниятлари пучга чиқиб кетаверади. Чунки миллатимиз  улуғвор  ва бой тарихига эга.  Миллатимиз жафокаш  вакиллари ўзларининг буюк ишлари билан, инсоният  тарихи саҳифаларидан  муносиб ўрин  олганлар. Келажак  учун буюк ишларни бажаришга шайланаётган халқимизга,  унинг маънавий камол топишига ва элимизда ойдин кунларнинг тонги  тезрок отиши учун  дуо килайлик.

ДУО:  Аллоҳим. Сенга имон келтирамиз. Ишларимизда сенга суянамиз. Сенга таваккал қиламиз. Ўзинг билгувчисан. Ўзинг бергувчисан. Юртимизни золим подшодан ҳолос этиб, халқимизга  ўзи танлаган,  одил подшосини раво кўргайсан. Биз Сендан ҳидоят, тақво, ўртача бойлик..

Элимизда, илғор ва мамлакатларошо таниладиган меҳнат коллективлари вужудга келажак. Замонавий махсулотлар технологиясини бошқарадиган ва ҳеч кимдан кам бўлмаган авлод пайдо бўлажак. Тирноқ остидан кир излаб, “Ўзбек миллатининг бўлиб бўлгани шу, у бундан ортиққа лойиқ эмас” – деб бизга уқтираётганларнинг ғарзли ниятлари пучга чиқиб кетаверади. Чунки миллатимиз  улуғвор  ва бой тарихига эга.  Миллатимиз жафокаш  вакиллари ўзларининг буюк ишлари билан, инсоният  тарихи саҳифаларидан  муносиб ўрин  олганлар. Келажак  учун буюк ишларни бажаришга шайланаётган халқимизга,  унинг маънавий камол топишига ва элимизда ойдин кунларнинг тонги  тезрок отиши учун  дуо килайлик.

ДУО:  Аллоҳим. Сенга имон келтирамиз. Ишларимизда сенга суянамиз. Сенга таваккал қиламиз. Ўзинг билгувчисан. Ўзинг бергувчисан. Юртимизни золим подшодан ҳолос этиб, халқимизга  ўзи танлаган,  одил подшосини раво кўргайсан. Биз Сендан ҳидоят, тақво, ўртача бойлик тилаймиз. Юзимизни ошкора ва яширин барча ёмонликлардан ўгир. Кўзларимизни, қулоқларимизни, ишларимизни ва фарзандларимизни бизга муборак қил. Гуноҳларимизни кечир. Неъматингни биздан(халқимиздан) аяма.
ОМИН.