Ucell текшируви 2012 йил охиригача давом этади

Ucell текшируви 2012 йил охиригача давом этади
154 views
06 October 2012 - 9:37

Ўзбекистондаги TeliaSonera Швеция-Финляндия телекоммуникация компаниясига қарашли Ucell уяли алоқа операторининг аудит текшируви 2012 йилнинг охиригача чўзилиши мумкин, дея хабар беради Reuters.

Эслатиб ўтамиз, TeliaSonera Ўзбекистондаги Ucell компаниясининг текширувига Mannheimer Swartling юрдик фирмасини мустақил аудитор этиб тайинлади: TeliaSonera 2007 йилда Ўзбекистонда 3G-лицензияси, частоталар ва телефон рақамлари серияларини сотиб олиш учун бирор-бир коррупцион схемадан фойдаланганми-йўқлигини аниқлаш топширилган. Аудит ўтказиш ташаббуси “Миссия: Текширилсин” сериядаги теледастур трансляциясидан сўнг кўтариб чиқилган. Ушбу дастур муаллифларининг таъкидлашича, компания 2007 йилда Ўзбекистонда фаолият юритишга лицензия ва частоталар сотиб олиш учун маҳаллий ўзбек шеригига – Гибралтарда рўхатга олинган Takilant МЧЖ компаниясига $320 миллион тўлаган. Прокуратура TeliaSonera компаниясининг Ўзбекистонда лицензия сотиб олиш битимини текшира бошлади, компаниянинг ўзи эса ушбу битим билан боғлиқ порахўрлик ва пул ювиш масаласи юзасидан ўзининг ички текширувини бошлади.

Шу билан бирга, TeliaSonera компаниясининг 37 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Швеция ҳукумати компаниянинг Директорлар кенгашида ўз ўрнига эга бўлишга даъво қилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.Reuters агентлиги шу савол билан молиявий бозорлар масаласи бўйича вазир Питер Норманга мурожаат қилиб, бу хабарни тасдиқлашни ёки инкор этишини сўради. Питер Норман бу нарсани истисно этмаётганини ҳамда ҳукумат этик масалаларни ҳал қилиш, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари ва коррупцияга қарши кураш бўйича менежемент ишини яхшилашни истаётганини маълум қилди.

TeliaSonera компаниясига қарши қўйилган мазкур айбловлар муносабати билан Швеция ҳукумати ўзи ҳиссадор бўлган компанияларда вазиятни назорат қила олмагани боис қаттиқ танқид остига олинган эди. Парламент тингловларида сўзга чиққан Норман ҳукумат авваллари компаниянинг ишига аралашмай келганини, аммо айни пайтда TeliaSonera билан яхши диалог ўрнатганини маълум қилди.

“Компания Ўзбекистон бозорини тарк этадими?” деган саволга Норман: “Бу TeliaSonera менежементининг ваколати доираси кирувчи масала”, деб айтди ҳамда ҳукумат ўзининг бу компаниядаги улушини сотмоқчи эмаслигини қўшиб қўйди”.

 

fergananews.com

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi