Сирқиб чиққан мактуб терговни Гулнора Каримовага боғлайди

Сирқиб чиққан мактуб терговни Гулнора Каримовага боғлайди
155 views
06 October 2012 - 14:12

Швейцария ва Швецияда Ўзбекистонга боғлиқликда пул ювиш бўйича терговлар давом этар экан, бу ишларга қайта-қайта алоқаси борлиги айтилаётган ном Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова бўлмоқда. Каримова хоним ҳеч нимада айбланмаган, бироқ шубҳа остидаги шахсларнинг унга яқин шерик бўлгани даъво қилинади.

Бу борада яна бир янги маълумотни қатор веб саҳифалари, хусусан eurasianet.org сайти босиб чиқарган. Ундаги маълумот интернетга сирқиб чиққан мактубга асосланади.

Шунингдек, фараз қилинишича, бу терговларга Ўзбекистоннинг ўз сўрови туртки бўлган бўлиши мумкин. Би-би-си eurasianet.org сайти мухбири, ҳамда мақола муаллифи Жоанна Лиллисдан янги маълумотлар ҳақида сўради.

Лиллис: Бу жуда қизиқ янгилик. Лекин, аввало мен бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман – бу маълумот асосланган ҳужжатлар сирқиб чиққан ҳужжатлар бўлиб, уларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланмаган. Мен Швейцариядаги пул ювишга қарши курашувчи расмийлар ва терговчилар билан боғландим, улар тергов ҳақида кўп нарсани айтишни истамаяптилар ва бу ҳужжатларнинг нақадар ҳаққонийлигини ҳам муҳокама қилишни хоҳламаяптилар. Ҳужжатларда нималар дейилганига келсак, Швейцариянинг бош прокуратурасига йўлланган мактуб интернетга сирқиб чиққан. Бу мактубни пул ювишга қарши курашувчи терговчилар прокурорга йўллаган бўлишган. Мана шу мактубдан тушуниш мумкин бўлга нарса шуки, ҳозирда тўрт ўзбек фуқаросининг пул ювиши бўйича ўтаётган терговни Ўзбекистоннинг ўзи бошлаб берган бўлиши мумкин. Бу тўрт кишининг баъзилари ўзбек президентининг қизи Гулнора Каримовага алоқаси борлиги ишонилади. Мактубда аниқ ёзилишича, бу терговчилар Швейцариядаги банклардан биридан “бизнинг мижозимиз Интерпол қидираётган шахслар рўйхатида пайдо бўлди” деган хабарни олганлар. Бу мижоз исмини Интерполга ўзбек ҳукумати берган бўлган. Бу шахснинг исми Беҳзод Аҳмедов. У МТС мобил ширкатининг Ўзбекистондаги бўлимининг собиқ раҳбари. Ўзбек ҳукумати ва МТС ўртасида можаро чиққач, Аҳмедов Ўзбекистондан қочган ва ўзбек ҳукумати Интерполни хабардор қилган. Швейцария қонунларига биноан, банклар ўз мижозлари қидирилаётган шахслар рўйхатида бўлса, буни терговчиларга етказишлари керак. Шундай экан унинг Швейцариядаги банки “бизнинг мижозимиз қаллоблик учун қидирилаяпти” дея терговчиларни огоҳ қилган ва шу билан Швейцария расмийлари тергов очганлар.

Би-би-си: Тўрт ўзбек фуқароси бўйича тергов очилган. МТСнинг собиқ раҳбари Беҳзод Аҳмедовдан ташқари бу терговда Гулнора Каримовага тегишли экани айтиладиган Кока-Кола ширкатининг икки ходими ҳам бор. Тўртинчи шахс ким экани аниқми?

Лиллис: Сирқиб чиққан банк мактубида фақат Беҳзод Аҳмедовнинг исми келтирилади. Бу мактуб, шунингдек, жаноб Аҳмедовни “Гулнора Каримованинг шериги” дея тасвирлайди ва бу иш “сиёсий жиҳатдан нозик” эканини айтади. Лекин, тергов яна уч кишининг устидан кетаяпти. Мактубда бу уч кишининг исмлари йўқ. Лекин, биз биламизки, икки ўзбек фуқароси пул ювиш айби билан ҳозирда ҳибсда сақланаяпти. Швейцария расмийлари бу икки шахснинг исмларини очиқламаяптилар. Лекин, маҳаллий матбуот уларнинг исмини чоп қилган ва улар Кока-Кола Ўзбекистон ширкати ходимлари экани айтилган. Тўртинчи шахс исми эса очиқланмади. Лекин, Швециянинг SVT канали намойиш қилган ҳужжатли фильмга кўра, ўзбекистонлик тадбиркор аёл “пул ювиш бўйича йирик терговнинг диққат марказидадир”. Бу аёлнинг Гулнора Каримовага алоқаси бир неча йилларга бориб тақалади ва бунга далил-исбот бор.

Би-би-си: Мактубда Беҳзод Аҳмедов Гулнора Каримованинг шериги дея тасвирланаётган экан, нима учун ўзбек ҳукумати буни била туриб, уни Интерполга топширади ва бу каби йирик терговга туртки беради? Ахир бу Гулнора Каримова обрўсига катта путур етказиши мумкин-ку?

Лиллис: Бу ерда фақат бир фаразни келтиришимиз мумкин – балки Ўзбекистон ҳукумати бу каби йирик можаро келиб чиқишини тасаввур қилмагандир. У ўзининг Интерполга Беҳзод Аҳмедов бўйича топширган “қизил нотаси” қандай воқеалар занжирига етаклашини билмагандир ва Швейцария қонунларини яхши тушуниб етмагандир. Бу Қозоғистонда юз берган бир воқеага жуда ўхшаш. Бир неча йил аввал қозоқ ҳукумати собиқ бош вазир Акежан Кажегелдинни Интерпол қидирувига берганди ва бу жуда йирик пул ювиш терговига туртки бўлганди. Ва бу тергов бора-бора қозоқ ҳукуматининг ўзига жуда яқин бориб тўхтаган. Кейинроқ “Қозоқгейт” номини олган бу можаро ҳатто Президент Нурсултон Назарбоевнинг ўзига бориб тақалганди. Шундай экан, бу каби можаро аввал ҳам бўлган. Яъни айтмоқчиманки, Швейцариянинг ички қонунлари ҳаммага ҳам тушунарли бўлмаслиги мумкин.

Би-би-си: Бу каби текширувлар ва терговлар Гулнора Каримова учун нимани англатиши мумкин?

Лиллис: Сирқиб чиққан мактубда терговлар бевосита Гулнора Каримова билан боғлиқ экани айтилади, лекин ҳали бу мактуб нақадар ҳаққонийлиги аниқ эмас. Биз бир нарсани англашимиз керак, ҳар бир шахс то айбдор деб топилмагунча, айбсиздир. Ҳозирча Гулнора Каримова ҳеч қандай қонунбузарликда айблангани йўқ. Ҳозирча терговга тортилаётган шахслар унга алоқаси борлиги айтилаяпти, холос. Бу шахслар ҳам ҳали маҳкамага тортилмаяпти, шундай экан, улар ҳам айбдор деб топилмагунча, айбсизлар. Лекин, бу терговларнинг бўлиб ўтаётгани Каримова хонимнинг ёки Ўзбекистоннинг халқаро обрўсига яхши таъсир қилади деб ўйламайман.

 

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi