Давлат қотиллиги: Пахта кампаниясида милициячилар 19 ёшли йигитни уриб ўлдиришди!

Давлат қотиллиги: Пахта кампаниясида милициячилар 19 ёшли йигитни уриб ўлдиришди!
93 views
08 October 2012 - 15:28

Пахта теримида яна бир ўлик. Бу сафар даладаги шунчаки бир ўлим эмас, балки қотиллик жинояти! Бўлиб ҳам давлат жинояти!

Қашқадарёдаги манбаларимиздан олинган хабарга кўра, куни кеча Шахрисабз туманида 1993 йилда туғилган Наврўз исмли йигитнинг жасади уйига келтирилган ва жанозаси ўқилган. Маълум бўлишича, Наврўз пахта теримига онасининг ўрнига чиққан, далада  2-3 милициячи тарафидан калтакланиб ўлдирилган.

Наврўзнинг жасади оиласига келтирилган ва жанозаси ўқилган. Жанозада милиция ходимлари ҳам иштирок этган.

ЎХҲ хабар маркази