Султон Сулаймон ўзбек маликаси ҳузурида меҳмонда

Султон Сулаймон ўзбек маликаси ҳузурида меҳмонда
334 views
09 October 2012 - 7:37

Тошкентдаги Art Week Style.uz-2012 санъат ҳафталиги доирасида ўтказилган шоҳона кечада турк сериалида Султон Сулаймон образини яратган актёр Холид Эргенч бош меҳмон бўлди.

8-октябр оқшомида Тошкентдаги муҳташам “Ичонқалъа” меҳмонхонасида туркиялик кино юлдузи иштирокида ўтган ёпиқ тадбирда Гулнора Каримованинг Guli бренди коллекциялари намойиш этилди.

Санъат ҳафталиги ташаббускори “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасиВасийлик кенгаши раиси Гулнора Каримовадир.

Guli атирининг қиёфаси

Холид Эргенч Тошкентга Гулнора Каримованинг шунчаки меҳмони сифатида келмаган. Интернетдаги Sayyod.com нашрининг ёзишича, таниқли туркиялик актёр энди Guliнинг “GULI  VICTORIOUS” эркаклар атрини реклама қилади.

“Ичонқалъа” меҳмонхонасида ўтган тадбирда Холид Эргенч “GULI  VICTORIOUS” эркаклар атрининг қиёфаси сифатида танланганлиги эълон қилинган ва экранда унинг рекламаси намойиш этилган.

Туркиялик актёрнинг Ўзбекистонда президент қизи ҳузурида меҳмон бўлиши ва унинг атир-упаларини реклама қилиши мамлакатдаги йирик уяли телефон ширкатининг эгаси бўлган TeliaSonera президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага яқин экани айтилган шахсга миллионлаб доллар тўлагани билан боғлиқ жанжал кучайган бир пайтга тўғри келмоқда.

Бундан ташқари, ўтган йили Ўзбекистонда туркиялик йирик тадбиркорларнинг ҳибсга олиниб, мол-мулки тортиб қўйилгани турк жамоатчилиги норозилигига сабаб бўлган.

Туркиядаги “Ўзбеклар бирлиги” номли ташкилот раҳбари Адем Чевик буюк Султон образини яратган санъатчининг диктатор қизи кўнглини олаётгани ҳам тарихга, ҳам санъатга ҳақорат эканини айтади.

– Бу ҳам тарихга ҳам, Қонунийга (Султон Сулаймонга-таҳр.) ҳақорат, ҳамда санъатга нисбатан ҳақоратдир. Бир диктаторнинг оёғига йиқилиб унинг истакларини бажариш бу шармандалик. Биз буни Туркияда қоралаймиз ва актёримиздан ўзбек халқидан кечирим сўрашни талаб қиламиз,- деди Адем Чевик.

Бундан аввалги Art Week Style.Uz ҳафталикларида Стинг, Эрос Рамазотти, Хосе Каррерас, Монсеррат Кабалье сингари юлдузлар иштирок этишган ва улар ҳам халқаро танқидларга қолишган эди.

Британиялик рок қўшиқчи Стинг Гулнора Каримованинг тадбирида иштирок этгани учун “иккиюзламачи” дея қораланганди.

 

ozodlik.org

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi