Женевадаги маҳбус Алишер Эргашевнинг Гулнора билан алоқадорлиги исботланди

Женевадаги маҳбус Алишер Эргашевнинг Гулнора билан алоқадорлиги исботланди
140 views
09 October 2012 - 10:43

Швециядаги Tidningarnas Telegrambyr (TT) ахборот агентлигининг журналистлари Швейцарияда пул ювиш бўйича айблов билан ҳибсга олинган бизнесмен Алишер Эргашев ва Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова ўртасида алоқа борлигини исботловчи далилларни топдилар.

TT агентлигининг қўлига Гулнора Каримова Францияда иккита тижорат компаниясига эгалик қилаётгани ва бу ширкатларга бошқарувчи директор этиб Алишер Эргашев тайинланганини исботловчи ҳужжатлар келиб тушди. Каримова ва Эргашевнинг имзолари “Франция давлат регистрининг турли ҳужжатларида ёнма-ён турибди”, – деди агентлик журналисти Ола Вестерберг “Фарғона” билан суҳбат давомида.

Ҳамкасбимизнинг таъкидлашича, ушбу ҳолатда ҳайратлантирадиган ҳеч нарса йўқ, аммо бу икки шахс ўртасидаги ришталар очиқ-ойдин кўриниб турибди.

Бундан ташқари, TT журналистлари “Фарғона” агентлигига маълум қилишича, Гибралтардаги Takilant компанияси Швециядаги банкда ҳисоб рақамларини очаётганида Алишер Эргашев унинг расмий вакили бўлган. Эслатиб ўтамиз, TeliaSonera теекоммуникация компанияси билан Takilant ўртасида тузилган шубҳали битим муносабати билан қўзғатилган жиноий иш туфайли мазкур компаниянинг ҳисоб рақамидаги пуллар музлатиб қўйилди.

 

fergananews.com