Олмон депутати: “Пахта далаларига зудлик билан халқаро кузатувчилар юборилиши керак”

Олмон депутати: “Пахта далаларига зудлик билан халқаро кузатувчилар юборилиши керак”
119 views
10 October 2012 - 15:07

Ўзбекистонда пахта йиғим-терими давом этмоқда. Ҳукуматга яқин матбуот воситалари бу йилги ҳосил болалар меҳнатисиз териб олинаётганини айтсада, ҳуқуқ фаоллари бу каби ҳоллар ҳали ҳам учраб туришини хабар бермоқдалар.

Ҳосилни йиғиб олишда болалар иштироки камайган экан, ҳукумат ва хусусий идоралар ходимларига нисбатан пахтага чиқиш борасида босим ошган.

 Ўзбек ҳукумати Халқаро Меҳнат Ташкилотининг кузатувчиларини вазиятни бевосита кузатиш учун мамлакатга киришларига рухсат бермаган.

Олмония парламенти аъзоси Виола Фон Крамон халқаро кузатувчиларсиз Ўзбекистондаги терим жараёни борасида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин эмас дейди.

Виола Фон Крамон: Ўзбекистонда ҳануз бу соҳада биронта халқаро назорат ўтказилмаган ва пахта териш мавсумида нималар рўй бераётганини ҳеч ким билмайди. Албатта бу ҳолат мени хавотирга солади. Ўзбекистон бир неча бор турли халқаро конвецияларга имзо чеккан, лекин бу битимларга мувофиқ ўз мажбуриятларини бажармаяпти. Шунинг учун Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва ҳукуматлар ўзбекистонга бу борада босим ўтказиб халқаро комиссияларнинг мамлактага бориб вазиятни ўз кўзлари билан кўра олишларига рухсат берилиши учун ҳаракат қилишлари керак.

Би-би-си: Нима учун Олмон ҳукумати бу каби босимни ўтказиши керак , деб ўйлайсиз?

Виола Фон Крамон: Албатта Олмон ҳукуматининг ўзигина бу каби босимни ўтказиши керак эмас, қанчалик кўпроқ ҳукуматлар бу йўлда ҳаракат қилсалар шунчалар яхши. Лекин буни кимдир бошлаб бериши керак. Олмония Халқаро Меҳнат Ташкилоти аъзоси сифатида Ўзбекистондаги вазият қониқарли эмаслиги ҳақида гапириши керак. Олмониянинг инсон ҳуқуқлари бўйича расмийси бу борада мактуб ёзган , лекин бунинг ўзи кифоя эмас, бу йўналишда ҳаракатлар анчайин мунтазам ва мутасси, шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ичида ҳам кенгроқ бўлиши керак. Бунинг учун келгуси йил июл ойида бўлиб ўтиши режаланган халқаро анжуманни кутиб ўтириш керак эмас. Бу масала зудлик билан ёндошувни талаб қилади, Ўзбекистонда пахта терими мавсумида нималар бўлиб ўтаётганини биз билишимиз керак.

Би-би-си: Асосий муаммо пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланиш, дея айтиб келинади. Бу йил ҳукумат балоғатга етмаганларни пахтага олиб чиқмаслик ҳақида фармон чиқарган, мактаб ўқувчиларини ёппасига пахтага сафарбар этилмаганликлари айтилмоқда, мана шу каби хабарлар сиз учун етарли эмасми?

Виола Фон Крамон: Албатта етарли эмас, биринчидан бу фармон оғзаки берилгани айтилмоқда. Шунинг учун унда аниқ нималар дейилганини биз била олаймиз. Нима бўлганда ҳам амалдаги вазият ҳақида далилларга эга бўлмасангиз ва тасдиқлай олмасангиз бундан нима фойда. Болалар пахта далаларида камроқ эканликлари ҳақида ҳар-хил гаплар юрибди, лекин бошқаларнинг пахта теришга мажбурланаётганлари ҳақида айтиляпти. Шифокорлар, давлат корхонлари ишчилари, катталар пахта теришга мажбурланмоқдалар. Муаммо ана шунда. Ўзбекистонда пахта етиштириш саонати квоталрга, режага асосланган тизимдир. Бу саноатни юргизиб туриш учун Ўзбекистон ҳукуматига арзон гаров ишчи кучи керак. Бу соҳада қандай ўзгаришлар бўлаётганини тасдиқлаш учун халқаро ташкилотлар назоратчиларини мамлакатга қўйишлари керак. Бу борада ошкоралик йўқ экан, мен уларнинг сўзларига мутлақо ишонмайман.

Би-би-си: Нима учун бу каби назоратчилар зудлик билан мамлакатга боришлари керак деяпсиз, бу каби вазият йилларки давом этиб келмоқда. Музокарлар олиб бориб, келгуси йил жўнатса бўлмайдими ўша комиссияни?

Виола Фон Крамон: Чунки ўзбек ҳукумати ҳудди шундай йўлда йилларки вақтни чўзиб келмоқда. Пахта саноатидаги тизим шўролар давридан мерос қилиб олинган ва агарда биз босим ўтказмасак келажакда ҳам шундай давом этиб кетаверади, вазиятга ҳеч қачон чек қўйилмайди.

 

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi