Россия Давлат Думасида Ўзбекистондаги инвесторларнинг. Хусусан, МТСнинг муаммолари муҳокама этилади

Россия Давлат Думасида Ўзбекистондаги инвесторларнинг. Хусусан, МТСнинг муаммолари муҳокама этилади
20 views
11 October 2012 - 10:17

Россия Давлат Думасининг мулк масалалари бўйича қўмитаси 18 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасидаги Россия капитал сармояларининг ва мулкнинг ҳимоя қилиниши тўғрисида”ги масалани кўриб чиқади, дея маълум қилади Қўмитанинг расмий сайти.

Релизда қайд этилишича, ушбу масаланинг кўрилиши Ўзбекистонда россиялик инвесторларнинг қонуний манфаатлари ва мулкга эгалик ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳолатлари кўпайиб қолгани билан изоҳланмоқда. Мисол учун, МТСга қарашли “Ўздунробита” уяли алоқа оператори Ўзбекистон расмийларининг босими остида қолган.

“Ўзбекистон расмийларининг ҳаракатлари натижасида “Ўздунробита” МЧЖ деярли тугатилди, унинг мулки давлат томонидан мусодара этилди. Оқибатда Ўзбекистон иқтисодиётига узоқ муддатли асосда кўп миллиардли инвестициялар киритган “МТС” ОАЖ жуда катта молиявий зарар кўрмоқда. Россиялик инвесторларнинг ҳуқуқлари Россия Федерацияси билан дўстона алоқалар боғлаб турган мамлакатда содир этилмоқда. Бу мамлакат учун Россия энг йирик иқтисодий шерик саналади, ўз ҳудудида миллионлаб ўзбек фуқароларини иш, билан таъминлаб келади, ижтимоий хизматларини тақдим этади”, – дейилади Қўмита хабарномасида.

18 октябрь куни ўтадиган мажлисга Давлат Думаси ва Федерация Кенгашининг профил қўмиталари, Россия ТИВ, Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Федерал муҳожирлик хизмати, Росссотрудничество вакиллари, Россия президенти қошидаги тадбиркорларни ҳимоя қилиш бўйича Мухтор вакили, Ўзбекистонда узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошираётган Россия компанияларининг раҳбарлари, Россия Саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси ва Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳамда мулк ҳимояси бўйича мутахассис экспертлар ҳамжамиятининг вакиллари таклиф этилган.

Мажлис якунлари бўйича “Ўздунробита” атрофида юзага келган вазиятни тезроқ ижобий ҳал қилишга қаратилган тадбрлар комплекси бўйича таклифлар ишлаб чиқарилади.

 

fergananews.com