Каримов милицияси 96 ёшли момони олиб кетди

Оиласига нисбатан босимларга норозилик билдириб Қашқадарё вилоят ҳокимлиги биноси олдида пикет қилиш учун шанба куни эрталаб йўлга чиққан 96 яшар Бибисулув Алимардоновани ҳуқуқ фаоли бўлган набираси Гулшан Қораева билан бирга милиция ходимлари олиб кетиб қолишган.

Каримов милицияси 96 ёшли момони олиб кетди
102 views
13 October 2012 - 10:55

Оиласига нисбатан босимларга норозилик билдириб Қашқадарё вилоят ҳокимлиги биноси олдида пикет қилиш учун шанба куни эрталаб йўлга чиққан 96 яшар Бибисулув Алимардоновани ҳуқуқ фаоли бўлган набираси Гулшан Қораева билан бирга милиция ходимлари олиб кетиб қолишган.

Бу ҳақда Бибислув момонинг ўртанча набираси Санжар Қораев Озодлик радиосига маълум қилди.–Бугун эрталаб момом ва синглим Гулшан Қораева ҳокимият биноси олдига пикет қилишга кетишганди. Сал вақт ўтиб Гулшан шаҳар РОВДсига олиб кетишаётганини бизга телефонда айтди. Ҳозир Синглимнинг ҳам момомнинг ҳам телефони ўчирилган, – деди 45 яшар Санжар Қораев.Қаршилик 35 яшар ҳуқуқ фаоли Гулшан Қораева сентябр ойида “туҳмат” айбловлари билан милицияга чақиртирилган ва сўроқ қилиниб, шаҳардан чиқиб кетмаслик шарти билан қўйиб юборилганди.

Ҳуқуқ фаоли Қораева икки аёлга туҳмат қилганликда айбланмоқда, уни ўзи буни рад этади.

Қашқадарёлик фаоли ўзига нисбатан тазйиқлар жорий йилнинг май ойидан бошлангани ва босимлар ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти билан боғлиқлигини айтиб келади.

Қораеванинг иддаосича, 5 май куни Миллий Хавфсизлик Хизматига жосуслик қилишга рози бўлмагани ҳақида мақола эълон қилиши ортидан, кўчада унга қатор ҳужумлар ва таҳдидлар қилинган.

Бундан ташқари унинг уйи деворига номақбул сўзлар ёзилиб, уятсиз суратлар чизиб кетилгани ҳақида ҳам хабар қилинганди.

Гулшан Қораеванинг ўзи ва оиласига нисбатан босимлар ўшандан бери тўхтамагани, ҳозирги иш эса, унга қарши кампаниянинг бир қисми эканига ишонишини айтади.

-96 яшар момони уйига ҳам ҳар хил одамлар бостириб келишиб, қизинг фалон, деган ҳақоратли гапларни айтиб кетишавергач, бу ноҳақликларга қарши момом адолат истаб ҳокимлик биносига кетганди, ҳозир ҳам бедарак, – дейди Санжар Қораев.

Аммо, Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари бунақа исмли шахслар бугун милиция бўлимига олиб келинмаганини айтишди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини Гулшан Қорева билан боғлиқ ҳолатга бефарқ қарамасликка чақирганди.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi