Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Каримов Марказий Осиёда Россияга қарши коалиция тузмоқчи (1)

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “барқарор ривожланаётган Ўзбекистонга душман” давлатлардан олтитасини санади: Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркия.

Усмон Ҳақназаров: Каримов Марказий Осиёда Россияга қарши коалиция тузмоқчи (1)
13 Ekim 2012 - 16:18 'да юкланди ва 2839 марта ўқилди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Марказий Осиёда Россияга қарши коалиция тузмоқчи, ва шу йўл билан, Москванинг минтақадаги таъсирини сусайтирмоқчи. Миллий хавфсизлик Кенгашининг 2 октябрь куни Тошкентда ўтган навбатдаги йиғилишида, у “Ўзбекистоннинг минтақадаги асосий позицияларини сақлаш ва Россиянинг минтақа республикаларига таъсирини сусайтириш учун Ўзбекистон Марказий Осиёда Россияга қарши коалиция тузиши лозим” эканини эълон қилди. Шундай қилиб…

Марказий Осиёда Россияга қарши коалиция тузиш ва минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш бўйича Американинг “ёлланма хизматкор”и

Кучишлатар тизимлар раҳбарларидан ташқари, Ташқи Ишлар Вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро муносабатлар институти (СММИ) вакиллари ҳам қатнашган Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида, И.Каримов “Ўзбекистон бундан кейин ҳам Марказий Осиёнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида асосий роль ўйнайди” деди.

Ўзбекистоннинг “АҚШ билан ривожланиб келаётган ўзаро муносабатлари”га тўхталиб, 74-ёшли диктатор шундай деди: “Энди, АҚШ билан ҳамкорликнинг янги босқичига эришганимизда, ҳеч бир ташқи ва ички душман бизнинг сиёсий ва давлат тузумимизга тажовуз этолмайди”. И.Каримов бир неча марта “Америкалик ҳамкорларимиз ташқи ва ички душманларнинг Ўзбекистонга босим ўтказишга бўлган ҳар қандай уринишини қайтаришга ваъда бердилар”, деган.

Ўзининг 40-дақиқалик чиқишида Ислом Каримов “Америкалик ҳамкорларимиз ташқи ва ички душманларнинг Ўзбекистонга босим ўтказишга бўлган ҳар қандай уринишини қайтаришга ваъда бердилар” деган жумлани 12 марта такрорлади. Бу билан Каримов йиғилиш иштирокчиларига нафақат океанорти ҳамкорларининг куч-қувватини, балки ўз шахсининг Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёдаги ягона лидер дея қудратини уқтирмоқчи эди. Мана унинг чиқишидан иқтибослар:

“Тасаввур қилаяпсизми, Американинг қўлаши нима эканини?! Бу нафақат давлатимизга молиявий, ҳарбий ёки техник ёрдам, бу, биринчи галда бизнинг сиёсий йўналишимизни қўллашдир. Энди ҳеч қўрқмасдан биз давлат бошқарувини ўзимиз истаган шахсга топшира оламиз”;

“Ҳозирги [АҚШ тарафидан бўлаётган – У.Ҳ.] қўллаш олдинги қўллашлардан фарқ қилади. Энди ҳеч ким инсон ҳуқуқлари деган ифлос масалани кўтаролмайди. Энди Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги лидер деган роль берилади. Ҳасадгўй қўшнилар ҳасаддан ўлаверсин”;

“Мен сизларга яна бир сирни очайин: Лилипутиннинг [Россия президенти В. В. Путиннинг – У.Ҳ.] минтақадаги манфаатлари энди биринчи навбатда бизнинг позициямизга, айтиш мумкинки, менинг позициямга боғлиқ бўлади”;

“Ўтган йилларда Россиянинг ҳамма яхшилигини унутинглар. Ҳа, руслар “Андижон” масаласини ёпишда ёрдам берди. Аммо у кунлар ўтиб кетган. Сиёсатда хотира ва ҳис-туйғуларга берилиш йўқ. Сиёсатда ахлоқ, инсоф ва миннатдорчиликларга ўрин йўқ. Кеча Россия ёрдам берган бўлса, бугун Америка ёрдам беряпти. Сиёсат дегани мана бундай: агар кимдир сенга ёрдам бериб, эски дўстлар тарафига тупуришни шарт қилса, ҳеч иккиланмасдан эски дўстлар тарафига тупуриб, янги дўстлар ёрдамини танлаш керак. Бунинг ҳеч ҳам ёмон жойи йўқ. Ахир бу ёрдам давлатимизнинг келажаги учун, фарзандларимиз ва невараларимиз келажаги учун-ку! Ахир биз ўзбекмиз-ку! Ахир биз фарзандларимизни севамиз, улар учун ҳар қандай фидоийликка тайёрмиз-ку! Тўғрими-йўқми?”

Ислом Каримовнинг бундай баёнотларидан кейин, гўё Каримов ўзининг АҚШ тарафга навбатдаги кескин “бурилиш”ини ўзича тушунтирмоқчи ва иштирокчиларга “профессионал” сиёсат алифбосидан дарс ўтмоқчи деган таассурот пайдо бўлди баъзи иштирокчиларда.

Бундан ташқари, Каримов ўзининг ўзбек миллатига гўё мансуб эканини таъкидлашдан кўра, кўпроқ америкаликлар қучоғига ўзини отишига ягона сабаб, ҳокимиятни Гулнора Каримовага силлиқроқ тарзда топшириш мақсадида эди.

Биз 2012 йил 2 октябрь куни Хавфсизлик Кенгашида сўзлаган узоқ, пала-партиш ва сўкинчтўла нутқини биз икки қисмга ажратдик: ички ва ташқи таҳликалар ҳақида. Бизнингча, бу нутқ устида алоҳида тўхташ керак. Бу нутқ МХХ, ИИВ, ФВВ, ТИВ, СММИ вакиллари учун ўзига хос топшириқ бўлди. Шундай қилиб…

Ислом Каримов ташқи таҳликалар ҳақида

Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишидаги чиқишида, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “барқарор ривожланаётган Ўзбекистонга душман” давлатлардан олтитасини санади: Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркия. “Туркманистондан эса қўрқмасаям бўлади, чунки президенти бутунлай шахсан менга бўйсунади” – деди АҚШ ёрдамидан сархуш ўзбек диктатори.

Ўзбекистонга қарши ташқи таҳликалар ҳақида тўхталиб, И.Каримов энг кўп Россия ва Туркияни танқид қилди. Унинг фикрига кўра, “Гуллаб-яшнаб келаётган Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёнинг барча давлатлари учун Россия энг хавфли давлат ҳисобланади, чунки унинг раҳбарияти ҳалигача эски империя ва буюк салтанат интилишларини сақлаб келаяпти”. Мана И.Каримовнинг ўзбек-рус ўзаро муносабатлари ҳақидаги нутқидан баъзи лавҳалар:

“Эътибор беринг: америкалик дўстларимиз бизга ташриф этиши ва бизнинг АҚШ билан муносабатларимиз яхшиланиши биланоқ, Путин дарров Қирғизистон ва Тожикистонга боряпти, улар янги гидроплотиналар қуриб, бизга зарар етказмоқчи. Кўряпсизми: Путин давлатимиз атрофида айланиб юриб, нафақат янги плотиналар қурилишида қирғиз ва тожикларни қўллаяпти, балки уларни Ўзбекистонга қарши ҳам қайраяпти”;

“Уларда [Россия ҳокимиятида – У.Ҳ.] бизга қарши нима бор? Биринчи навбатда, гастарбайтерлар. Рус махсус хизматлари оммавий тартибсизликларни уюштириши, Ўзбекистондаги ички вазиятни бу ишчилар воситасида беқарорлаштириши мумкин. Рустам ака [МХХ раиси Рустам Иноятовга мурожаат – У.Ҳ.], бу сизга ҳам тааллуқли [Ички ишлар Вазири Б.Матлубовга мурожаат – У.Ҳ.]. Россиядан келаётган барча ишчиларни тергов қилинглар, текширинглар. Айниқса, олий маълумотли гастарбайтерларга алоҳида эътибор бериш керак. Олий маълумотли гастарбайтерлар – бу энг катта омадсиз, потенциал қўзғолончи ва террорчилар, энг хавфли одамлар бўлади. Зарур бўлса, Россиянинг ўзидаги вазиятни издан чиқариш учун уларни сотиб олиш керак”;

“Ким ўзи Путин? Иши юришмаган бир чекист у, холос. 80-йилларда у КГБнинг ГДРдаги энг йирик амалиётини барбод қилганини биласизми? Унинг дастидан совет разведкаси Германиядаги ўз амалиётларини тўхтатишга мажбур бўлган. Агар Анатолий Собчак Ленинградда унга бошпана бермаганида, у бир умр шундай ўтиб кетарди. 89-йилдами, 90-дамиди, аниқ эсимда йўқ, у А.Собчак билан бирга Тошкентга келган эди. Мен уларни аэропортда шахсан ўзим кутиб олганман. У пайтлар у Собчакнинг югурдаги эди, Собчакка чой ташир, Собчакнинг пайпоғини ювар эди. Ана ўша – ҳозир Россия президенти”;

“Лилипутин [Россия президенти В. Путин – У.Ҳ.] хотинидан ўлгудай қўрқади, биласизми? Шунинг учун у ҳалигача анави гимнастка ўйнашига уйланолмаяпти… Нимайди оти? Ҳа, Алина Кабаева! Эркак бўлсайди – аллақачон уйланган бўларди”.

Россия президенти В.Путинга қарши ҳақоратлар ва жиддий тингловчиларни кулдиришга уриниб бўлиб, кейин ўзбек диктатори “Путин Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа қўшниларимиз билан ҳар қандай имтиёзга, ҳатто иқтисодий жиҳатдан фойдасиз шартномаларга ҳам тайёр” эканини айтган. “Ахир Путин ва Россия минтақада катта оға ролини йўқотишни истамайди. Бунинг учун Россия Ўзбекистонда оммавий тартибсизликлар ва ҳатто вазиятни издан чиқаришга ҳам тайёр” – деди И.Каримов. Президент фикрига кўра, Владимир Путин – Ўзбекистоннинг сиёсий мустақиллигига хавфдир. Нега биз Марказий Осиёда Россияга қарши коалиция тузишни бошлашимиз керак эканини энди тушундингизларми?” саволини ўртага ташлади И.Каримов. Бунга қўшимча қилиб, “бу [Марказий Осиёда Россияга қарши коалиция тузиш – У.Ҳ.] нафақат Ўзбекистон манфаатларига, балки Ўзбекистоннинг америкалик ҳамкорларининг манфаатларига ҳам хизмат қилади”.

Ўзбекистонга ташқаридан хавф солаётган давлатлардан гапини давом эттириб, И.Каримов Қирғизистон ва Тожикистонга тўхтади. “Бу икки республика – Россиянинг ҳақиқий қўғирчоқлари. Янги плотиналар қуриш учун Атамбаев ва Раҳмонов, менимча Вовканинг [В. Путиннинг – У.Ҳ.] товонини ҳам қўшиб ялашди. Анави мўғул [Қирғизистон А. Атамбаев – У.Ҳ.], анави совхоз раиси [Тожикистон президенти Э. Рахмон – У.Ҳ.] Россия топшириғи билан юртимизда хаос ва тартибсизликлар чиқариш учун ҳар қандай провокацияга боради”, деди Ўзбекистон президенти. Шундай қилиб…

Ўзбекистон кучишлатар тизимлари Қирғизистон ва Тожикистонга қарши провокация ва ҳарбий амалиётларга тайёргарлик кўришмоқда

Ўзбекистон диктатори ўз тизимларига “Қирғизистон ва Тожикистон ичкарисидаги вазиятни беқарорлаштириш бўйича режаларни ҳозирлаш” топшириғини берган. Бу ўринда И.Каримов яқинда Бишкеекда содир бўлган норозиликлар ҳақида тўхтаркан, агар истаса, нафақат Россия, балки Ўзбекистон махсус хизматлари ҳам бунга қодир эканлигига ишора қилиб ўтди. “Модомики, қирғизлар ва тожиклар қўшниларининг манфаатлари билан ҳисоблашмас экан, биз ҳам уларнинг манфаатлари билан ҳисоблашиб ўтирмаймиз. Биз уларга кимнинг қўли узун эканини кўрсатиб қўйишимиз керак: Россиями, Ўзбекистоннингми. Уларга ҳатто Путиннинг келиши ҳам барқарорликни таъминлай олмаслигини кўрсатишиб қўйишимиз керак”, деди И.Каримов. Бундан ташқари, у Ўзбекистон президенти Мудофаа Вазирлиги ва чегара қўшинларини (МХХ бўлимларини) “Тожикистон ва Қирғизистонга қарши ҳарбий ҳаракатларга тайёр туриш”га чақирди.

И.Каримовнинг бу топшириғи МХХ раиси муовини, генерал Шуҳрат Ғуломов бошлиқ ўзбек чекистлари гуруҳига қанот бағишлади, “мамлакат раҳбарининг бундай муҳим топшириғидан фойдаланиб” (бюджет орқали) мўмайгина даромад чиқариш мумкин. 2012 йил 6 октябрида (Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишидан тўрт кун ўтиб) Шуҳрат Ғуломов МХХнинг баъзи бўлим (ташқи разведка ва чегара қўшинлари) раҳбарларини тўплаб, махфий мажлис ўтказди. Бу мажлисда зудлик билан (2012 йил 15 октябргача) Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида қуролли провокациялар режалаш ва амалга ошириш бўйича махсус амалиётлар ишлаб чиқишга қарор қилинди.

Жумладан, шу кунларда ўзбек чекистлари шошилинч тарзда “қирғиз чегарачилари дастидан бошланган ўзбек ва қирғиз чегарачилари ўртасидаги отишмалар” режаси устида иш олиб бормоқдалар.

Шундай экан, шу кунларда мабодо ўзбек-қирғиз чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида “отишмалар” содир бўлса, ажабланмаслик керак.

Бу махфийлик Ш.Ғуломов бошлиқ мххчиларига бу “отишмалар” ҳукуматни бутун ўзбек-қирғиз чегараси бўйлаб бетон девор қурилиши учун молия ундириш, сўнгра эса бу пулларни Ш.Ғуломовга тобеъ бўлган қурилиш ширкатлари орқали “ювиш” учун зарур.

Генерал Шуҳрат Ғуломов ҳақида биз кейинги мақолаларимизнинг бирида батафсил тўхтаймиз. Ҳозирча шуни олдинданоқ маълум қилишимиз мумкинки, яқин келажакда у МХХ раиси Рустам Иноятовнинг ўрнини эгаллайди.

Ўзбек ҳукумати зарурат туғилганида, Тожикистон ҳудудига бостириб кириш ва бу давлатга қарши бошқа ҳарбий ҳаракатларни ҳам амалга ошириш учун бундай “сценарийларни” ўзбек-тожик чегараси бўйлаб ҳам ҳозирламоқдалар.

Шундай қилиб, АҚШнинг мадади билан И.Каримов Марказий Осиёда нафақат Россияга қарши, балки минтақадаги барқарорликка ҳам қарши бош омилга айланмоқда. Бироқ, бундан буён АҚШнинг геостратегик манфаатларига бутунлай тобеъ бўлган Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат йўналишининг истиқболига қарамай, И.Каримов ички таҳликалардан ҳам ташвишда. Шундай қилиб…

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube