Ф.Худойқулов: Отангиз қатори одамман…

Ф.Худойқулов: Отангиз қатори одамман…
413 views
15 October 2012 - 9:54

“Ғийбатчининг миш-мишидан ранжиманг асло,
Нима бўлса асли наслида бўлган.
Онасин қорнидан ўзи ҳам ҳатто,
Турли миш-миш билан дунёга келган”
.
Шерали Жўраев

Эсимда, 1980-йиллар. Свердловскдаги Урал Давлат Университетида талабаман. Кундузи ишлаймиз, кечқурун ўқиймиз, қиш, совуқ… Кўпинча ишдан кейин дарсга бориш ёқмайди. Осмонга қарасам, яна қор ташлайдиган важоҳати бор. “Ҳа, бугун дарсга ҳеч ким келмаса керак”, деб ўйлайман ва кўнглимни хотиржам қилиб уйга жўнайман.
Эртаси кун маълум бўладики, мендан бошқа ҳамма келган…

Абдирахумбойнинг ҳам шунақа одати бор экан, уникини ҳатто ПАСТЛИК КОМПЛЕКСИ десак тўғрироқ бўлади:
Атрофига қараб, “Ҳамма менга ўхшаган ҳаромий бўлса керак”, деб ўйлайди ва ҳаммани ўзидай кўриб саннайверади.
Йўқ, Абдирахумбой, атрофда сиздан бошқа ҳаромий йўқ, ҳаммага тўғри оти билан мурожаат қилаверинг. Сиз ўшанақа бўпқолган бўлсангиз, ишонингки, менинг ҳеч алоқам йўқ…
Худога шукур, бизнинг отамиз маълум, онамиз маълум, аждодимиз маълум…

Аслида пастлар билан тортишишни ёмон кўраман, аммо мажбур қилcангиз ундан ҳам қочмаймиз. Чунки, акси тақдирда, сиз андишанинг отини қўрқоқ қўясиз.
Ушбу ёзувларни ўқиётган Инсонлардан эса, бу оғзи шалоқ ва нопок кимсага нисбатан ишлатадиган сўзларим туфайли узр сўрайман, мажбур бўлганимиздан ёзаётганимизни тушунишларидан умид қиламан…

Абдирахумбой, биласизки, ёш бўлсам ҳам, аслида мен сизнинг маънавий ва сиёсий отангиз қаторидаман, сизни қўлингиздан тутиб ҳаракатга мен олиб келганман, раис қилиб сайлайлик деб ҳаммани кўндирган ҳам менман. Қўлингизга низом ва дастур тутқизиб қўйган ҳам мен бўламан. Йўқса, ҳалигача институтда майда агентча бўлиб юрармидингиз, академикларнинг устидан Масковга “Бу одам миллатчи” деб хуфя ёзиб (Раҳматли Восил Қобилов бу ҳақда шахсан айтганлар)…

Отангиз қатори деган бўлсак, бу шундай билинсин. Хулқингизни шунга кўра тўғрилаб олинг, муомалани шунга кўра қилинг.

Энди хоинлик ва ватанпарварлик ҳақида:
Сиз бугун миллатпарвар ва халқпарвар бўлиб қолдингизми? Нима бўлди, туянинг думи қум чиздими, ёки, “катта хўжайин”ларингиз ташлаб, устингиздан сув тўкворишдими?
Эссиз,”хизматларингиз” қадр топмабди.

Ахир сиз эмасмидингиз, “Мени раисликдан олаяптилар” деб гуруҳбозлик қилиб Бирликни бўлиб ташлаган? (Миллатпарвар ва халқпарвар одам, майли, мени лойиқ кўрмаган бўлсанглар, лойиқ одам сайлансин деган бўлмасмиди??)

Ахир сиз эмасмидингиз, КГБнинг “ГРУППА ПОДДЕРЖКИ” деган 60 яшар, 15-20 та ҳаракатга алоқаси йўқ хотинларини мажлисларга олиб келиб, шаллақилик билан йиғилишларни бузиб юборган?

Ахир сиз эмасмидингиз, бизни “Булар миллатчилик қилаяпти” мажлисга КГБ раҳбарлигида тузилган ИНТЕРСОЮЗ деган шовинистик ташкилотдан одамлар келтириб жанжал қилдирган?

Ахир сиз эмасмидингиз, мени компартиядан ўчираяптилар деб қарши пикет қилдирган ва Бирликчиларни мелисага калтаклаттирган? (Ўзинг компартияга қарши бўлсанг, ўчирса хурсанд бўлмайсанми дейдиган одам йўқ…)

Ахир, сиз эмасмисиз, 20 йилдан бери на Миллатга, на Халққа фойдаси тегадиган бирор иш қилмай, фақат фисқу-фасод билан шуғулланган??
Битта одамга бу қадар ифлослик кўп эмасми? Сиз қайси халқнинг “парвари”сиз?? Орден беришмаганига ҳайронман…

Хуллас, сизга маслаҳатим: Ўзингизга хос хислатларни бошқа одамлар ҳақида ёзманг. Жуда чидай олмасангиз, балконга чиқинг ва тўйиб нафас олинг. Кейин қўлингизни бигиз қилиб, жаҳд билан олдинга чўзинг. Ва 180 даража буринг. Сўнгра бор кучингиз билан “Хоин! Ҳаромий! ” деб бақиринг.

Кўрасиз, ҳамма қарсак чалади. Машҳур бўлиб кетасиз…

Фахриддин Худойқулов
http://yangidunyo.com/
Изоҳ ўрнида: Пўлатовнинг мағзаваси шу саҳифага алоқадор бўлгани учун ҳам айнан шу ерда жавоб бериш лозим кўрилди.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi