Тошкентда ЎХҲ варақалари тарқатилди

Тошкентнинг Алгоритм мавзесида ЎХҲнинг ёшлар қаноти тарафидан варақалар тарқатилди.

Тошкентда ЎХҲ варақалари тарқатилди
45 views
17 October 2012 - 6:46

Тошкентнинг Алгоритм мавзесида ЎХҲнинг ёшлар қаноти тарафидан варақалар тарқатилди.

Варақаларда учта мавзу: режимга мухолиф кишилар Фуад Шокирий ва Обидхон қорига қилинган суиқасд ортида Ўзбекистон МХХ турганлиги ҳақидаги маълумотнома, Мустақиллик учун курашган шахслар яъни, Мустақилликнинг ҳақиқий қаҳрамонлари ҳақидаги мақолалар 600 та нусхада тарқатилди ва уй йўлакларига ёпиштириб кетилди.

Мазкур амалиётлар репрессив режим имконият бермаётган ва шаҳар кўчаларини кечаю-кундуз қаттиқ қўриқлаётган бир паллада амалга оширилди. Варақалардан мақсад, кенг халқ оммасини зулм режимига қарши курашга чорлаш ва руҳан ва маънан таёрлаш йўлида қилинаяпти. ЎХҲ ўзининг бу каби акцияларини давом эттиради.

ЎХҲ матбуот бўлими