Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаровни ўқиб, ёки Юсуф Расул ва унинг тарафдорлари Каримовнинг «янги каналлари»ми?

Ҳамиша камбағаллардан, мулксиз одамлардан қўрқинглар. Чунки мулксиз одамнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ, мулксизларни бошқариш қийин.

Усмон Ҳақназаровни ўқиб, ёки Юсуф Расул ва унинг тарафдорлари Каримовнинг «янги каналлари»ми?
17 Ekim 2012 - 15:17 'да юкланди ва 3066 марта ўқилди.

Ушбу мақолани ёзишни ҳам, ёзмасликни ҳам билмасдан, анча вақт иккиланиб юрдим. Аммо куни кеча, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтида «Усмон Ҳақназаров: Каримов Марказий Осиёда Россияга қарши коалиция тузмоқчи» мақоласини ўқиб, иккиланишлардан ҳалос бўлдим ҳамда Юсуф Расул ва унинг “тарафдорлари” ҳақида мақола ёзишга қарор қилдим.

Мақолани ёзишга туртки бўлган энг биринчи ҳолат Юсуф Расулнинг «марҳум» Yangidunyo.com блогида «Жўра Жовлиев» тахаллуси остида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ ҳақида ҳақоратомуз «Очиқ» хат эълон қилиниши бўлди. «Жўра Жовлиев» ва «Очиқ» сўзларини қўштирноқ ичида ёзганимга ҳайрон бўлманг, бунинг объектив сабаблари бор.

Йўқ танишнинг Гибрид (Аноним+Очиқ) хати

Юсуф Расул профессионал журналистика соҳасида етарлича ишлаган одам. У аноним ва очиқ хат ўртасидаги тафовутни жуда яхши билади.
Маълумки, аноним хат конкрет бир одам ёки инстанция номига АНОНИМ, яъни номаълум (ҳақиқий исми-шарифи кўрсатилмаган) одам томонидан ёзилган бўлиб, кимнинг ёки қайси инстанциянинг номига ёзилган бўлса, ФАҚАТ ЎШАЛАР ЎҚИШИ УЧУН мўлжалланган бўлади.
Очиқ хатларда эса бунинг тамоман тескариси бўлади. Очиқ хатлар конкрет бир одам ёки инстанция номига АНИҚ, яъни маълум (ҳақиқий исми-шарифи кўрсатилган) одам томонидан ёзилган тўғридан-тўғри мурожаат бўлиб, ҲАММА, «ПУБЛИКА» ЎҚИШИ УЧУН мўлжалланган бўлади.

Аноним ва очиқ хатлар ўртасидаги асосий фарқлар ана шуларда.
«Марҳум» Yangidunyo.com блогида «Жўра Жовлиев» тахаллуси остида эълон қилинган «Очиқ» хат на очиқ хат талабларига, на аноним хат талабларига жавоб беради. Бу бир гибрид, мутант (аноним+очиқ) қораламадан бошқа нарса эмас.
Чунки ушбу материални Очиқ хатлар туркумига киритсак, унинг муаллифи номаълум. Ҳа, ҳа, Муҳаммад Солиҳнинг Жўра Жовлиев деган (бир курс юқорида ўқиган) таниши бўлмаган ва ҳозир ҳам йўқ. Муаллифининг номаълумлигини ҳисобга олиб, ҳақоратномани Аноним хатлар туркумига ҳам тўлиқ киритиб бўлмайди. Чунки муаллифи аноним бўлса ҳам, ҳақоратнома ҳамма, «публика» ўқиши учун мўлжалланган.
Профессионал журналистика соҳасида етарлича фаолият юритган Юсуф Расулнинг бу тафовутлардан хабари бор, аммо негадир ушбу ҳақоратномани ўзининг «марҳум» блогида эълон қилди. Нега?
Майли, Муҳаммад Солиҳнинг Жўра Жовлиев деган таниши бўлмаганлигидан ва ҳозир ҳам йўқлигидан Юсуф Расулнинг хабари бўлмаган, Юсуф Расул электрон почтадан келган мактубни муаллифини сўраб-суриштирмасдан эълон қилган, деб фараз қилайлик. Ёки ўша Гибрид хатни сўз эркинлиги, оддий одамларнинг чиқишларига минбар бериш тамойилларидан келиб чиқиб, эълон қилган дейлик. Аммо бу фараз ҳам мантиққа тўғри келмайди.
Чунки Юсуф Расул келган мактубнинг муаллифи ҳақида тасавурга эга бўлмаса ҳам, мактубнинг мазмунидан (Муҳаммад Солиҳ шаънига ҳақорат сўзлар ёзилганидан) хабари бўлган. Чунки ҳар қандай журналист ўз нашрида эълон қилинаётган материалларни ҳеч бўлмаганда ўқиб кўради. Юсуф Расул ҳам «Жўра Жовлиев»нинг хатини ўқиб кўрган, унинг ҳақорат тўла қоралама эканлигини ҳам билган, аммо негадир барибир ўз блогида эълон қилган. Нега?
Сўз эркинлиги тамойиллари учун ёки хат ёзучиларга минбар бериш учунми? Бу вариантлар ҳам қовушмаяпти. Чунки кимдир келиб: «Менга минбар бер: сенинг томингга чиқиб, бутун элга: «Фалончи – кўрнамак, хоин!», деб бақирай!» деса, ҳар қандай маънавий пок одам ва профессионал журналист: «Тўхта, сен ўзинг кимсан? Фалончининг кўрнамаклигини ва хоинлигини исботловчи далилларинг борми?», деб сўрайди. Сўз эркинлиги тамойилларига риоя этиб: «Мана сенга нарвоним, мана сенга томим, чиқақаол, бақирақол!», демайди.
Чунки том (нашр, сайт) эгаси эртага ўша минбар сўраганга қўшилиб, баравар жавобгар бўлишини билади, ўзининг томидан туриб айтилган сўзларга у ҳам шерик, кўмакчи бўлишини англайди. Қолаверса: «Бақирувчининг айтганлари ёлғон бўлиб чиқса, кўрнамакликда ва хоинликда айбланган одамнинг юзига қандай қарайман?!» деб андиша қилади. Шу оддий мулоҳазалар Юсуф Расулнинг ҳаёлига келмайдими, келмаганми? Келмаган бўлиши мумкин эмас. Лекин у барибир шу ҳақоратномани ўз блогида эълон қилган. Нега?
Бу саволга жавоблар қуйидагича:

1) Юсуф Расул Гибрид хатда Муҳаммад Солиҳ шаънига ёзилган туҳмат ва ҳақоратларни  тўғри деб ҳисоблаган. Яъни «Жўра Жовлиев»нинг жаврашлари Юсуф Расулга ёқиб тушган ва «мустақил журналист» ҳақоратномани ўз сайтида бажонидил эълон қилган.
2) Юсуф Расул маълум нарсалар эвазига «Жўра Жовлиев»нинг буюртмасини бажарган.

Қизиқ: Юсуф Расул мактубни Муҳаммад Солиҳ шаънига ёзилган ҳақоратлар маъқул келганидан ёки хат «муаллифи» буюртма берганидан эълон қилдимикан? Бу саволга жавоб топиш учун ўша ҳақоратномани таҳлил қилиш керак. Ана шунда муаллиф «Жўра Жовлиев»нинг илдизлари қаердан ўсаётганини ҳам таҳмин қилса бўлади.

Гибрид мактубнинг лингвистик таҳлили, ёки «Жўра Жовлиев» ким?

Гибрид ҳақоратномада ишлатилган мана бу ибораларга эътибор беринг: «Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!», «Буюк мақсадлар олдида», «улуғвор мақсад», «Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан», «Аждодларимиз томонидан яратилган бой маънавий-маданий меросимиз», «Қадимий қадриятларимиз», «улуғ боболаримиз», «Мамлакатимиз дунёнинг 130 га яқин давлати билан дипломатик алоқалар ўрнатгани бунинг далилидир», «Пойтахтимизда қирқдан зиёд давлатнинг элчихонаси, кўплаб нуфузли халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ишлаб турибди», «Дунё аҳли ўз тупроғининг жонкуяр эгаси бўлган ўзбек халқини тан олди ва таниди!»…

Бу сўзлар Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган сиёсат ҳақида Каримов режимига хизмат қилаётган расмий газеталарда ҳар куни чоп этилаётган расмий мақолалар, давлат теле- ва радиоканаллари орқали бериб борилаётган кўрсатув ва эшиттиришларни эслатмаяптими?
Мана бу сўз бирикмаларичи? «Ватангадолар», «пойинтар-сойинтар учликлар», «бузғунчи, ватанфуруш», «каллаварам», «гумашталари», «тўлғанаётган илон», «Бузоқнинг югургани сомонхонагача», «ит ҳурар – карвон ўтар»… Улар Каримов режимига қарши фаолият олиб бораётган мухолифат вакиллари ҳақида давлат оммавий ахборот воситаларида берилаётган материалларни эслатмаяптими?
Маълум-ки, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ ҳақида иғво, тухмат ва ҳақорат тўла материалларни нафақат ҳукумат вакиллари, балки баъзи «мухолифатчи»лар ҳам ёзишади. Аммо уларнинг бир мақсадда, ягона «душман»га қарши ёзган нарсалари лексик ва стилистик жиҳатдан тубдан фарқ қилади.
Мисол учун, «Бирлик» вакиллари Абдураҳим Пўлатов, Пўлат Охунов ва Васила Иноятова ағдарган ва ағдараётган мағзаваларда юқоридаги «расмий» ва шаблон бўлиб қолган ибораларни учратмайсиз. «Бирлик»чиларнинг қорамаларида кўпинча «ҳаромий», «ҳезалак», «сотқин», «кетидан дам чиқаришдан бошқа нарсага ярамайдиган» каби, яъни ижтимоий паст қатламлар (ароқхўр, фоҳиша ва шаллақилар) қўлланадиган ҳақоратлар ишлатилади. Муҳаммад Солиҳ шаънига ҳукумат вакиллари ёғдираётган ҳақоратлар «Бирлик» «фаоллари»нинг ҳақоратларидан сал юксакроқ ва адабийроқ.
Шуларнинг ўзи Юсуф Расулнинг «марҳум» блогида эълон қилинган ҳақоратномани бугунги кунда Ўзбекистон ҳукуматининг газеталарида ишлаётган одам ёхуд хорижда махсус топшириқ билан юрган шахслар ёзганлигидан далолат бермайдими? Агар кимда ким «Жўра Жовлиев» тахаллуси остида ҳукумат журналисти яширинганига шубҳаланаётган бўлса, мақоланинг қуйидаги бўлимини ўқисин.

Энг катта исбот, ёки Муҳаммад Солиҳ исмидан ким ва нега қўрқади?

Каримов режимига хизмат қилаётганлар сингари «Жўра Жовлиев» ҳам Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳга «Салай Мадаминов» деб мурожаат қилган. «Қандай мурожаат қилганининг нима фарқи бор?», дейишга шошилманг! Фарқи бор.
Мен айни дамда Ўзбекистонда яшаб, ишлаяпман. Касбим журналист. «Жўра Жовлиев»га ўхшаганларнинг ичида, яъни ҳукумат газетасида ишлайман. Газетамизнинг куратори бор, у МХХдан қўйилган. Ҳар ойда келиб, биз, журналистлар билан суҳбатлашиб кетади. Мен билан сал қариндошлиги борлиги учунми ёки мендан гап олиш учунми, онда-сонда менга «ёрилиб» туради.
Бир гал гапдан-гап чиқиб, мавзу шеърият ва бизга замондош ўзбек шоирларига ўтиб кетди. Ундан-бундан гапириб бўлгач, аввалига Рауф Парфи, кейин эса Муҳаммад Солиҳ шеърларига кўчдик. Ҳар гал мен: «Муҳаммад Солиҳ шеърлари» дейишим биланоқ МХХчи: «Муҳаммад Солиҳ эмас, Салай Мадаминов шеърлари», дейишдан чарчамади. Мен сал асабийлашиб: «Шу шоирнинг паспортида ёзилган исми-шарифини айтиш шартми, ака? Нима фарқи бор?» деган эътирозимга МХХчи қариндошим жиддий оҳангда: «Фарқи бор! Катта фарқи бор!», деди ва қуйидагиларни гапириб берди.
Унинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати Муҳаммад Солиҳ республикадан чиқиб кетишга мажбур бўлган кундан бошлаб, ўзбек халқи ичида Муҳаммад Солиҳни унуттириш сиёсатини олиб бораётган экан. Оммавий ахборот воситаларида Муҳаммад Солиҳ ҳақида ҳеч нарса эълон қилмаслик, агар эълон қилинса ҳам, «Муҳаммад Солиҳ» исмини қўлламаслик ўша унуттириш сиёсатининг бир элементлари экан. «Агар у ҳақида мағзава материаллар бериладиган бўлса, фақат «Салай Мадаминов» деган расмий исми-шарифини қўллаш буюрилган»,  деди МХХчи қариндошим. Ва менга қизиқ бир нарсани ўргатди.
Унинг айтишича, ҳукуматга сидқидилдан хизмат қилаётган ва Муҳаммад Солиҳни ич-ичидан ёмон кўрадиган кимсаларни аниқлашнинг оддий йўли бор экан. «Бунинг учун Муҳаммад Солиҳнинг ўзи ҳақидами, унинг шеърлари ҳақидами гап очасан. Агар суҳбатдошинг шоирни Муҳаммад Солиҳ деб айтса, у бизнинг «контора»га алоқаси йўқлигидан далолат беради. Агар суҳбатдошинг шоирни «Салай Мадаминов» деса, билиб қўй, у одам ё «конторамиз»га ишлайди, яъни «Салай Мадаминов» исмини қўллаш ҳақидаги топшириқдан хабари бор ёки чин дилдан шоирни ёмон кўради», деди газетамизнинг МХХдаги «куратори».
Бу маслаҳат мен учун ўзига хос бир лакмус қоғозига айланди. Уни қанча-қанча журналист ва шоирларда синаб кўрдим, қанча-қанча одамларнинг Муҳаммад Солиҳга бўлган ҳақиқий муносабатини, «жонажон» МХХмизга ишлаш-ишламасликларини  билиб олдим.
Юсуф Расулнинг «марҳум» Yangidunyo.com блогида эълон қилинган Гибрид хатда «Жўра Жовлиев» ҳам Муҳаммад Солиҳга «Салай Мадаминов», дея мурожаат қиларкан, муаллиф Каримов ҳукуматига хизмат қилишини, МХХнинг Муҳаммад Солиҳни унуттириш сиёсатидан хабардор эканлигини кўрсатган холос.
Юқоридаги сатрларни ўқиб, кимдир: «Энди жуда унақамасдир?!» дейиши мумкин. Шундайларга мана бу маълумотларни келтиришни лозим топдим.
1988 йил 15 декабрда бирданига уч нашрда (“Правда Востока”, “Совет Ўзбекистони”, “Ташкентская правда”  газеталарида) «Двойной сатандарт честного Мухаммада» деган мақола ўзбек ва рус тилларида босилиб, бутун ўлкага ёйилди. Мазкур мақолада Муҳаммад Солиҳ русларга қарши мақолалари билан ирқчликни тарғиб қилаётгани ҳақида ёзилганди.
КГБнинг матбуотдаги қалами ҳисобланган Юрий Кружилин ёзган ўша фельетонда Солиҳнинг ирқчилигидан ташқари яна бир ғалати мавзу тилга олинганди. Кружилин Муҳаммад Солиҳнинг паспортдаги исми Салай Мадаминов эканлигини «кашф қилиб», Солиҳ исми унинг адабий тахаллуси» дея бонг урди. Гўё Кружилин бу билан катта бир жиноятни фош қилгандек эди. У ўз мақоласида Муҳаммад Солиҳга «Салай Мадаминов» дея мурожаат қиларкан,  шу билан Муҳаммад Солиҳнинг бутун ёзган мақолаларини тафтиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бу бир психологик хужум эди.
Гап шундаки, Муҳаммад Солиҳнинг экология, демография ва миллий мавзуда ёзган мақолалари  1980-йиллар ўртасига келиб, халқ орасида кенг ёйилди ва Муҳаммад Солиҳ исми  колониал режимга қарши кураш рамзига айланди. КГБ бу исмни халқ хотирасидан ўчириш йўлларини ахтара бошлади ва Кружилиннинг мақоласи шу тактика доирасида бошланган илк тажриба эди. Ҳолбуки, Муҳаммад Солиҳ матбуотда 1970 йилдан бошлаб шу исм билан ёза бошлаганди. Деярли 20 йил давомида муаммо бўлмаган исм 1988 йилга келиб, бирданига муаммога айланди.
Чунки Салай Мадаминовни ҳеч ким танимайди, Муҳаммад Солиҳни бутун халқ танийди. Муҳаммад Солиҳ мустамлакачи режим маркази бўлган Москвада туриб, Ўзбекнинг миллий ҳақларини  ҳимоя қилган бир исм.
Ҳа, Совет даврида Муҳаммад Солиҳ исмидан КГБ қўрқарди. КГБ  анча салобатли душман эди. Салобатли душманнинг ана шу қўрқуви анча майдалашган МХХга мерос бўлиб қолгани аниқ. Масалан, 1992 йилнинг ёзида Ўзбекистон Олий Кенгаши мажлисида  Муҳаммад Солиҳга сўз беришмади ва бунга жавобан Солиҳ мажлисдан истеъфо этди. Ана шунда Олий Кенгаш раиси Ш. Йўлдошев ҳам Муҳаммад Солиҳга халққа нотаниш бўлган исм билан «Салай Мадаминов», деб мурожаат қилди. Бунинг сабаби ҳам ўша коммунистик тактика эди.
Шундай экан, Юсуф Расулнинг «марҳум» блогида эълон қилинган Гибрид хат муаллифи «Жўра Жовлиев» ҳам Муҳаммад Солиҳга «Салай Мадаминов», дея мурожаат қиларкан, муаллиф КГБдан мерос қолган тактикадан фойдаланганини пайқаш қийин эмас.
«Жўра Жовлиев»нинг ҳақоратномасини ўз блогида эълон қилган «мустақил» журналист Юсуф Расул эса ана шу тактикани амалга оширишда кўмаклашиб юборган. Нега? Жавоблар шу: ёки Муҳаммад Солиҳ шаънига ёзилган ҳақоратлар Юсуф Расулга маъқул келган, ёки Юсуф Расул Тошкентдаги «Жўра Жовлиев»нинг буюртмасини бажарган.
«Юсуф Расул Ўзбекистондан ташқарида яшайди. Тошкентдагиларнинг «закази»ни бажаришга уни мажбурлайдиган  сабаблар йўқ», дейишга шошилманг. Шундай сабаблар бор.

Юсуф Расулнинг Ўзбекистонда нечта уйи бор?

Турли даврларда Юсуф Расул билан хорижий оммавий ахборот воситаларида ишлаган журналистларнинг айтишларича, асли Тожикистонлик бўлган ушбу журналистнинг Тошкент, Чирчиқ, Ғазалкент, Қизилтоғ (собиқ Красногорск) ва Бекобод шаҳарларида кўплаб шахсий квартиралари ва ҳовли жойлари бор экан. Бу мулкнинг аксариятини Юсуф Расул 2000-2004 йилларда, яъни Ўзбекистонда кўчмас мулк ҳозиргинга қараганда жуда арзон пайтда сотиб олган.
Мисол учун, Тошкент шаҳрининг Қорасув-6 ва Аҳмад Югнакий даҳаларида Юсуф Расул ва унинг турмуш ўртоғи Саодат Пўлкановага тегишли битта икки хонали ва иккита уч хонали квартиралар бор. Бундан ташқари, Чирчиқ шаҳридаги Троицкий даҳасида Юсуф Расулнинг номига расмийлаштирилган иккита уч хонали квартира ва ҳудуди 8 сотихли ҳовли жойи бор. Ўша пайтларда Юсуф Расул Чирчиқдаги уч хонали квартираларини ҳар бирини 400 (тўрт юз) доллардан, ҳовлини эса 3500 (уч минг беш юз) долларга сотиб олган. Ҳудди шундай арзон квартира ва ҳовли жойларни Юсуф Расул курорт зонада жойлашган Ғазалкентдан, пойтахт яқинидаги Қизил Тоғ шаҳарчасидан ҳамда Бекобод шаҳридан сотиб олган.
Кўчмас мулк арзон бўлган ўша пайтларда Юсуф Расул «Америка Овози» радиосига ишлаб, ойига таҳминан 700-800 доллардан гонорар олиб турган. Шу сабабдан, 300-400 долларга квартира, 3500 долларга ҳовли жой сотиб олиш унга қийинчилик туғдирмаган.
Юсуф Расулга тегишли бўлган ана шу уйларни бугунги куннинг энг арзон нархларида баҳоласа, бу кўчмас мулкнинг умумий баҳоси таҳминан 280-320 минг долларни ташкил қилади. Бу сумма нафақат Ўзбекистонда, балки Европада яшаётганлар учун ҳам катта пул.

Большевикларнинг доҳийси Владимир Ленин ўз издошларига: «Ҳамиша камбағаллардан, мулксиз одамлардан қўрқинглар. Чунки мулксиз одамнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ, мулксизларни бошқариш қийин. Ҳеч қачон бойлардан қўрқманглар, чунки бойларда мулк бор. Улар мулкидан ажралиб қолишдан ўлгудай қўрқишади. Шу сабабдан бойларнинг бойлиги аслида уларга қарши ишлатишимиз мумкин бўлган асосий қуролимиздир», деган.
Қизил доҳийнинг бу хитобидан Каримов ҳукумати ва МХХси бехабар деб ўйлайсизми? Албатта, хабардор. Наҳотки, Юсуф Расулнинг Ўзбекистонда шунча бойлиги бўлади-ю, МХХ буни билмайди?! Билади. Билгач, Юсуф Расулни тинч қўядими? Йўқ, албатта. МХХ Юсуф Расулга ўхшаганларни: «Фалончиларга қарши фалон мақолани ёзмасанг ёки сайтингда чиқармасанг, Ўзбекистондаги уйларингдан ажараласан, конфискация қиламиз!», деб шантаж қилиши табиий.
Мана, «Жўра Жовлиев»нинг «оёқлари» ва у ёзган Гибрид хатнинг илдизлари қаердан ўсиб чиққан! Шу сабабдан: «Муаллиф Юсуф Расулга ҳасад қиляпти, унинг чўнтагидаги пулни санаяпти», деманг.
Менга салбий таъриф бериб, мени портретимни қора рангларга бўяшга шошилманг. Келинг, яхшиси, Юсуф Расулнинг  қандай инсонлигига қизиқиб кўрамиз.

Юсуф Расул – велосипед ўғриси?

Турли даврларда Юсуф Расул билан хорижий оммавий ахборот воситаларида ишлаган ва Европа мамлакатларида бирга яшаган журналистларнинг айтишларича, асли Тожикистонлик бўлган ушбу журналист одамлар билан муносабатларда ўзини мулойим инсондай тутса ҳам, аслида ўта очкўз кимса бўлиб, пул ва бойлик орттириш йўлида турли қабиҳликлардан ҳам қайтмаслигини кўрсатиб келган.

 «Америка овози» радиосига лавҳалар тайрлаб юрган Юсуф Расулов 2003-2004 йилларда бу ишга қоарқалпоғистонлик журналист Солижон Абдураҳмоновни жалб қилади ва Қорақалпоғистондан тайёрлаган материаллари учун маълум миқдорда гонорар тўлаб юришни ваъда қилади. Ўша пайтларда ишсиз юрган С. Абдурҳамонов бу таклифни бажонидил қабул қилади ва Юсуф Расул билан ҳамкорлик қила бошлайди.
Аввалига Юсуф Расул кекса журналистнинг гонорарларини тўлиқ ва вақтида бериб юради. Аммо кейинчалик ё кечиктириб, ёки кам бера бошлайди. Бу адолатсизлик ва ваъдага вафосизликдан жабр кўрган С. Абдураҳмонов ўз ҳақларини талаб қилиб, Юсуф Расулнинг устидан «Америка овози» радиосининг АҚШдаги офисига шикоят хати ёзади. Вашингтондан қўнғироқ бўлгандан кейин, Юсуф Расул қорақалпоғистонлик журналист билан орани очиқ қилади.
Ҳозирда Ўзбекистонда қамоқ жазосини ўтаётган Солижон Абдураҳмонов бир кун келиб озодликка чиқади, Худо хоҳласа. Умид қиламанки, ўшанда қорақалпоғистонлик кекса журналист Юсуф Расулнинг молиявий фирибгарлиги тўғрисида ўзи ҳикоя қилиб беради.
Юсуф Расул ваъдасига нисбатан хоин инсонлигига яна бир мисол. 2002 йилда «Би-Би-Си» радиосининг Фарғонадаги мухбири бўлган Матлуба Азаматова Тошкентдан квартира олмоқчи бўлганида, Юсуф Матлубага пойтахтнинг Юнусобод мавзесидан бир квартира топиб беради. Ва ўз ҳамкасби Матлубадан воситачилик ҳақи сифатида 200 доллар олади. Аммо кейинчалик уйнинг эгаси ва Матлуба Азаматова нималарнидир келиша олмай, фарғоналик журналист мазкур уйни ҳарид қилиш фикридан қайтади. Ва Юсуфга берган 200 долларини қайтариб беришни илтимос қилади. Аммо Юсуф Расул бу пулни қайтариб бермайди. «Мулойим» Юсуф Расул Матлуба Азаматованинг ҳаққини ҳанузгача қайтармаган.
Юсуф Расул ўзининг очкўзлиги ва нопоклигини Европада ҳам кўп маротаба намоён қилган. Масалан, Швецияда яшаган пайтлари Юсуф Расул ўзбекистонлик юртдошлари ва ҳамкасбларига ўзининг эски нарсаларини янгисининг нархида сотишга одатланган. Масалан, унда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлганлиги учун ҳам дастлабки вақтларданоқ машина харид қилган. Машинани 8000 швед кронасига олган. У машинани ярим йилдан ортиқ ҳайдаб юриб, 2006 йилда Швецияга янги келган Муқимжон Маҳмудовга 10000 кронага сотган. «Мен машинани 15 минга олгандим, майли, сизга 10 мингга бераман», деб сотиб юборган.
Қирғизистонлик таниқли ўзбек бизнесмени Қодиржон Ботиров Швециядан сиёсий бошпана олгандан кейин, у ердаги мухожир ўзбеклардан уч кишига ресторан очиб берган. Булар “Бирлик” ҳаракатининг марҳум лидерларидан Олим Каримовнинг набираси Анвар Каримов (Анвар Каримов – МХХ тайёрлаб юборган кадр), Юсуф Расулов ва Зокиржон Иброҳимов деган андижонлик журналист эди. Аммо бир ой ҳам ўтмасдан учовлон манфаат талашиб, жиққа мушт бўлишган. Бир-бирини ўлдиришга тайёр бу очкўз кишиларни зўрға ажратган Қодиржон Ботиров ҳаммасини ҳайдаб юборишга мажбур бўлган.
Тимро шаҳpида яшаган кезларда Юсуф Расул бир шведнинг қимматбаҳо велосипедини ўғирлаб, унинг рангини ўзгартириб олган. Бу ердан кўчиб кетиши олдидан ўша велосопедни андижонлик Тохиржон деган йигитга 500 кронага сотган. Тимро шаҳpидаги «ИКЕА» магазинида велосипеднинг ҳақиқий эгаси ўз «улови»ни таниб қолади ва суриштирув ишлари бошланиб кетади. Тохиржон бу велосипедни таниқли ўзбек журналисти Юсуф Расулдан сотиб олганини тушунтиради. Шунда Юсуф Расул: «Бу велосипедни Швециядан депортация бўлиб кетган бир чимкентлик ўзбекдан сотиб олгандим», деб  швед полициячиларини ҳам лақиллатади ва полиция таъқибидан омон қолади.
2006 йилда Швецияда Юсуф Расул хоразмлик журналист Қудрат Бобожоновнинг ишончига кириб олиб, Isyonkor сайтида алоҳида администраторлик пароли очиб беришни, сайтни бошқариш ишларини ўргатишни илтимос қилади. Юсуф Расулнинг асл башарасидан бехабар бўлган Қудрат Бобожонов ҳамкасбининг ва юртдошининг илтимосини ерда қолдирмайди ва Юсуфга «Андрей Кочегаров» деган “ник” остида алоҳида администраторлик пароли қилиб беради.
Шундан сўнг Isyonkor сайтининг турқи ўзгара бошлайди: олдин тупа-тузук ишлаб келган сайтда секин-аста мухолифат вакилларига қаратилган ҳақоратомуз мақолалар урчий бошлайди. Бундан ташқари, «Андрей Кочегаров» таҳаллуси остида ҳаракат қилган Юсуф Расул баъзи, асосан Каримов режимини кескин танқид қиладиган блоггерларнинг йўлларини тўсиб қўяди. Энг даҳшатлиси эса шундаки, орадан кўп ўтмай «Андрей Кочегаров» сайт муаллифи Қудрат Бобожоновнинг ҳам паролини ўзгартириб, кечаги устозини ҳам сайтга кира олмайдиган қилиб қўйган.

Сўнгсўз ўрнида

Куни кеча, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтида «Усмон Ҳақназаров: Каримов Марказий Осиёда Россияга қарши коалиция тузмоқчи» мақоласини ўқиб қолдим.
Ушбу мақоланинг «Ислом Каримов ички таҳликалар ҳақида» бўлимида шундай жойи бор:

«Бунга жавобан Рустам Иноятов, МХХ Муҳаммад Солиҳ шахсиятини ва у бошқараётган ЎХҲни обрўсизлаштириш бўйича иш олиб бораётганини айтди. “Бунинг учун биз олдин йўлга қўйилган каналлардан фойдаланаяпмиз“ деди у. Сўнгра И.Каримов ва Р.Иноятов ўртасида шундай савол-жавоб бўлиб ўтди:
И. Каримов: «Қанақа олдин йўлга қўйилган каналлар?»
Р. Иноятов: «Ислом Абдуғаниевич, ўзингиз биласиз-ку. Мен уларни номма-ном атаб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак, деб ўйлайман».
И. Каримов: «Сиз Пўлатов, Охунов ва Иноятова тўдасини назарда тутаяпсизми?» [сўз «Бирлик» ҳаракати аъзолари Абдураҳим Пўлатов, Пўлат Охунов ва Васила Иноятова ҳақида кетмоқда – У.Ҳ.]
Р. Иноятов: «Ҳа»
И. Каримов: «Э-э-э! Сиз буни гўёки катта сир дея яширяпсизми?! Бу тўда сизнинг конторангизга ишлашини бутун интернет билади-ку! Улар аллақачон ўтмишга айланган. Уларга ҳеч ким ишонмайди. Янги каналлар топиш керак».
Р. Иноятов: «Хўп бўлади, Ислом Абдуғаниевич».
Ўз нутқида Ислом Каримов Муҳаммад Солиҳни обрўсизлантиришда “кўпроқ унинг исломчи дунёқараши ва яшаш тарзига урғу бериш”ни сўради. “Сизнинг ҳуқуқ ҳимоячиларингиз, журналистларингиз Солиҳнинг айнан мана шу жиҳатини бўрттириши лозим. Унинг исми маҳаллий ва хорижий жамоатчилик наздида фақат ислом экстремизми ва терроризм билан боғлиқ бўлишига эришиш керак” дея мурожаат қилди И.Каримов МХХ раисига. Шундай экан, мабодо яқин келажакда Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисидаги баъзи “мухолифлар” Солиҳга қарши чиқишларини янгидан кучайтиргудай бўлса, бунга ажабланмаслик керак. Агар ўзбек мухолифлари, ҳуқуқбонлари ва журналистлари орасидан Муҳаммад Солиҳ ва ЎХҲни айбловчи янги одамлар чиқса, бу ҳам янгилик бўлмаслиги лозим».

Ана шу сатрларни ўқиб, менда: «Каримов назарда тутган янги каналлар Юсуф Расул ва унинг тарафдорлари Саиджаҳон Равоний (фуқаролик паспорти бўйича  – Саиджаҳон Зайнабиддинов), Zamondosh вa Birdamlik сайтлари эмасми?» деган савол туғилди. Муҳаммад Солиҳ ва бошқа мухолифатчиларга қарши яна кимлар ва қайси сайтлар тухмат ва ҳақорат эълон қилишмоқда? Янгилардан фақат шулар бу ишга шўнғишган.

Уларнинг мақсади Каримов ҳукумати ва МХХси билан бир – Муҳаммад Солиҳни обрўсизлантириш, мухолифатни ичидан парчалаш, кенг жамоатчиликка «ўзбек мухолифати тарқоқ, унга умид қилиб бўлмайди», деган ёлғон ва пессимистик фикрларни сингдириш.
Ўзбекистон Халқ ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳга паспорт исми бўйича мурожаат қилувчи Юсуф Расул (фуқаролик паспорти буйича – Юсуф Расулов), Саиджаҳон Равоний (фуқаролик паспорти бўйича – Саиджаҳон Зайнабиддинов), Zamondosh va Birdamlik сайтларининг эгалари ва умуман Каримов режимининг хизматида юрган «мухолифат»чиларга сўнгги сўзим:
«Биз Каримовнинг янги каналларимиз!», деб кўп ҳам севинаверманг! Чунки қанчалик  янги бўлмасин, Каримовнинг каналлари охир-оқибат ҳамма жирканадиган канализацияга айланади. «Бирлик»чи Абдураҳим Пўлатов, Пўлат Охунов ва Васила Иноятовалар каби.

Абдураҳмон САИДОВ
(фуқаролик паспортимдаги исми-шарифим бошқа)

http://yangidunyo.com/

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Şuanda Мухлис adlı kişinin yorumuna cevap yazıyorsunuz. Cevabı iptal etmek için tıklayın.

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Мухлис ;

    Зўр чиқибди..Баракалла Тўлқин ака!

    20/03/2013 01:50
  • Sarson Buhoriy ;

    Yusufning akasi I Hushevni ham unutmaslik kerak

    17/10/2012 22:18
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube