Ўзбекистон: Суд солиқчилар даъволари бўйича Carlsberg Uzbekistan компаниясининг кассация шикоятини рад этди

Ўзбекистон: Суд солиқчилар даъволари бўйича Carlsberg Uzbekistan компаниясининг кассация шикоятини рад этди
86 views
18 October 2012 - 8:10

Ўзбекистон Олий хўжалик суди 16 октябрь куни Carlsberg Uzbekistan (UzCarlsberg) МЧЖ хусусий корхонасининг республика солиқ органларининг даъво аризалари ҳамда молиявий санкциялари бўйича кассация шикоятини қондиришдан бош тортди, дея хабар беради РИА Новости суд вакилига таянган ҳолда.

“Қуйи суд инстанцияларининг қарори ўз кучида қолдирилди, суд компания фойдасига келтирилган янги далилларни кўрмади”, – дея изоҳ берди манба.

У тақдим этган маълумотга кўра, Carlsberg Group компаниясига 100% қарашли Carlsberg Uzbekistan солиқ тўлашдан бўйин товлашда ҳамда умумий қиймати тўққиз миллиард сўмлик (расмий курс бўйича $4,6 млн) ҳисобга киритилмаган маҳсулотларни сотишда айбланган.

Солиқ органларининг маълумотига кўра, 2008-2010 йилларда компания ҳисобга олинмаган хом ашёдан 16,6 гектолитр пива ишлаб чиқариб яширин равишда сотган. Солиқ органлари Carlsberg Uzbekistan компаниясига фойда солиғини тўлашга ҳамда бюджетга қатор тўловларни ўтказиш мажбуриятини юклади. Тошкент шаҳар хўжалик суди август ойида солиқ органларининг талабини қўллади ва шундан кейин Carlsberg Uzbekistan томонидан берилган апелляция шикоятини рад этди.

Carlsberg Uzbekistan ўз фаолиятини тўхтатгани ҳақидаги хабарлар оммавий ахборот воситаларида 2012 йилнинг 13 август куни пайдо бўлди. Бироқ компания бошидаги нохушликлар бир йил аввал бошланганди: 2011 йилда Carlsberg Uzbekistan асосий воситалари қадрсизлантирилди. Бундай процдура корхона олдида деярли ҳеч қандай ривожланиш истиқболлари қолмаганида амалга оширилади. Бундай қадрсизлашнинг асосий сабаби сифатида бозордаги қийинчиликлар, заиф (ёмон) ҳисобот, яъни ёмон кўрсаткичлар ва даромад борасидаги ёмон прогнозлар кўрсатилди.

2011 йилнинг ўрталаридан бошлаб корхонада Ўзбекистон прокуратураси органлари иштирокида комплекс молиявий-хўжалик текшируви ўтказилди. Ушбу текширувнинг натижалари эълон қилингани йўқ.

2012 йил март ойида корхона маҳсулот қуйишни тўхтатди ҳамда ишчи-ходимларини сентябргача таътилга чиқариб юборди. Бугунги кунга келиб корхонада пиво ишлаб чиқариш бошлангани йўқ.

Олдинроқ Carlsberg Group қатор инвесторлар билан Ўзбекистондаги компанииясини сотиш тўғрисида музокара ўтказаётгани ҳақида хабар берилганди. Музокаралар дастлабки босқичда.

Carlsberg Group ўзбекистонлик шериги Sarbast Plus фирмасидан улушини сотиб олди ва корхонадаги улушини 100 фоизга етказди. Бугунги кунга келиб инвесторнинг лойиҳага ётқизган инвестицияларнинг умумий ҳажми 100 миллион доллардан ошган.

UzCarlsberg етти хил пиво ва алкоголсиз “Хлебний край” квас ичимлигини ишлаб чиқарган.

 

fergananews.com

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi