ЎXҲ: Ҳаракатнинг Ёшлар қаноти Тошкентда варақа тарқатди

ЎXҲ: Ҳаракатнинг Ёшлар қаноти Тошкентда варақа тарқатди
149 views
18 October 2012 - 10:17

Ўзбекистон Xалқ ҳаракатининг ёш фаоллари варақаларни Тошкентнинг Алгоритм мавзесидаги кўп қаватли уйларнинг подъездларига ёпиштириб чиққани айтилмоқда.

Ўзбекистон Xалқ ҳаракати ўз сайти орқали тарқатган хабарда варақа тарқатиш “репрессив режим имконият бермаётган ва шаҳар кўчалари кечаю кундуз қаттиқ қўриқланаётган бир паллада амалга оширилган”и айтилган.

Ўзбекистон Xалқ ҳаракати Муассислар мажлиси аъзоси Муҳаммадсолиҳ Обутов Озодлик мухбири билан суҳбатда варақа мазмуни ва уни тарқатиш жараёни ҳақида сўзлаб берди.

Муҳаммадсолиҳ Обутов: “Чўлпон” ёшлар гуруҳимизнинг бир-икки аъзолари қўлга олиниб, қамоққа ташланганидан кейин варақа тарқатиш маълум муддат тўхтатилган эди. Лекин ЎХҲни яна бир неча гуруҳи бор. Улар катта-катта шаҳарларда яна тайёргарлик кўришяпти. Турли хил варақалар ва дисклар вақти-вақти билан тарқатилади.

Озодлик: 600дан ортиқ нусхада тарқатилди, дейилган варақаларда нима дейилган?

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Бу ерда, асосан, Обидхон қори Назаровга, Фуад Шокировга қилинган суиқасдларнинг ортида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати тургани, режимнинг мана шунақа бир ғайриинсоний хусусиятлари ўзбек халқига тушинтириляпти. Ўзимизнинг сайтимизда чиққан мақолалар бериб бориляпти.

Озодлик: Бу билан Ўзбекистон Xалқ ҳаракати нимага эришмоқчи, қандай мақсадларни кўзлаган?

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Аслида бу ҳар қандай эркин мамлакатда мухолифат бемалол қила оладиган иш. Бизнинг бу ҳаракатларимиз Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларига зид эмас. Биз фақат режимга қаршимиз ва режимнинг жиноятларини фош этяпмиз. Биргина Ўзбекистонда эмас, ҳозир Россиядаги меҳнат муҳожирлари орасида ҳам шундай варақалар ва дисклар тарқатиляпти ҳамда бу фаолиятимиз давом этади, деди Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Xалқ ҳаракати Муассислар мажлиси аъзоси Муҳаммадсолиҳ Обутов.

 

ozodlik.org

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi