МТС Ўзбекистонга қайтишга умидвор

МТС Ўзбекистонга қайтишга умидвор
135 views
22 October 2012 - 11:59

“Мобильные телесистемы” компанияси Ўзбекистондаги ўз бизнесини сақлаб қолишга умид қилаяпти. Бизнес-ТАСС хабар беришича, Россия Давлат Думасининг Мулк масалалари бўйича қўмитасининг 18 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида МТС вице-президенти Руслан Ибрагимов “ҳозирча ҳамма нарса йўқотилмаган, биз бу ҳудудга ўз бизнесимизни қайтаришга имконият борлигини ҳис этаяпмиз”, дея қайд этган.

Ибрагимовга кўра, Россия компанияларининг хориждаги инвестицияларини қонун билан ҳимоя қилинишини таъминлаш лозим бу айниқса Ўзбекистонга тааллуқли, бу мамлакат билан шу соҳада ҳеч қандай келишув битимлари йўқ.

Россия Давлат Думасидагилар Ўзбекистонда россия компанияларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий чораларани яратиш лозим деган хулосага келдилар. Мулк қўмитаси вакиллари бу ишга киришишга тайёрлигини изҳор этдилар. Бундан ташқари, мажлис иштирокчилари Ўзбекистонга нисбатан жавоб чораларининг кўрилиши зарурлигини қайд этдилар.

Қонун чиқарувчилар Россия ҳукумати бу каби таҳдидларга “реактив чоралар” кўришга мажбур бўлаётганидан афсусландилар. Депутатлар бу каби баҳсли муаммоларни ҳал қилувчи доимий механизмлар ҳамда россиялик мулкдорларнинг манфаатларини остин-устун қилувчи Ўзбекистонга таъсир кўрсатишнинг самарали воситаларини яратиш зарурлигини қайд этдилар.

Эслатиб ўтамиз, Россия Давлат Думаси қўмитасининг мажлиси Ўзбекистондаги энг йирик уяли алоқа оператори бўлмиш “Ўздунробита” МЧЖ атрофида юзага келган вазият муносабати билан ўтказилди. “Ўздунробита” компанияси 2012 йилнинг ёзига қадар мамлакатда деярли 9,5 миллион абонентга хизмат кўрсатиб келган. Ўзбекистон расмийларининг сай-ҳаракати билан “МТС-Ўзбекистон” бренди остида фаолият юритиб келган компания деярли тугатилди, унинг мулки давлат фойдасига мусодара қилинди. Натижада, Ўзбекистон иқтисодиётига узоқ муддатли асосда йирик миқдорда инвестиция ётқизган “МТС” ОАЖ 1 миллиард доллардан зиёд моддий зарар кўрди.

Ушбу масаланинг муҳокамаси якунларига бўйича дума қўмитаси Ўзбекистон ҳудудида россиялик инвесторларнинг ҳуқуқлари поймол қилинаётгани борасида ташвиш ҳамда ушбу вазиятни ҳар икки томон учун ҳам манзур бўлган ҳолатда ҳал қилинишидан манфаатдорлик изҳор этилган қарор қабул қилди. Қўмита Россия Федерацияси ҳукумати томонидан хорижда россиялик инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга йўналтирилган чора ва тадбирлар комплексини ишлаб чиқариш бўича ҳаракатларини қўллади. Қўмита қарорида, шунингдек, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида инвестицияларни икки тарафлама ҳимоя қилиш бўйича давлатлараро шартномани тайёрлаш ҳамда россиялик инвесторларнинг хорижда ва хусусан, Ўзбекистондаги ҳуқуқларини тезкорлик билан ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар тизимини ишлаб чиқаришга тавсия берилган.

“Фарғона”

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi