Усмон Ҳақназаров: Абдували Мирзаевни қандай ўлдиришгани ҳақида

Ушбу мақолада биз Андижонлик таниқли имом Абдували Қори Мирзаевнинг сирли йўқолишининг тафсилотларини ёритишга қарор қилдик. Яқинлари ва танишлари у кишини охирги марта 1995 йил 25 августда Тошкент аэропортида кўрган эдилар.

Усмон Ҳақназаров: Абдували Мирзаевни қандай ўлдиришгани ҳақида
1,087 views
23 October 2012 - 2:17

Усмон Ҳақназаров
сиёсатшунос

Ушбу мақолада биз Андижонлик таниқли имом Абдували Қори Мирзаевнинг сирли йўқолишининг тафсилотларини ёритишга қарор қилдик. Яқинлари ва танишлари у кишини охирги марта 1995 йил 25 августда Тошкент аэропортида кўрган эдилар. Айнан у кишининг “дом-дараксиз йўқолиши”дан кейин, илгари мўътадил Исломни тутиб келган унинг кўплаб издошлари ва тарафдорлари, Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан радикал муносабатга ўтган ва ўз устозлари қасосини олишга қарор қилганлар. Ва устоз учун қасос интилиши Каримов режимига жуда қўл келди – бу интилишдан Каримов Ўзбекистоннинг диндор аҳолисига қарши фойдаланди. Айтишимиз мумкинки, Қори аканинг таъқиб этилиши мамлакат тақдирини бутунлай ўзгартириб юборди. Шундай қилиб…

Абдували Мирзаев 80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошларида

80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошида Абдували Мирзаев нафақат Андижон вилоятида, балки Фарғона водийсининг бошқа вилоятларида ҳам катта обрўга эга эди. Инсонлар ўзларини қизиқтирган масалалар, шу жумладан ҳаётнинг мураккаб муаммоларига жавоб топиш учун унинг жума хутбаларини тинглашга интилишарди. 90-йилларнинг бошига келиб А. Мирзаевнинг обрўси расмий Тошкентни безовта қиладиган даражага эришди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин, МХХ Андижон вилоят бўлими Абдували Мирзаев жума хутбаларида фуқароларнинг сиёсий моҳиятдаги саволларига жавоб бера бошлагани ҳақида Хавфсизлик Хизматининг марказига шошилинч маълумотларни юбора бошлади.

Кейинчалик А. Мирзаевнинг  аудио тасмаларга ёзиб олинган хутбалари нафақат Фарғона вилояти, балки Тошкент, Ўш, Жалолобод, Чимкент, Хўжанд, Ўзбекистон ва қўшни республикаларнинг шаҳарларида кенг ёйила бошлади. Расмий Тошкент ҳокимияти дўппи тор келганда ўзи ҳам ёрдам сўраб борадиган бу андижонлик имомнинг тобора ортиб бораётган обрўсидан жиддий хавотирга тушди. Масалан, Наманган воқеаларида маҳаллий ҳокимият ва миршабларнинг зулмидан ғалаёнга келган оломон қаршисида чиққан барча тўсиқларни ер билан яксон қилар экан, Ислом Каримов ички Ишлар вазирлиги ва МХХ раҳбарияти орқали шахсан Абдували Мирзаевга мурожаат қилиб, ғалаёнга қалқиган оммани тинчлантиришни сўраганди.

Ҳукуматнинг тинчлик ва барқарорликни сақлаш ниятини тўғрилик билан изоҳлаган имом халқ оммасига мурожаат қилиб, Ислом дини ўзгалар мулкига тажовуз қилишни ва кўчаларда тартибсизлик қилишни таъқиқлашини айтади. Вилоят ҳокимини ҳам, куч ишлатар тизимларнинг бошлиқларини ҳам, ҳатто Президентни ҳам тинглашни истамаган халқ оммаси А. Мирзаевнинг бу мурожаатига дарҳол ва сўзсиз итоат этганди ўшанда.

Фақат И.Каримовни Наманганда халқнинг тошбўронидан Абдували Мирзаев қутқариб қолишига қарамай, имомнинг халқ ичида ўзидан обрўлироқ эканини Президент асло кечира олмади. Халқ давлат раҳбарининг пуч ваъдаларига эмас, қандаги бир мулланинг  ваъзасига бош эгиши Каримовга тинчлик бермасди. Айнан ўша кунларда Каримов халққа бериладиган қуруқ ваъдаларнинг бир кун келиб жамиятда ижтимоий танглик ва аянчли оқибатларги олиб келишини англаб етганди. Шунингдек, Ўзбекистон президенти Абдували Мирзаев каби халқ ичида обрўли кишиларнинг, агар истаса, халқни ҳокимиятга қарши чорлаши мумкинлигини ҳам хулоса қилганди.

Кейинги йилларда ҳам ўзининг ваҳший худбинлиги ва макру-ҳийлага асосланган қасоскорлиги билан машҳур И.Каримов Абдували Мирзаевнинг халқ орасидаги обрўсини асло унута олмади. Шунингдек, натижада И.Каримов Ўзбекистон МХХсига исломий масалалардан бохабар ва мусулмонлар билан алоқа қилишни яхши биладиган тажрибали чекистни раҳбар қилиб тайинлаш фикрига келади.  Шу тарзда 90-йилларнинг ўрталарида Афғонистон бўйича мутахассис, форс ва араб тилларини биладиган, афғон мужоҳидлари орасида улкан разведка тажрибасига эга бўлган Рустам Иноятовни Каримовга тавсия қилишади.

Маълумки Рустам Иноятов 27 июнь 1995 йилда Ўзбекистон МХХсига раис сифатида тайинланган. Янги лавозимдаги илк кунларида у воқеалар ва инсонлар ҳақидаги оператив маълумотларни Президентга етказиш билан чекланарди. Ўша пайтда совет разведка мактабида тарбия топган Рустам Расулович Президентнинг шахсиятни, характерини, у яхши ёки ёмон кўрадиган хусусиятларни ўрганиш билан машғул эди.

Р.Иноятов Президент яхши кўрадиган ёки унинг жаҳлини чиқарадиган хусусиятларни аниқ ўргангандан кейин, махсус хизматнинг янги бошлиғи сифатида давлат раҳбарига ёқадиган ва уни мамнун қиладиган таклифлар билан тез-тез Президент ҳузурига кирадиган бўлди. Шу тарзда 1995 йил август ойининг бошларида Р.Иноятов Абдували Мирзаевнинг номини эшитиши билан жаҳли чиқадиган И.Каримовга андижонлик имом ҳақида турли маълумотлар бера бошлади. Гоҳида у андижонлик чекистларнинг А.Мирзаев масжидида жума кунлари тартибсизлик чиқара олишмагани, бошқа куни эса бу имомнинг агар дин давлат ишларига аралашмайдиган бўлса, давлатнинг ҳам диний ишларга аралашмаслиги кераклигини айтгани ҳақида Президентга маълумот берарди. Хуллас, Президентга ёқиш учун МХХ раиси унинг столини андижонлик имом ҳақидаги салбий маълумотлар билан тўлдириб ташлайди.

1995 йилнинг 27 август куни, яъни ўзининг МХХ раиси лавозимга тайинланганидан роппа-роса икки ой ўтиб, Р.Иноятов шахсан Президентга А.Мирзаевнинг Тошкент аэропортидан Москвага учиш вақтини, куни ва рейс номерини доклад қилади. Докладнинг сўнггида Ўзбекистоннинг бош чекисти И.Каримовга А.Мирзаев муаммосидан тўла-тўкис қутулиш таклифини ҳам айтади. “Агар истасангиз, биз Абдували Мирзаевни ном-нишонсиз йўқотиб юборишимиз мумкин”, дейди Р.Иноятов президент И.Каримовга. Каримов Иноятовнинг бу таклифига розилик беради.

Шу тарзда 29 август куни Абдували Мирзаев Тошкент аэропортида учиш учун қайддан (регистрация), божхона назорати ва махсус текширувдан ўтгандан кейин, МХХ ходимлари тарафидан ўғирланади. Имом зудлик билан МХХ Марказий биносининг подвалига (текширув изоляторига) келтирилади. Аввал у Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга, Обидхон қори Назаровга ва бошқа таниқли диний уламоларга қарши “компромат” (айбловчи) материаллар бериш учун қийноққа солинади.

Аммо ўзбек чекистларининг (яъни МХХ жаллодларининг) имомдан таниқли уламоларга қарши “компромат” олиш режалари муваффақиятсиз тугагач, МХХ СИЗОсининг “тазйиқчилар”и (бу гумонланган ва иши терговда бўлганларни қийноққа соладиганлар оператив ходимларнинг лақабидир) А. Мирзаевдан Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Обидхон қори Назаров ва бошқа таниқли диний уламоларнинг Жума Намагоний ва Тоҳир Йўлдош билан яқин алоқада бўлганликлари ҳақида ёзма кўрсатма беришларини талаб қиладилар.

Аммо Абдували Мирзаев бу талабга ҳам қатъиян рад жавобини беради. Шундан кейин “тазйиқчилар” андижонлик имомни яна-да ваҳший ва инсон шахсини ерга урувчи қийноқ усуллари билан қийнайдилар. Бу ваҳшиёна қийноқлар вақтида А. Мирзаев жаллодларни ўзининг Ўзбекистонда ҳеч қачон исломий давлат тузиш режаси бўлмагани ва бундай мақсадга эришишни истаган ҳаракатлар билан алоқаси бўлмаганлигига ишонтиришга уринади. Аммо бунинг фойдаси бўлмайди: Рустам Иноятовнинг ўзлари истаган иқрорларни осонгина қўлга киритишга ўрганган жаллодлари А. Мирзаевнинг бу сўзларидан янада ваҳшийлашади…

1995 йилнинг 30 августида бир неча соат давом этган қийноқлар натижасида Абдували Мирзаев кўплаб тан жароҳати олади, унинг суяклари уриб синдиралади ва натижада бу жароҳатлардан хушга келмай вафот этади. “Тазйиқчилар” Р. Иноятовга “тилнинг” (МХХ идорасида гумон ва тергов остидагиларни шундай аташади) овози доимий тарзда ўчирилганини айтишганда, МХХ Раиси ўз ходимларига зудлик билан бу “тил”ни кўмиш ҳақида махсус буйруқ беради. Бу ишни Абдували Мирзаев жасадини 1995 йилнинг 30 август кечаси саноат моддалари учун ишлатиладиган целлофон халтага жойлаган “Ц” бўлими (МХХ махсус бўлими) ходимлари бажаради ва жасадни Тошкент шаҳри ҳудудидан ташқарига, пойтахт вилоятининг Янгийўл тумани томонига олиб кетадилар…

Воқеанинг кейинги куни, яъни 1995 йилнинг 31 августида МХХ Раиси Р.Иноятов, ўз вазифасига тайинлаганидан икки ой ўтиб, президент Каримов ҳузурига Абдували Мирзаевнинг умрбод йўқ қилингани ҳақидаги ўзининг биринчи хушхабарини келтиради. Шу тарзда Рустам Расулович 1995 йилнинг 31 август оқшоми Тошкентдаги Мустақиллик майдонида ҳукумат вакиллари тарафидан нишонланган мустақиллик байрамида Президент кайфиятини кўтарадиган ва  Каримов учун ўзига хос ва ўзига мос “совға” тақдим этади. Бу айни пайтда Р.Иноятовнинг И.Каримов ишончига кириши ва президент назарида обрўга эга бўлиши учун қилган дастлабки “хизмати” ҳам эди.

Биз А. Мирзаевни кимлар ваҳшийларча қийноққа солганини ва унинг жасадини Тошкентдан ташқарига олиб чиққан МХХ ходимларининг исми шарифларини номма-ном биламиз. Шунингдек, 29 ва 30 август кунлари бу ваҳшатни МХХ ертўласида амалга оширган раҳбар кадрларни ҳам аниқ биламиз. Аммо бу икки оёқли ҳайвонларнинг, МХХ уларни ҳам изсиз йўқ қилиб юбормаслиги ва жиноятни яна диний фаолларга тўнкамаслиги учун, уларнинг номларини бу ерда келтирмаяпмиз. Агарда Р.Иноятов бу ишни амалга оширса-да, унинг ўзи бу жиноят учун масъул бўлиб қолаверади. Фикримизга кўра, вақти келганда, Р.Иноятов ва унинг идорасидаги “тазйиқчилар” Ўзбекистон халқига А.Мирзаев ва бошқа дин аҳлларини қандай қийноққа солганларини ва ўлдирганларини барча тафсилотлари билан сўзлаб берадилар.

Ислом Каримовга (Абдували Мирзаевни ўлдириш орқали) ўзига хос ва ўзига мос “совға” тақдим этган Ўзбекистон махсус хизматининг раиси Р.Иноятов халқ ичида машҳур бўлган бу имомнинг ўлими Ўзбекистон давлати тақдирини, диндорларни ва мухолифат вакилларини оммавий қирғин қилиш каби тарихий воқеаларга буриб юборишини тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак. Р.Иноятов бу жиноятнинг унинг ўзини ва мамлакатнинг куч ишлатар тизимларини кенг миқёсдаги ва оммавий қон тўкишлар гирдобига тортиб кетишини ўйламаган бўлса ҳам керак. Шундай қилиб…

Яна 1999 йил 16 февраль воқеалари хақда

Абдували Мирзаевнинг қариндошлари, яқинлари ва издошлари уламонинг тириклиги ва бир кун келиб топилиши ва уйига қайтишидан узоқ муддат умидвор бўлиб яшашди.

Бироқ 1997 йилнинг сентябрь ойида, яъни имомнинг дом-дараксиз йўқолганидан икки йил ўтиб, унинг издошлари ўзларининг республика МХХ аппаратидаги манбаларидан биридан (МХХ нинг халқпарвар ва ҳалол раҳбарларидан бири, у кишининг исмини бу ерда келтирмаймиз) олинган МХХ ва президентнинг ташаббуси билан Абдували Мирзаев МХХ “ертўласида” ўлдирилиб, кейин Тошкент шаҳридан ташқарида кўмиб юборилгани хабари уларни нафақат шок ва умидсиз ҳолга солди, балки улардаги нафрат, ҳамда ноҳақ ўлдирилган устозлари учун интиқом олиш ҳисини алангалантирди.

Бу қасосни амалга ошириш мақсадида эса, илгари тинч ва осуда ҳаёт кечирган баъзи ёшлар ҳарбий ва террористик тайёргарлик билан шуғуллана бошлади.  Улар тўғри Чеченистондаги таниқли мужоҳидлар амири Ҳаттоб томонидан бошқариладиган жангариларни тайёрлаш лагерига кетишди ва бир йилдан ортиқ вақт давомида ўша лагерда бўлиб, нафақат ўқотар қуроллардан фойдаланиш сирларини, балки портловчи моддалар тайёрлашнинг замонавий усулларини ҳам ўрганиб қайтишди.

Бу воқеълик расмий Каримов ҳукумати ўзининг диндорлар ва  сиёсий мухолифларига нисбатан олиб бораётган нодемократик ва қаттол сиёсати билан қандай қилиб уларнинг радикал, қуролли кураш йўлларига ўтиб кетишига сабаб бўлаётганига яққол мисол бўла олади. Ўзбекистонга улар 1998 йилнинг ноябрь ойида қайтиб келишди ва ўзларининг “муқаддас” орзулари – Ислом Каримовдан қасос олиш мақсадини амалга оширишга тайёргарлик кўра бошладилар.  Гуруҳнинг бу ҳаракатларини Ҳаттобнинг жангарилар тайёрлаш лагерида бўлиб қайтган Муродулла Қозиев бошқариб борди.  Суиқасдга тайёргарлик бораркан, гуруҳ томонидан Тошкент шаҳри марказида бир неча квартиралар ижарага олинди, ишлатилган автоуловлар ва ҳоказолар сотиб олинди.

Оператив ҳолат ҳақидаги маълумотларни бу гуруҳга тошкентлик, Вазирлар Маҳкамасида хизматчиларидан бири Улуғбек Бобожонов етказиб турди. Тайёргарлик режадагидек жуда яхши даражада борарди, фақат Муродулло Қозиевнинг гуруҳига боғлиқ бўлмаган кутилмаган бир ҳолат юз бермагунигача. Шундай қилиб…

Туркманистон чегарачилари томонидан Баҳром Абдуллаевни ушланиши

1998 йил Туркманистон чегарачилари сохта Қирғизистон паспорти билан Туркманистонга кирган Ўзбекистон фуқароси Баҳром Абдуллаевни тасодифан қўлга олишади. Баҳром Абдуллаев тезлик билан Ўзбекистонга экстрация қилинади ва МХХ тергов изоляторига жойлаштирилади.

Баҳром Абдуллаев Жамоат Хавфсизлигини сақлаш ва Бирлашган жиноий гуруҳларга қарши кураш бошқармасига, ТҚКБ (Терроризмга қарши кураш бўлими)га тушгач, калтакланган ва у билан “камерада ишлаш” амалиёти олиб борилди. Камерага унинг ёнига сохта жиноятчилар киритилади. Ва бу кутилмаганда жуда яхши натижа бера бошлайди.

Кейинги куни Баҳром Абдуллаевдан олинган маълумотларни текшириш учун “Бошқарма”да учрашув ўтказилади. Баҳром Абдуллаев ўзини ЎИҲ вакили эканини эътироф этади ва Туркманистонга Афғонистон орқали келганини ва Муродилла Қозиев гуруҳи томонидан И.Каримовга бўлаётган суиқасдни тўхтатиш учун ЎИҲ раиси Тоҳир Йўлдош буйруғи билан Тошкентга бораётганини айтади. Ва бу қон тўкилишини тўхтатишни илтимос қилади ва бу ишга ўзи ҳам ёрдам беришга таёрлигини билдиради.

Бу янгилик тезда МХХ раиси Р. Иноятовга етказилади.

У ўз навбатида Баҳром Абдуллаев устида яхшилаб “иш олиб бориш”ни буюради.

Кейинроқ терактнинг аниқ муддати (1999 йил 16 феврал) ва тафсилотлари (масалан, И.Каримовнинг Республика Вазирлар Маҳкамаси билан учрашуви) маълум бўлди.

Ўша пайтда пойтахт фуқароларининг қони тўкилишини олдини олиш ва таёрланаётган терактни тўхтатиш учун Р. Иноятов тасарруфида бир ярим ой муҳлат бор эди. У А.Қаҳҳор кўчасидаги хонадонда яшаётган М Қозиев гуруҳини қамоққа олиши мумкин эди.

Бунинг ўрнига у ўша гуруҳ ичига ўз одамини киритишга ва улардан бири билан алоқага ўтиш ҳамда воқеалар ривожини кузатишга қарор қилади.

Бундан ташқари, Исроилдан норасмий таклиф билан публицист Олег Якубов чақирилади. Унинг вазифаси “Феврал воқеасини” воқеа жойидан туриб ёритиш эди.

Р. Иноятов ва И. Каримов, теракт ҳақида аввалдан маълумотга эга бўла туриб, ундан диний ва сиёсий мухолифат фаолларини қатағон қилиш учун фойдаланишга қарор қилишганди.

Яна бир қизиқарли факт. 1999 йил 15 февраль куни Р.Иноятов ўз ишончли хизматкорларига ва ўз ёрдамчисига 16 февраль куни то пешингача Тошкентнинг Марказий Майдони, Бодомзор, (Миллий Банк биноси жойлашган) ва Яккасарой районига келмасликларини айтиб, ўз яқинларини огоҳлантиришни топширади.

Шу билан бирга Р.Иноятов агар суиқасд М.Қозиев гуруҳи режасига мувофиқ амалга ошса, воқеаларнинг форс-мажор шаклда ривожланиши, яъни, воқеаларни ўз манфаатига мос ишлатиш учун (И.Каримов ва И.Жўрабековдан ва бошқа Самарқанд гуруҳи вакилларидан қутулиш учун) қўшимча, заҳира вариантини ҳам тайёрлаб қўяди. Лекин, воқеалар форс-мажорсиз Иноятов контораси назоратида ўтди.

Р.Иноятов одамлари портловчи моддалар билан тўлдирилган ГАЗ-21 автомашинасини Президент кортежи келишидан бир неча дақиқа олдин Вазирлар Маҳкамаси биноси олдигача ҳайдаб келишига йўл очиб берадилар. Р.Иноятовнинг қатъий кўрсатмаси бўйича ишлаган «чекистлар» террористларни автомобилни қўйиб кетишигагина эмас, балки, Мустақиллик Майдонидан қочиб кетишига ҳам қўйиб берадилар.

Қочиб кетаётиб улар, Баҳор кинотеатри олдида қаршиларидан тасодифан чиқиб қолган иккита қизни ҳам отиб кетишади.

Кутилганидай, кўплаб бегуноҳ кишилар ҳалок бўлдилар. Ўша куннинг даҳшатли хотирасини, Миллий Банк олдидаги ўнлаб қурбонларни унутишнинг ҳеч иложи йўқ.

Кучли портлаш оқибатида юз метрлик радиусга инсоннинг куйиб кетган ички ва ташқи аъзолари сочиб ташланганди. Оғир яраланган баъзи ярадорлар кучли оғриқдан додлашар ва атрофдагилардан тезроқ ўлдиришни сўраб, оғриқлардан қутулишни исташарди.

Енгил эсган шамол атрофга қон ва одам гўшти ҳидларини таратарди. Баъзи ярадорларнинг қўли, бошқаларининг оёғи йўқ эди. Биттасини боши-ю, қўл-оёғи ҳам йўқ эди. Моргда нотаниш жасад сифатида узоқ қолиб кетди ўша жасад.

Иноятов ва Каримовларнинг кейинги ҳаракатлари, уларнинг 16 февраль воқеасидан ўзбек халқига нисбатан қақшатқич қатағон ва мислсиз жиноятлар амалга ошириш учун асосий баҳона, ўзига хос “маънавий ҳуқуқ” чиқариб олганлигини кўрсатди.

Шунингдек, 16 февраль кечқурун, хали айбдорларнинг кимлигини аниқлашга на вақт ва на имкон бўлмай туриб, Р.Иноятов МХХнинг барча вилоят ва район бўлимларига қуйидаги ТВ “Тезкор Вазият” хабарини (МХХнинг ўзига хос телефонограммасини) тарқатди:

“Бугун 16 февраль куни, Тошкентда бир қанча террористик амалиётлар содир этилди. Кўплаб қурбонлар бор. Террорчиларнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентига суиқасд қилишлик бўлган. Маълум бўлишича, террористик амалиётларнинг ташкилотчилари Ж.Намангоний ва Т.Йўлдош ва мухолифатдаги “Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳлардир. Айтилганларни ҳисобга олиб, жойлардаги ИИБ ходимлари билан келишилган ҳолда, зудлик билан турли оқимдаги мусулмон уламолари ва фаолларини, “Эрк” партияси тарафдорларини қўлга олишларингиз ва тергов давомида мана шу террористик амалиётдан хабардорлиги ва ва алоқадорлигини аниқлашингизни сўрайман. Бажарилган ишлар ҳақида ҳар куни соат 12 00 ва 18 00 да Жамоат Хавфсизлиги Бошқармаси ва МХХни хабардор қилиб турилсин”.

16 февраль тушдан кейин Р.Иноятов Президентга суиқасд уюштириш ва бошқа тўртта портлашни уюштирган ташкилотчиларни аниқлаш бўйича дастлабки тергов натижалари (Аввалдан ўзи таёрлаб ёздириб қўйган телефонограмма) билан И. Каримовни таништирди.

Эртаси куни Р.Иноятов бу терактдан ҳукуматнинг хабари борлигини билган барча гувоҳларни йўқ қилишга ўтди.

И.Каримов ва Р.Иноятов ҳукмига биноан, барча гувоҳларга ўлим жазоси белгиланди.

Февраль воқеаси бўйича жами 22 киши жазога тортилди. Улардан 6 киши (гувоҳлар)га ўлим жазоси берилди.

Аснода шу ишга алоқадорликда судланиб ўлим жазоси берилганлардан биринчи бўлиб Баҳром Абдуллаев отиб ўлдирилди. Аслида айнан Баҳром Абдуллаев ушбу терактни фош қилган ва терактда мутлақо қатнашмаганди. (1999 йил январидан мартгача у МХХ изоляторида ўтирган)

Мантиқсизлик! Қандай қилиб МХХ ертўласида ўтирган одам теракт содир қилаолади?! Лекин бу биз учун мантиқсизлик бўлмаслиги керак. Бахром Абдуллаев портлашларга алоқадорлиги учун эмас, балки, Ҳукуматнинг бу терактдан олдинроқ хабардорлигини биладиган гувоҳлардан бири бўлгани учун ўлдирилганди.

Кейинроқ бу воқеаларни чет эл журналистларига сўзлаб бергани учун Р.Иноятов буйруғи билан Зайниддин Аскаров ҳам ўлдирилди.

Журналистларни Асқаров билан ёлғиз қолдирган МХХ ходими жазоланиб, ишга лаёқатсизлиги учун МХХдан ҳайдалди.

16 февраль воқеасидан сўнг Президентни ишончига тўлиқ кирган Р.Иноятов ўша пайтдаги кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси Темур Алимов билан бирга Давлат раҳбари атрофидаги кадрларни алмаштира бошлади.

Тошкент гуруҳи учун янги, олтин давр бошланди. Барча муҳим вазифаларни бирин-кетин МХХдан чиққан ёки Тошкент гуруҳига мансуб кимсалар эгаллай бошлади. Бу ҳозиргача давом этиб келмоқда.

Хулоса ўрнида

1995 йили 30 августида МХХ ертўласида Андижонлик имом Абдували Мирзаевнинг ўлдирилиши, 1999 йил 16 февраль хунрезликлари ва оммавий қатағонлар МХХ раиси генерал-полковник Р.Иноятов ва президент И.Каримовнинг ўзбек халқига нисбатан содир этган қонли жиноятларидир. Умид қиламизки, вақти келади, нафақат И.Каримов ва Р. Иноятов, балки бу даҳшатли жиноятларнинг бошқа, майда ижрочилари ҳам Ўзбекистон халқи олдида жавоб беради.

Бу икки воқеа яна шуниси билан ибратлики, Каримовга энг оғир пайтларида, унинг ҳукуматини мустаҳкамлаш учун асло ёрдам бериш керак эмас. Бу воқеалар шуни кўрсатадики, И.Каримов ўзбек халқи ичида обрўли ва машҳур одамларни ёмон кўради.

Президент уларни ўз ҳокимияти учун таҳлика деб билади.

Ушбу воқеалар яна шуни кўрсатадики, И.Каримов режимига мухолиф кишилар, И.Каримов, Р.Иноятов, З.Алматов ва шу каби Ўзбекистондаги ғайриинсоний режимнинг бошқа югурдакларининг ҳеч бир сўзига ва ваъдасига ишонмаслик лозим.

Бунга тоза ниятли, қон тўкилишининг олдини олишни ният қилган ва Каримов режимига чин дилдан тўғри кўрсатмалар берган, сиёсий тажрибасиз, ишонувчан соф қалбли, диний фаолларнинг, Каримов режимига қарши бўлган Бахром Абдуллаевнинг тақдири ёрқин мисол бўла олади.

Бу Каримов режимига қарши курашаётган ва унинг якка ҳокимлигини ағдаришни мақсад қилган барча мухолифатчиларга ибрат бўлиши керак.

Улар Каримов режими ва унинг хизматкорлари, ишонувчанликни ва тўғри сўзлик каби хатоларни кечиришмайди. Ҳар қандай эзгу мақсадлар учун бўлмасин, ҳатто Ўзбекистонда тинчликни сақлаш учун бўлса ҳам Ислом Каримов диктатурасига ҳеч қачон ёрдам бермаслик керак!

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi