Қисқаси, мактаблар ўлаяпти…

Қисқаси, мактаблар ўлаяпти…
150 views
26 October 2012 - 15:37

Ҳуринисо МУХТОР,
Тошкент

Тошкентнинг “Учтепа” туманига қарашли бир мактаб ўқитувчиси билан суҳбатлашиб қолдик:

– Кўп йиллардан бери ишлар экансиз, ишингиздан мамнунмисиз?

– Ҳа. Бир ҳафтадан бери чолдеворхонага айланиб бораётган синфимнинг ремонтига “спонсор” қидиряман, АКФА компанияси сахий эмиш, деб эшитдим. Қаёқда?.. Сахий бўлса, бой бўлар эканми? Сўраганга бераверса, бири икки бўлардими? Бойлардан иш чиқмагач, бу гапга энг майда бизнесмен, маҳалламиздаги пистачи кампир нима деркин, деган ўй келди калламга. Қизиқ учун сўрагандим, лекин мард экан, онахон. “Мактабингга бўлса, ол. Мана бугунги савдодан 10 минг сўм, Аллоҳ рози бўлсин сендан, болам!” деди.

– Ахир мактабларни ҳукумат ремонт қилмайдими? Ахборотларда фалон милён, милярд сўмлар мактаблар ремонтига ажратилди, деб гапиришади-ку?– сўрадик устоздан.

– Осмондан тушганмисиз? Гапираверади-да. Билмайсизми? Ўзбекистон халқи дўзахда яшаса ҳам, телевизорлари жаннатга уланган.

– Ота-оналардан пул йиғар экансизлар. 30 та ота-она бир синфни ремонт қилолмайдими?

– Эйй, синфимда тўксон фоиз бола камбағал, ўн фоизи ўрта ҳол, қурби етган оилалар йилига мактаб ремонти учун 16 минг сўмдан пул беришган. Саккизта бола кам таъминланган оилалардан, маҳалладан справкаси бор, бешта бола “ўлик жон”.

– “Ўлик жон” деганингиз нимаси?

– Ўлик жон – рўйхатда бор-у, мактабда йўқ болалар. Ўқимайди, на ота-онасига, на боласига керак эмас ўқиш.

– Гувоҳнома нима бўлади?

– Керак бўлса, улардан қутилганига шукр қилиб, ўқитувчининг ўзи обориб беради гувоҳномасини.

– Уларни текширадиган одам йўқми?

– Йўқ. Боланинг аҳволи ҳаммага маълум. У сут сотади, мол боқади, уйда укасига қарайди. Шунақа оилалар борки, каталакдек уйда беш жон, олти жон. Оч қоринга китоб емайди-ку. Ишлаш керак, бировларнинг хизматини қилиши керак. Иккинчидан, синфдаги 30 боланинг 70 фоизи дарсни орқага тортувчи болалар. Уларга ўқиш керак эмас. Гапнинг қисқаси, Ўзбекистонда мактаблар ўляпти, тамом. Яна 3-5 йил шундай давом этса, бу халқ тамом бўлади. Менга қолса, мажбурий бошланғич таълимга ўтилиб, у ёғини пулли қилган минг маротаба яхши эмасми? Ўқишни хоҳламайдиган, қобилиятсиз болалар учун химия, физикага сабр қилгандан кўра, кўчага чиқиб зовур қазигани осонроқ. Улар фақат дарсга халақит беришади. Ўқитувчи бу безориларни тинчлантиролмай ҳалак. Ҳайдаб юборолмасанг, қаттиқроқ гапиролмасанг. Яхшиси, бир умр мактаб, таълим-тарбиянинг оёғига тушов бундай болаларга хат таниганининг ўзи кифоя. Бундайлар ҳунарлига шогирд тушсин, меҳнатга ўргансин.

–Маймунниям одам қилган меҳнат демоқчисиз-да.

– Балки. Менимча, бундай тарбиясизликнинг илдизи диний маърифатсизликдадир. Ундай десангиз, динни ҳам ёмон отлиқ қилиб бўлишди. Дин десангиз, ҳамма террорни тушунади, намоз ўқийгандан ҳам хавфлироқ одам қолмади, буёғини сўрасангиз. Жума кунлари ўқитувчилар масжид йўлагида пойлоқчилик қилишади. Эй, итдан бир кун, ўқитувчида бир кун ўтяпти-да. Юртимизда на мустақилликнинг, на ўқитувчи-зиё(н)лининг, на таълимнинг, на бола-чақанинг қадри қолди. Ўттиз йилдан ортиқ ишлабман, кейинги беш йилдан ҳам расвороқ йилни билмадим. Яна беш йилдан кейин нима бўлади, қайси тошга бориб уриламиз, қайси чуқурга қулаймиз, уни ҳам билмадим. Лекин мактабнинг, таълим тармоғининг шўри қуриётгани ҳақиқат.

Ўнта одамдан биттаси – шу ўқитувчи опахон саволларимизга жавоб берар экан, “илтимос, менинг отимни ёзиб юрманг, шундоғам ҳар қадамда бир қулоқ”, деди. Ишдан бўшатиб юборишса, оиламиз катта, бу кунимиздан баттар бўламиз. Озроқ сабр қилиб турсам, пенсияга чиқиб кетарман, қутуларман. Ростини айтсам, ЎХҲ ҳақида эшитиб роса хурсанд бўлдим. Илоҳим узоғига қувонтирсин, омадлари кулиб боқсин, деб умидли хайрлашди онахон-устоз.

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi