Пахтани қуллар терар, Гулнора даврон сурарканми?

“Э, башаранг ўчсин сани, уятсиз!”, “Вой, ўзбекнинг куни энди шунга қолармишми?”, “Бир оғиз ўзбекча билмайди-ку, халқ олдига не юз билан чиқмоқчийкин?”

Пахтани қуллар терар, Гулнора даврон сурарканми?
31 views
27 October 2012 - 7:17

Ҳуринисо МУХТОР
26.10.2012

Сиёсатшунос Усмон Ҳақназаровга раҳмат, ворис президент тайёрлашни амалга ошириш режалари хусусида ёзганлари, башоратлари ҳақиқатга айланмоқда. Шу пайтгача Гулнора Каримова Форум ТВ ва НТТ каналларида чиқиб турарди, эндиликда давлат каналларини ҳам эгаллай бошлади. Ҳукумат, аниқроғи Каримовнинг югурдаклари жон-жаҳди билан Ўзбекистоннинг номер биринчи хонимини, “ўзбек гўзали”ни ясашда журналистлар орасида ўзаро мусобақани авж олдириб юборишганини намойиш қилишмоқда.

Тайёрлаш аста-секинлик билан, табиий равишда давом этиши керак эди. Аммо улар шошилганидан ўзлари билмаган ҳолда хонимни халққа ёмон кўрсатиб қўйишмоқда. Одамлар орасида “Гулнора хоним Президент бўлади яқинда, деб гаплар тарқаган, сиз нима дейсиз?” деб биров бировнинг қўйнига қўл солган.

“Э, башаранг ўчсин сани, уятсиз!”,
“Вой, ўзбекнинг куни энди шунга қолармишми?”,
“Бир оғиз ўзбекча билмайди-ку, халқ олдига не юз билан чиқмоқчийкин?”,
“Умрида бир ҳовуч пахта териб кўрганмикан ўзи бу”.
“Уни ким сайларкан Президент қилиб?”
“Хонимнинг пардози, упа-элигига пахтакорнинг бир йиллик меҳнат ҳақи ҳам етмаса керак…”.
“Отасидан қолганини қизи қуритсин, Ўзбекистонни бир йўла қул қилади бу”.
“Анави ТВга чиқиб, ётиб оляпти-я, телевизорчиларнинг ҳам шундан бошқа ишлари қолмабди, наҳотки, отаси индамаса?”

Бекатда икки киши айтишиб қолди. Ўзбекистонда эркаклар қирилиб кетган тақдирда ҳам уни сайламаймиз, деди биттаси. Биттаси эса, у аллақачон сайланган, ҳозирда ҳам у президент, отаси эса ижрочи. Қўлингдан нима келади? деди.

“Ана томоша-ю, мана томоша, бўлишидан бу юртни Аллоҳнинг ўзи асрасин”, деди бир киши ва худди биров, “нима дединг?” деб ушлаб, қамоққа соладигандай нарига кетди.