Sandy довули АҚШ шарқий соҳилини зулматга чўктирди

Sandy довули АҚШ шарқий соҳилини зулматга чўктирди
134 views
30 October 2012 - 10:11

Душанба оқшомида АҚШ шарқий соҳилларига ëпирилган Sandy довули оқибатида¸ камида 16 одам нобуд бўлди¸ 13 штатдаги 6¸5 миллиондан ошиқ аҳоли электрсиз қолди.  Бу офатнинг ҳали буткул ўтиб кетмагани айтилмоқда. 

Супердовул ëпирилган дақиқаларда Атлантика океани АҚШ шарқий қирғоқларини ўз домига тортгандек кўринди ва қатор шаҳарлар сув ичида қолди.

Пойтахт Вашингтон баробарида Атлантика океани шарқий соҳилида жойлашган 13 штат довул келиши билан қоронғуликка чўкди.

10 миллионга яқин одам яшаëтган Ню Йорк шаҳрида фавқулодда ҳолатда ишга туширишга ҳозирланган генератор ишламай қолди¸ уйлар ертўлалари¸  муҳими метро бекатлари ва тунелларни сув босди.Кўп штатларда кўчаларга ëпирилган сув оқибатида машиналар¸ уйларнинг иккинчи қаватигача сув остида қолди.

Электрсиз қолган касалхоналар сунъий нафас олиш машиналарига уланган беморлар ҳаëтини қўлбола усуллар билан сақлаб туришга¸ минглаб мижозларни эвакуация қилишга мажбур қолди.

Об-ҳаво мутахассислари¸ Sandy довулининг шарқий соҳилдан бутунлай ўтиб кетмаганидан огоҳлантирмоқдалар.

Шимолий Жоржиадан Канада томон кучли бўрон сақланиб қолаëтгани¸ АҚШ ўрта-ғарбий штатларига кучли ëмғир келгани¸ ғарбий Виржиния тоғларига айни соатларда қалин қор ëғаëтгани айтилмоқда.

Табиий офат оқибатида шарқий соҳил штатларининг ўнлаб аэропортларидан учиб-қўниши режаланган минглаб рейслар бекор қилинди. Федерал ҳукумат идоралари¸ мактаб ва бошқа муассасалар ëпиқлигича қолмоқда.

Ню Йорк шаҳар метросини сувдан тозалаб¸ қайта ишга тушириш учун тўрт кун вақт кераклиги айтилмоқда. Бу эса¸ миллионлаб одамнинг кундалик ҳаëт тарзига қайтиши яна бир неча кун имконсизлигича қолади¸ деганидир.

“Ню Йорк шаҳар метроси 108 йиллик¸ аммо у ўз тарихида ўтган тундаги каби фалокатни кўрмаган”¸ дея баëнот берди довулдан сўнг шаҳар метрополитени раиси Жозеф Лҳота.

Супердовул келтирган вайронгарчилик кўламининг шарқий соҳилда тонг отгач аниқ маълум бўлиши кутилмоқда. Аммо ҳукуматнинг дастлабки ҳисоб-китобига кўра¸ Sandyдан етган иқтисодий зарар камида 7 миллиард долларни ташкил этади.

АҚШ президентлик сайловига саноқли кунлар қолганда ëпирилган довул муносабати билан президентликка даъвогарлар Барак Обама ва Митт Ромней ўз сайловолди кампанияларини тўхтатишга мажбур бўлди.

ozodlik.org

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi