Юлдузларни Ўзбекистонга нима етаклайди?

Юлдузларни Ўзбекистонга нима етаклайди?
126 views
31 October 2012 - 15:19

Ўзбекистондаги интернет нашрлари хабарларига кўра, мамлакат Президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг навбатдаги лойиҳасида машҳур француз актёри Жерар Депардье иштирок этади.

Англаган бўлсангиз керак, бу галги лойиҳа филм ва Гулнора Каримова сценарий ҳаммуаллифи.

Бу ҳақда “Олтин гепард” Тошкент Халқаро кинофорумининг директори маълум қилган.

Жерар Депардье Гулнора Каримова тадбирларида иштирок этишга рози бўлаётган дастлабки юлдуз эмас.

Ўзбекистоннинг ва Каримовлар оиласининг жаҳондаги обрўсига қарамай уларни мамлакатга етаклаб келаётган омиллар нима?

Британияниннг Ўзбекистондаги собиқ элчиси, театр ва кино олами шахсиятлари билан яқиндан таниш Крейг Мюррейга кўра юлдузларни бу каби тадбирларда иштирок этишга ундайдиган асосий омил молиядир.

Крейг Мюррей: Менимча, пул учун кўп нарсага рози бўладиган баъзи одамлар бор. Аксар юлдузлар улкан маблағларни талаб қилувчи ўта ҳашаматли ҳаёт тарзига эгалар. Лекин Тошкентга бориб, Гулнора Каримованинг тадбирларида иштирок этган, таъбир жоиз бўлса йирик юлдузлар рўйхатига қарасангиз, улар бир вақтлар йирик юлдуз бўлганлару, аммо уларнинг энг яхши кунлари ортда қолган юлдузлар эканлигига гувоҳ бўласиз. Мана масалан Стингни олинг, у жуда машҳур қўшиқчи эди. Лекин охирги 20 йил ичида биронта кўзга кўринарли нарсаси чиқамаган. Жерар Депардье эса албатта ўта машҳур актёр, лекин охирги маротаба қачон бирон йирик филмда ўйнади, эслай оласизми? Хуллас улар асосан бир вақтлар машҳур бўлган вақтлари эга бўлган ҳаёт тарзини давом эттириш учун маблағ манбаини топишга мажбур бўлаётган шахслардир.

Би-би-си: Улар пул учун келадилар, дейиш бир қадар жўн талқин эмасмикан. Улар ҳозирда йирик лойиҳаларда иштирок этмаётган бўлсалар ҳам ўз обрўлари ҳақида қайғуришса керак?

Крейг Мюррей: Биз буни улардан кутишимиз мумкиндир. Лекин афсуски улар бошқа ҳамма нарсадан ҳам кўра кўпроқ пул ҳақида ўйлайдилар. Бундай одамлар бор, яхшиямки улар балки озчиликдир, лекин бор. Иккинчидан, улар Тошкент каби ерда бирон нарса бўлса кўпчилик билмай қолади, деб ўйлашса керак. Матбуот бу минтақага кўп эътибор бермайди, у ерларда нималар бўлаётганидан хабар бўлмаса, уларнинг обрўсига ҳам кўп зарар етмайди, деб умид қилишса керак.

Би-би-си: Лекин масалан Стингнинг Ўзбекистонга сафаридан сўнг шов-шув анча катта бўлди. У бу қадамга билмасдан борганлигини айтиб, деярли узр сўрашгача борди. Демак улар ҳамма нарса имида-жимида ўтиб кетишига умид қилмаслар ҳам бўлади?

Крейг Мюррей: Стинг ўзини аҳлоқий нормалар асосида ҳаёт кечирадиган шахс қилиб кўрсатишга урингани учун, айнан унинг ҳолатида шов-шув катта бўлди. У сиёсат, атроф муҳитни сақлаш ва аҳлоқий масалалар ҳақида кўплаб баёнотлар билан чиққани учун Каримов оиласидан пул олгани ўта икки юзламачи қадам сифатида баҳоланди.

Би-би-си: Мана шу каби катта шов-шувдан сўнг ҳам юлдузлар барибир бу қадамга бормоқдалар. Улар сабоқ чиқармаяптилар, деб ўйлайсизми?

Крейг Мюррей: Айтганимдек, менимча пул бу ерда асосий омил. Чунки уларнинг Ўзбекистондаги тадбирларда санъат нуқтаи назридан бирон муҳим нарсага эришаётганларини айтиш қийин. Менимча, улар ҳали ҳам сувдан қуруқ чиқишга умид қилиб боришади. Лекин бир нарсага эътибор бериш керакки, Гулнора Каримова атрофидагилар катта юлдузларни жалб қилиб, унинг обрўсини ошириш йўлида, биргаликда расмга тушириш учун жуда қаттиқ ҳаракат қилишади. Биз сиз билан бу каби сўровларга “йўқ” деб жавоб берган юлдузларни кўрмаймиз. Бундайларнинг ҳам сони талайгина. Масалан, мен биламанки, ўтган ой Каримованинг одамлари машҳур дизайнер Вивъен Вествуднинг Ўзбекистонга келиши учун қаттиқ ҳаракат қилдилар. Вивъен очиқчасига йўқ, деб жавоб бериб, Ўзбекистонда демократия йўқлиги ва инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида ошкорона мактуб йўллаган. Хуллас биз рози бўлган озличиликни кўриб, йўқ, деб жавоб берган кўпчиликни кўрмаймиз.

Би-би-си: Лекин актёрлар ва бошқа юлдузлар сиёсат ва инсон ҳуқуқлари билан қизиқишлари керак, деб ўйлайсизми? Уларнинг соҳаси бошқа бўлса?

Крейг Мюррей: Ҳа, ҳамманинг ҳам иши ва пул ишлаш йўли бор. Бошқа томондан жаҳонда ҳеч бир мамлакатда инсон ҳуқуқлари аҳволи рисоладагидек эмас. Лекин бунинг даражаси қандай шуниси мухим. Ўзбекистонда аксарият зўрға кун кўраётган ва ёш болалар оғир шароитларда яшаб, пахта теришга мажбурланаётган вақтда, актёрлар бориб, аслида ҳалққа тегишли бўлган пулларни, Каримов оиласи томонидан халқдан олиб қўйилган ва ўз обрўларини ошириш учун ишлатишга сарфланаётган пулларни чўнтакларига солишлари – бу мутлақо аҳлоқсиз нарса ва ким томонидан бўлмасин йўл қўйилиши керак бўлмаган ҳолатдир.

 

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi