Ватандошининг оёғини ўпган Бош вазир

Ватандошининг оёғини ўпган Бош вазир
33 views
03 November 2012 - 10:44

Фаластинда 2007 йили ўтказилган сайловлар ҲАМАС ташкилоти вакилларининг ғалабаси билан тугаллангач, европашода Маҳмуд Аббос раҳбарлигидаги ФАТҲ етакчилигидан ажралиб чиққан Ғазо сектрорига Бош вазир этиб сайланган Исмоил Ҳанийя, 450 000 сонли аҳолини бошқариш ва уларнинг эҳтиёжларини қондириш режаларини амалга ошираётган исломий ҳукуматнинг юзи ўлароқ, доимо халқнинг ёнидадир.

Сионист Исроил армияси 2007 йилдан буён Ғазо Секторини бўмбабўрон қилиб келади ва унинг қонли натижаси ўлароқ кўплаб фаластинликлар ё қурбон бўлишади ёки оғир яраланишади. Жумладан, болалар, қариялар, хотин─қизлар ва ёшлар орасида қўли ёки оёғидан ажралганларнинг сони бениҳоя кўп.

Яқин кунларда Исроил Ҳаво Қувватлари Ғазо секторининг бош шаҳри бўлмиш Ғаззани яна бир бор бўмбарон қилди ва натижада талайгина фаластинликлар ҳаётдан кўзларини юмишган бўлса, анчагинаси ярадор бўлди. Ярадорларни тасалли бўлсин дея давлат арбоблари ҳам зиёрат қилиб туришади.

Бугун Оммавий Ахборот Воситаларида бизлар учун ҳайратомуз кўринган бўлсада, аслида, Аллоҳнинг ризоси ва жаннатини мақсад қилган раҳбарлар учун оддий иш бўлган манзарани акс эттирган сурат ёйинланди. Унда Бош вазир Исмоил Ҳанийянинг бўмбабўрон натижасида икки оёғидан ажралган ватандошининг оёқларини ўпаётган они акс эттирилган.

Бу суратга назар ташлар эканман, кўз ўнгимдан она юртим ўтди. У ердаги меҳнатсевар аммо меҳнатига яраша ҳақ ола олмаётган, мактаблар ўрнига далаларни маскан туттирилган, оила тебратиш учун ўз юртидан олисларда ёвғон шўрва ичиб тирикчилик қилаётган халқимиз ─ забардаст оталар, муштипар оналар, навқирон ўспиринлар ва эпчил қизларнинг ҳам бир давлати, давлатининг ҳукумати ва ҳукуматининг Бош вазири борлиги ёдимга тушди ва шу Бош вазирни Исмоил Ҳанийяга қиёсламоқчи бўлдим. Бироқ … қиёслай олмадим. Чуки Исмоил Ҳанийядек бўлиш учун халқи йўлида курашиш ва халқининг манфаатларини кўзлаб сиёсат юргизиш керак. Ҳолбуки, халқимнинг Бош вазири ҳануз бу йўлнинг бошига келмаган. Шундай экан, халқи учун жонни куйдириш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш унинг хаёлига ҳам келмайди.

Шундай бўлсада, оддий мусулмон ўлароқ Аллоҳимдан катта эҳтиром ва иззатга лойиқ бўлган мусулмон умматининг бир парчаси бўлмиш халқим учун Исмоил Ҳанийядан ҳам ҳушёр ва жонбоз раҳбарни тиладим. Аллоҳдан умид қилган ноумид қолмас…

 

hikmat.nuri