TeliaSonera Гулнора Каримовага 4G лицензияси учун ҳам пора берганликда айбланмоқда

Швед журналистлари TeliaSonera мобил алоқа ширкати Ўзбекистонда 4G лицензиясидан фойдаланиш учун ҳам пора берганини даъво қилишмоқда.

TeliaSonera Гулнора Каримовага 4G лицензияси учун ҳам пора берганликда айбланмоқда
183 views
06 November 2012 - 9:30

Швед журналистлари TeliaSonera мобил алоқа ширкати Ўзбекистонда 4G лицензиясидан фойдаланиш учун ҳам пора берганини даъво қилишмоқда.

Швециянинг Sveriges Television – SVT телеканали журналистларига кўра, Швеция ва Финландиянинг мобил алоқа ширкати Ўзбекистонда 4G лицензиясини сотиб олиш учун президент Ислом  Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага яқин Гаяне Авакян раҳбарлик қилувчи Takilant ширкатига 370 миллион швед крони (тақрибан 55 миллион АҚШ доллари) тўлаган.
Швед журналистларига кўра,бу иш ширкат Ўзбекистонда фаолиятини бошлаганидан 2-3 йил ўтиб, яъни 2009-2010 йилларда  амалга оширилган.

SVT журналистлари TeliaSonera банк ҳисобидан Tekilant ҳисобига 55 миллион доллар тушганини аниқлаганларидан сўнг бунинг кетидан тушишганди.

Аввалроқ Швеция жамоатчилик телевидениеси мухбирлари журналистик текширув ўтказиб, TeliaSonera Ўзбекистондаги мобил алоқа тўлқинларидан фойдаланиш ва 3G лицензияси учун Takilantга 2 миллиард 200 миллион швед крони (тақрибан 320 миллион доллар) тўлаганини фош қилганди.

Швед журналистларининг иддаолари рост бўлса, TeliaSonera  Takilant ширкатига ҳаммаси бўлиб 2 миллиард 570 миллион (тақрибан 375 миллион) доллар пора берган бўлиб чиқяпти.

TeliaSonera ширкати вакиллари эса пора берганликка оид айбловларни рад этиб, ширкатга нисбатан журналистлар илгари сураётган даъволар борасида шарҳ беришдан ҳам бош тортмоқда.

Мазкур даъволар юзасидан тергов бошлаган швед прокуратураси ўтган ойда Гибралтарда рўйхатдан ўтган Takilant ширкатининг Швециядаги ҳисобларини музлатиб қўйишга қарор қилганди.

Журналистик текширув ўтказган  швед журналистларидан бири Ола Вестерберг TeliaSoneraдан олдин Россиянинг “Вимпелком” ва МТС ширкатлари ҳам Ўзбекистонда мобил алоқа лицензиясини қўлга киритишда Takilant ва Swisdorn ширкатлари билан олди-берди қилганини аниқлаган.

Жаноб Вестербергга кўра, бу икки ширкат ҳам Гибралтардаги бир манзилда рўйхатдан ўтган бўлган.

TeliaSonera 2007 йили Ўзбекистонга сармоя киритиш жараёни юзасидан текширув ўтказиш учун Швециядаги нуфузли Mannheimer Swartling юридик ширкатини ёллаган.

Айни пайтда Швециядаги Mannheimer Swartling ширкати TeliaSonera Гибралтарда рўйхатдан ўтган ширкатдан 3G мобил алоқа хизмати кўрсатиш учун лицензия сотиб олаётган ва Ўзбекистонга сармоя киритаётган пайтда коррупция ва ё пул ювиш билан боғлиқ амалларига қўл урган-урмаганини ўрганмоқда. Ширкат текширув натижаларини шу йил охиригача жамоатчиликка ошкор этиши кутилмоқда.

TeliaSonera директори Ларс Нюберг  эса ширкатга нисбатан илгари сурилаётган айбловлар тасдиқланса, ўзининг истеъфо беришини билдирган.

ozodlik

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi