Сурия. Бугунги кичик бир хато ҳам эртага катта ярага айланади ва тарихда қолади

Сурия. Бугунги кичик бир хато ҳам эртага катта ярага айланади ва тарихда қолади
42 views
07 November 2012 - 10:42

Ҳурматли сайтимиз мухлислари,  бу суҳбат, аввалроқ хабар қилганимиздек, Суриядаги кураш иштирокчиси бўлган бир ватандошимиз билан интернет орқали бўлиб ўтган ёзишмамизнинг иккинчи қисмидир.
Саволларни ЎХҲ матбуот бўлими таҳририяти таёрлади.

***

– Ассалому алайкум, биродар, мана ўтган хафтадаги суҳбатимиздан бери бир ҳафта ўтди.  Сайтимиз ўқувчиларининг сиз билан қилинган сухбатдан сўнг, Суриядаги воқеаларга қизиқишлари ортди.  Яна қандай янгиликлар бўлган бўлса, марҳамат, сўзлаб беринг.

Ва алайкум ассалом. Ўтган ҳафтада Маъаррат Алномон,  Ҳама ва Идлиб шаҳарлари четларида қолган Асад режими қароргоҳларига ҳужум уюштирилди ва, натижада бир МИГ 15 самолёти ва 2 БМП ва бошқа енгил қуроллар ва рақамида адашмасам икки миллион 640 кубометр нефть заҳираси қўлга киритилди.

Мухолиф кучлар кириб борган минтақаларнинг яқинларида ҳукумат пост ва қароргоҳлари бор эди.  Қилинган амалиётлар натижасида улар ҳам ўз қароргоҳ ва постларини жангсиз ташлаб қочиб кетган.  Яқин уч кундирки, ҳукумат аҳоли турар ерларини ҳадафга оляпти ва уйларини қаҳшатқич бомбардимон қилиб,  қатлиом этишда давом этяпти.  Бундан икки кун олдин, яъни 4 ноябрь куни Ҳалаб,  Ҳумс,  Идлиб,  Ҳама,  Дамашқ,  Маъаррат Алномон,  Дейр Аз-зур минтақаларида оғир бомбардимон қилинган эди.  Натижада, ҳалқ турар жойларини тарк этиб, чекка қишлоқ ва далаларга чиқиб кетган эди.

Мана бугун, ушбу воқеаларни учинчи куни, яна ҳалқ турар жойлари,  бозор,  масжидлар бомбардимон қилиняпти.  Бомбардимондан зарар кўрган уй ва дўконлар бўлди.  Юзлаб оддий фуқаролар оғир яраланган,  уй остларида қолган ва ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди.  Ҳозирда бомбаланган уйлар остида қолганларни қутқариш ишлари давом этмоқда.

Бу Асад режими ҳақиқатан очиқдан-очиқ бир ваҳший эканлигини кўрсатяпти.  Бу қилаётган бомбардимонлар – бир ваҳшийликдир.  Қурбонлар оддий ҳалқ,  аёллар,  ёш болалар, ёш қизчалардир.  Мен бу ерга келишимдан аввал,  мухолиф кучлар чиқибди ва Асад регимига қарши курашяпти экан, деб эшитганимда, бироз шубҳаланган ва ҳатто ёмон ҳам кўргандим.  Асад режими яҳши-ку,  қанақа муаммо бор экан, деб ҳайрон бўлгандим.  Жиҳод деб эълон қилишгандан кейин келдим,  ўз кўзим билан кўришим учун.  Бу ердаги ҳолатни ўз кўзим билан кўрганимда кўзимдан ёш чиқиб кетди.  Наҳотки, бир давлат ўз ҳалқига бунчалик зулм ва қатлиом қила олади?

Ҳўп бизнинг Ўзбекистон ҳукуматини яҳудий ва юртимиз учун бегона бўлган шахслар эгаллаб олган, шунинг учун қиляпти бу ўзбек ҳалқига зулмни деймиз.  Асад режими шу ернинг маҳаллий ҳалқларидан ташкил топган-ку, деб кўп ўйладим.  Чунки ўрганиб чиққанимда бу ерда ягона фарқи, бу – Асад режими эски коммунистлардан ва алавийлардан ташкил топган кишилар экан.  Булар бугун ҳукуматни куни тугаётганини аниқ билиб турибди ва кетишлиги ҳам аниқ нарса.  Шундай бир ҳолатда шунчалик бир қатлиом қиляпти.  Асаднинг отаси 1982 йилда Дейр Ал-зур да ҳукуматдан норози бўлиб бош кўтарган кишиларни қатлиом қилган экан.  Оммавий равишда бомбардимон қилиб, ўз ҳалқининг қотили бўлган экан.  Буларнинг бугунги кунда бирдан бир мақсади – ўзларига қарши чиққан ва бу низомни ҳоҳламаган ҳалқдан ўч олиш ва қириб ташлаш йўлини тутгандир.

-Кейинги ҳафтада ОАВнинг хабар беришига қараганда, Сурия мухолифати ўзаро бирлашиб, ўзаро келишиб, жанг олиб бориш учун 5 та гуруҳга бўлинган экан.  Улар кимлар?

Қанчалик бир даражада бирлашиб бўлинишганини билмайман, аммо бу ерда кимда қанча имкон бўлса, шуни бу ҳалқни ҳимоя қилиш ва бу ваҳший бегона низомга қарши кураш учун бел боғлаган.  Аввалги суҳбатимизда айтиб ўтганимдек, машҳур жамоалар учтадир.  Улар:

1. Катоиб Аҳрор Алшам (Исломийлар)
2. Жабҳа Ал-нусро (Ал-Қоида)
3. Жайш Ал-ҳур (демократлар ва давлат собиқ ходимлари ва айрим исломий кишилар)

Булардан бошқа майда-майда гуруҳлар бор ва мен кичик гуруҳларни баъзиларини санаб ўтгандим холос.  Улардан:

4) Ал-Фажр
5) Таҳрир Аш-шом

– Шунингдек,  ОАВ Сурия Мухолиф кучлари нефть захираларини қўлга киритганини ёзишди.  Шунингдек,  ВВС базасини хам.  Шу хабарлар ростми?

Ўтган ҳафта режимга қарши қилинган ҳужумлар натижасида кўплаб қурол яроғ ва техникалар қўлга киритилди.  Улардан 2 миллион 640 кубометр нефть заҳираси ҳам қўлга киритилган.  Бу саволга оид маълумотларни юқорида айтиб ўтдим.

– Асад ва унинг режими амалдорларини орқага йўли қолмади, шекилли. Улар ё ғалаба ва ёки ўлимигача урушади, деб ўйлайсизми ё мамлакатни тарк этиб кетиш эхтимоли ҳам борми?!

Режим деярли тугади ва фақат чекиниб, минтақалардан қочиб чиқиб кетяпти.  Ўзлари режимнинг тугаганини аниқ билишади ва ҳозир ўта нозик ва иккиланиш ҳолатига тушиб қолган.  Қочайликми,  нима қилайлик,  қаерга қочайлик деган нарса бугун буларнинг миясини еб ётган асосий муаммо.  Аммо аввалларда чиқиб кетган мудофаа вазири ёки унга ўхшаш бир неча вазирлари қочиб, бошқа давлатлардан бошпана олди.  Аммо бугунги кунда қолганлари ўз ҳалқининг қотили бўлди ва тўҳтамасдан қатлиом қиляпти.  Буларнинг аввалгиларидай имконлари йўқ, албатта.  Булар бошқа давлатларга сиғмайди ва қайси давлат бугунги низом бошлиқларига бошпана берадиган бўлса, биринчи ўринда Сурия ҳалқининг иккинчи ўринда бутун араб дунёсининг ва учинчи ўринда дунё инсон ҳақлари қонунларига душманлик қилган бўлади.  Шунинг учун булар бир четдан имкон қидириш билан овора бўлиб қолди.  Ҳеч бўлмаса, бир давлатдан махфий бўлса ҳам, жойлашиб олиш муаммосини ўйлашади.  Ўлимигача урушиш журъати йўқ албатта.  Ўлимини билиб жангга отланадиганлар бугун Сурия мусулмон ҳалқларидир.

– Мухолифат орасида иттифоқлик қандай? Турли гуруҳлар ўзаро адоватга киришмадими?!

Исломий Жамолар ўзаро бирлик тузишган “Шом Шарий Лажнаси” эди адашмасам бу бирлик ташкилотнинг исми.

Мен бу учунчи дунё урушларидан шуни хулоса қилиб, ўз ҳалқимизга айтмоқчиманки,  агар Ўзбекистонда қуроллик тўнтариш бўлади дейиладиган бўлса, бу бир катта муаммо.  Биринчи ўринда, қайси бир давлатда бир қуроллик тўнтариш қилинадиган бўлса, шу давлат қўшниларидан бири очиқдан-очиқ юз фоиз ёрдам бера оладиган бўлиши керак.  Ҳоҳ у қочқинлар мавзусидами, ҳоҳ у айтайлик ярадорларми.  Озиқ-овқат ёрдами ва қурол-яроғ тўхтовсиз киритилиши ва ҳарбий ёрдам бўлиши шарт.  Бу бўлмасдан бир иш бошлаш ҳалқимизнинг қотили бўлиб қолишлиги аниқдир.  Чунки Ўзбекистонда режим анча мустаҳкам ва минтақада кучлик давлат.  Ўзбекистон Исломий Ҳаракати 1999 йилда Ўзбекистонга Тожикистондан Қирғизистон орқали юриш қилиб кира бошлаганда, Ўзбекистон диктатор режими Тожикистон ва Қирғизистоннинг баъзи шаҳар ва қишлоқларини бомбардимон қилган эди ва оҳир-оқибат Қирғизистон ЎИҲнинг йўлини тўсишга қарор қилган эди, агарчи парламент бунга қарши чиқса-да.

Шуни ҳам айтиб ўтмоқчиманки, ҳалқ ўз фарзандларини ҳозирдан тарбияласин, агар бир воқеа юзага келса, ҳеч бир вақт ўзбек фарзанди,  ўзбек аскари ўз ҳалқига қарши қурол кўтармайдиган бўлиши керак, ва аксинча, унга буйруқ берадиганни отиб ташлайдиган бир аскар ва ҳалқнинг фарзанди бўлиши керак.  Керак бўлса, аскарликни ичида туриб бу ҳалққа қарши қурол кўтаргани келган ёлланма жангариларини ўлдириши керак бўлади.  Бу энг катта ҳизматларидан бўлади.  Яна шуни ҳам айтиб ўтмоқчиманки, ҳар бир юртдошимиз ҳоҳ сиёсий ҳоҳ ҳарбий бўлсин, бу бир нарсани яхшилаб ўйлаб чиқсинки,  бир иш қилмоқчи бўлса ва ёки кимдир,  қайси бир жамоа ёки партия ва ёки давлат бир иш қилишни юртдошларимиздан талаб қилса,  бу қиладиган ишлари қанчалик ҳалқимизнинг фойдаси-ю, зарари, буни аниқ ўлчаб кейин қилишсин.  Агар бу нарсага ақллари етмаса, ўзларидан кўра билимлироқ кишиларга мурожаат қилиб сўрашсин ҳоҳ маҳфий ва ҳоҳ ошкора тарзда.  Чунки бугун дунё бўлганича бўлиб кимда қудрат имконият,  пул бўлса истаганини амалга оширишга ҳаракат қилади ва турли йўлларни излайди ва йўлга қўяди.

Бугунги кунда қилинадиган кичик бир хато ҳам эртага катта бир ярага айланади ва тарихда қолади.  Етарки келажакда авлодларимиз нафратланадиган бир авлод бўлмайлик, балки авлодлар фахрланадиган аждод бўлиб қолайлик.

– Жавоблар учун катта рахмат.