Назарбоев Туркияда 200 миллион турк халқларини бирлаштиришни таклиф қилди

Назарбоев Туркияда 200 миллион турк халқларини бирлаштиришни таклиф қилди
101 views
09 November 2012 - 12:53

Қозоғистон -Туркия Бизнес Форумига қатнашиш учун Истанбулга келган келган Президент Нурсултон Назарбоев фавқулодда муҳим баёнот билан чиқди. Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо бўлган Турк Консейи байроғини тикиш маросимида Назарбоев ўз давлатининг ва халқининг тақдирини ўзгартира оладиган даражада муҳташам бир нутқ сўзлади.

“Отатурк айтгани каби: Бир кун келиб турк халқлари бирлашади”. Шунинг учун ҳам мен турк тилида гаплашадиган биродарларимга табрик саломи айтмоқчиман. Олтой ва Ўрта Ер денгизи ўртасида 200 миллионга яқин биродарларимиз яшайди. Агар биз ҳаммамиз бирлашадиган бўлсак, дунёда жуда катта таъсирли кучга айланамиз, деган Назарбоев ушбу анжуманда.

Ушбу мақсадда жуда кўп ишлар қилинди. Масалан, ТУРКСОЙ номи билан маданият ташкилоти, Қозоғистон Президентининг таклифи билан Турк тилида гаплашадиган давлатлар раҳбарларининг Кенгаши тузилди, Бокуда турк давлатлари парламентларининг Ассамбляси, Остонада эса Турк акдемияси иш бошлади. Асосан Назарбоевнинг ташаббаси билан йўлга қўйилган бу муҳим ишлар келажакда турк халқларининг умумий уйининг пойдеворини ташкил қилади.

“Биз туркларнинг умумий ватанида яшаймиз. 1861 йилда қозоқларнинг охирги хони ўлдирилгандан кейин биз аввал Русиянинг, кейин эса СССРнинг мустамлакасига айландик. Бу ўтган 150 йил давомида қозоқлар миллий анаъналаридан, урф одатларидан, тили ва динидан деярли айрилиб қолди. Яратганнинг ёрдами билан 1991 йилда биз ўз мустақиллигимизни эълон қилдик. Сизнинг ота боболарингиз ўзларининг қадимий ватанларини тарк қилишган бўлсада, турк халқи деган номни сақлаб қолганлар. Шунинг учун ҳам турклар ҳозиргача яхши йигитларга “қозоқ”, дейишади. Мана шу “қозоқлар” бизмиз, деган Назарбоев анжуманда. ”

 

КАЗАХИНФОРМ
hvylya.org/news

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi