Феъл

Феъл
46 views
09 November 2012 - 14:22

Вячеслав Ахунов

Бир куни Насриддин Афанди бир ғўлани кўтариб, хаттотнинг олдига борибди. Хаттотдан ғўлага ўз исмини ёзиб беришни сўрабди. Хаттот унинг талабини бажарибди. Афанди уйига келиб, ғўлани ҳовлининг қоқ ўртасига қўйибди-да, қўлига таёқ олиб, уни бор кучи билан калтаклай кетибди. Ҳар зарбада яна тинмай такрорлармиш: “Агар феълингни ўнгламасанг, тандирда тиқаман!”
Шовқинни эшитиб, келган қўшнилари сўрабди:
– Нима қиляпсиз, қўшни?
– Феълимни тузатяпман, – дермиш Насриддин афанди…