Тошкентдаги пикет учун диндорларнинг яқинлари ҳибсга олинди

Тошкентдаги пикет учун диндорларнинг яқинлари ҳибсга олинди
26 views
10 November 2012 - 11:06

Диний айбловлар билан қамалган мусулмонларнинг қариндошлари жума куни Тошкентдаги президент қароргоҳи олдида норозилик пикетини ўтказаётган пайтда милиция ходимлари тарафидан ҳибсга олинганлар ва ҳалигача улар ҳибсда ушлаб турилибди.
Бу ҳақда  Ўзбекистон Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари алянси фаоли Шуҳрат Рустамов маълум қилди.
Рустамовга кўра, Қибрай тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳибсга олинганлар орасида Инсон ҳуқуқлари алянси раҳбари Елена Урлаева ҳам бўлган.
Урлаева жума кечқурун қўйиб юборилди. Қолган яна уч одамни олиб қолишган.
Жума куни Паркент шахрда 9 нафар диндорнинг иши Юқори Чирчиқ туман судида кўриб чиқилаётганди.