Диний маърифатга қарши махсус қўшин…

Президентнинг “3434-сонли Фармони”га мувофиқ ўртача бир мамлакатнинг армиясидан кам бўлмаган хотин-қизлардан иборат “диний-маърифий” маслаҳатчилар армияси фаолият бошлаганига ҳам 8 йилдан ошибди!

Диний маърифатга қарши махсус қўшин…
148 views
11 November 2012 - 11:34

Ҳуринисо МУХТОР

ННТ фаолларидан бирининг айтишича, Ўзбекистонимизда 9000га яқин маҳалла бўлиб, ана шунча нафар диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи фаолият олиб бормоқда. Бу ҳукумат рўйхатидан ўтган масжидлар сонидан тўрт баравардан кўпроқдир.

Масжидларда имомлар Мустақиллик байроғи остида 20 йилдан бери фаолият олиб бораётган бўлсалар, Президентнинг “3434-сонли Фармони”га мувофиқ ўртача бир мамлакатнинг армиясидан кам бўлмаган хотин-қизлардан иборат “диний-маърифий” маслаҳатчилар армияси фаолият бошлаганига ҳам 8 йилдан ошибди! Шундай бир катта қўшин кураш олиб бораётган жойда ҳали ҳам “терроризм”, “диний экстремизм” ваҳимасидан Диктатор Хукуматининг тиззалари титрар эмиш…

Қўрқинчли “изм”лардан бутунлай қутулишнинг чораси битта. У ҳам бўлса…  уят бўлса ҳам айтиш лозим: мамлакат ўз фуқаролари – миллатнинг ОПАСИ, ОНАСИ, СИНГЛИСИ, АММА-ХОЛАСИ бўлган хотин-қизларни “ечинтириш” билан шуғулланмоқда.

Диний маърифат маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини  эгаллаган бу жанговар “армия”нинг вазифаси хотин-қизларга миллий либослари бўлган енгли кўйлак, лозим, рўмолларининг эскилик сарқитилигини тушунтириш, уларни адабсиз, ҳаёсиз бир кўринишга солишдан иборатдир. Бунинг учун барча чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Яъни, биринчи навбатда таълим системаси маънавиятчисидан бошлаб, маҳалла, хотин-қизлар қўмиталари раислари ва маслаҳатчиларининг ҳар бири “Диний экстеризмнинг олдини олиш ва рўмол ўраганларга қарши курашиш чора-тадбирлари папкаси”га эга бўлишлари шарт!

Шундай қилиб “Диний-маърифий Маслаҳатчи” маҳалла оралаб юриб, рўмоллиларнинг ҳисобини олади ва уларни “хавфлилар рўйхати”га тиркайди, “хавфлилар”нинг кимлар билан борди-келдиларини ўрганади ва ўзидан юқори ташкилотларга ҳафталик ва ойлик ҳисоботларини  бериб боради.

Маслаҳатчилар орасида диний-маърифат, маънавий-ахлоқий тарбиянинг асли ўзи нима эканлигини яхши англайдиган, бундай фожеали ўйиннинг тугар кунини интизор кутаётган опа-сингилларимиз ҳам анчагина экан. Бир қисм маслаҳатчиларнинг ишлари жуда ҳам кулгили ва ачинарлидир, айниқса таълим системасида. Комиссия деган бало ҳам ҳафта, ўн кунда, кечи билан ойда бир маротаба “ризқини тергани” келган пайтлари маънавиятчи бечора рўмолли қизларни комиссия кетгунича бир чекка жойга қамаб, яшириб қўяди. Начора, аравасига минганингдан кейин минғирлаб бўлса ҳам ашуласини айтасан экан, деб афсусланиш билдирди ўзини Марямхон, деб таништирган ННТ фаоли.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi