Келажаги буюкми Ўзбекистоннинг?

Келажаги буюкми Ўзбекистоннинг?
198 views
16 November 2012 - 9:03

Азиз хамюртлар, бугун хеч кимга сир эмаски, Каримов диктатураси ва у бошчилигидаги хукумат ич-ичидан емирилиб битяпти. Буни ҳар бир соҳада кўриш мумкин. Мен Термизлик оддий бир коллеж ўқитувчиси сифатида (хавфсизлик сифатида исмимни ёзмадим) бугун вилоятимиздаги баъзи бир муаммоларни сизнинг ЎХҲ сайтингизга ёзишга қарор қилдим.

Мана куни кеча пахта мавсуми тугади, энди эса хар куни коллеж ва лицей талабалари шаҳар кўчаларига шанбаликка чиқишади. Шаҳар ҳудуди шаҳардаги мактаб, коллеж-лицей ёки бир бюджет ташкилотига бўлиб берилган. Ўша ташкилот ёки ўқув муассаса ўзига бириктирилган ерга хар куни одам чиқариб ишлатади, гул экади, тозалайди. Термиз туманидаги Хаким ат-Термизий зиёратгоҳида ҳам ҳар бир коллежга ер бириктирилган. Бу ерларни обод қилса, тўғри, куйиб кетмайди, савоб булади. Лекин бу ишлар ҳам бир ойда бир бўлсин, ёки байрам олди хайрия шанбаликларда бўлсин, йўқ. Бу ишлар бизда йил ўн икки ой давом этади. Майли бу ер-ку зиёратгоҳ жой, лекин кўчанинг ҳам шаҳар ичидаги ерларни хам тозалигига жавоб берадиган ташкилотлар бор-ку. Улар нима иш қилишади? Улар ҳам давлатдан ойлик олишади. Кўча супуришга ҳам ўқувчи чиқиши керак, гул экишга хам ўқувчи чиқиши керак.

Ҳақиқатан Ўзбекистон хукумати ёшларнинг илм олишини истамайди. Бундай деганимнинг сабаби, худди шу топшириқларни вилоят хокими ва ўринбосарлари беришади.

Бошқа вилоятларни билмадим-у, лекин бизни Термиз шаҳрида ҳар доим шу аҳвол. Куни кеча ҳам вилоят ҳокимияти биноси ёнидаги сайлгоҳнинг ерларини ҳам шаҳардаги коллежларга ағдариш ва гул экиш учун бўлиб беришди.

Ҳар куни шу аҳвол бўлгач, ўқувчи ўқисинми ёки гул эксинми. Бундай бўлгач, эртага ёшлардан нима кутиш мумкин, улар бу ишлардан кейин боғбон бўлиб етишадими ёки гулчи бўлибми? Мана сизга келажаги буюк Ўзбекистон.

Термиз туманидаги Лимонзор массивида хозирда катта қурилиш ишлари бўляпти. Бу ерда “Қишлоқ қурилиш инвест” ИШК си томонидан уй-жойлар қурилмоқда. Кеча эшитишимча туман мактабларининг ўқувчилари ва тиббиёт ходимлари қурувчиларга ёрдамга ишга чиқарилаётган эмиш. Бунга нима дейсиз. Энди ўқувчининг қилмаган бир иши шу қурувчилик қолувди. Вилоятимизда пахта терими эндигина тугади, ҳалқ нафасини ростламасдан туриб, энди қурувчиликка ишга тушиб кетишяпти.

Ҳалқимизда “кўтара олмасанг қўшиб кўтар” деган гап бор. Дарҳақиқат доно ҳалқимиз жуда тўғри гапни айтган. Энди ўша қурилаётган уйларни бюджет ташкилотларига мажбурлаб сотишмоқчи. Директоримизни айтишича, бизнинг коллежга ҳам битта уй оласанлар ёки ишдан кетасан дебди ҳоким. Уй оладиганлар жуда кўп, лекин пули ҳам озмунча эмас-да ўша уйнинг. Ҳозирги қўрилаётган уйларнинг нархи 140 млн сўм . Хозир Ўзбекистонда бир АҚШ доллари 1963.15 сўм бўлса, бу пулимиз 71 313.96 доллар бўлади. Оддий бир ўқитувчида шунча пул қаердан бўлсин?! Ишламайдиган одамни-ку, гапирмаса хам бўлади.

Шундай қилиб, уйни бир ўқитувчимиз оладиган бўлди, биз эса ойлик маошимиздан унга ёрдам берадиган бўлдик. Ўқитувчининг ойлигига ҳам хужайин кўп, нафақат ўқитувчи, балки ҳар бир бюджет ташкилоти ишчи-ходимининг ҳам. Ҳар ойликдан ҳали газ-светга ушлашади, ҳали хайрия шанбаликка, ҳали обунага ва ҳ.к. ушланмалар ҳар ойда бор. Ойликнинг ярми ушла-ушлага кетади. Одамларимиз нега бунчалик қўрқоқ ва лоқайд бўлиб кетишган. Ҳеч ким “Эй, ҳалойиқ, нега булар бизни бунчалик хўрлайди? Ойлик маошимизга хўжайинлик қилади? Келинглар, бирлашиб бу ишларга чек қуяйлик!” демайди.

Ҳамма бирдан норозилик қилса, ҳоким ҳам бошқаси ҳам ҳеч нарса қилолмайди. Мен демоқчиманки, эй воҳадошлар – ватандошлар, келинглар, бирлашайлик , бу ғаддор ҳокимиятнинг куни битди. Ҳалқ хокимиятини тузайлик.

Бирлашайлик, эй аҳли Ўзбекистон.

 

16.11.2012

Термиздан мухлисингиз.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi