Ўзбекистоннинг Хрушчеви ким бўлади?

Ўзбекистоннинг Хрушчеви ким бўлади?
168 views
16 November 2012 - 11:59

Абдураҳмон Муҳаммад

Бундан 59 йил олдин яъни 5 март 1953 йилда Совет диктатори Сталин иш хонасида вафот этганди. Ёнидагилар ундан ўлгудек қўрққанлари учун Сталиннинг ўлимини ҳам у хонасидан чиқавермагач уч кундан кейин билишган экан. Сталин сунъий равишда ўртага чиқарилган совет халқини қатоғон ва қатлиом қилиш билан (худди диктатор Каримовга ўхшаб) бошқариб келганди. Унинг ўлимидан кейин Никита Сергеевич Хрушчев совет давлатига раҳбар қилиб сайланади. Аслида Хрушчев ўтган асрнинг ўттизинчи йилларидан бошлаб Сталиннинг доимий ҳамкори бўлган ва совет халқини қирғин қилишда Сталинга ёрдам бериб келган. Лекин у совет давлатининг раҳбари бўлгандан кейин Сталин репрессиялари кун тартибига келтирган ва Сталиннинг бош қотили Берияни қўлга олишга ва қатл қилинишига эришган. Шунинг учун ҳам Хрушчев даврини “потепления”, яъни Сталиннинг қақшатқич зулмларидан кейин илиқлик даври ҳам дейилади…

Бу мавзунинг Ўзбекистонга тегишли бўлиши эса Ўзбекитон диктатори Каримовнинг Сталинга ўхшатилиши ва унинг ҳам сиёсий ҳаётининг тугаб бораётганидир. Каримовнинг атрофидагилар ҳам одамлари Сталиндан қўрқандек Каримовдан қўрқиши маълум. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг бошқа раҳбарлари, вазирлар, ҳокимлар истасалар ҳам, истамасалар ҳам Каримовнинг жиноятига шерик бўлиб келмоқдалар. Аммо Каримов тахтдан кетиши билан худди Сталин ўлгандан кейин унинг ўрнига Хрушчев раҳбар бўлгани каби, Ўзбекистонга ҳам “илиқлик” олиб келадиган раҳбар ўртага чиқадими, йўқми, буни айтиш қийин. Фақат Шароф Рашидов раҳбарлигининг тажрибасидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳозир Каримовга Ислом ака, дея қуллик ва қуллуқ қилаётганлар у тахтдан тушиши (тириклигида ёки ўлганидан) билан уни тепиб бошлайдилар. Яъни, Каримов раҳбарликдан кетиши билан “урилади”. Аммо унинг ўрнини эгаллайдиган янги раҳбар ўзбекона “Хрушчев” бўладими, йўқми, буни вақт кўрсатади….

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi