Ўзбек фермерлари уюшмаси иш бермади. Энди кенгаш фермерни эркин қилоладими?

Ўзбек фермерлари уюшмаси иш бермади. Энди кенгаш фермерни эркин қилоладими?
152 views
18 November 2012 - 11:20

Ўзбекистонда Фермерлар Кенгаши ташкил этилган.

Тошкентга бутун республикадан фермерлар йиғилганлар ва улар “Асака жилоси” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиевни Ўзбекистон Фермерлар Кенгашининг раиси этиб сайлаганлар.

Ўзбекистонда Деҳқон ва Фермерлар Ассоциацияси 1998 йилда ташкил этилган, ушбу нодавлат тузилма мамлакатдаги фермерлик ривожига ҳисса қўшиши мақсадида ташкил этилгани айтилганди.

Аммо Ўзбекистондаги бошқа барча нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бўлгани сингари Фермерлар уюшмаси ҳам давлат маъмурий органларининг қаттиқ назорати остида қолиб кетди.

Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Тошкентдаги “Туркистон” саройидаги фермерлар ассоциациясини фермерлар кенгашига айлантириш таъсис йиғилишида мамлакатдаги фермерларнинг аҳволига юқори баҳо берилган.

Бош вазир Шавкат Мирзиёев қатнашган йиғилишда айтилишича, Ўзбекистонда фермерлар учун давлат томонидан яратилган қулай шароит дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида йўқ.

Бироқ Ўзбекистон давлат матбуотидан фарқли ўлароқ, фермерларнинг ўзлари бирор бир фаолиятларида эркин эмасликларини айтишади, бу эса мамлакатда ишсизлик кўпайишига ҳам туртки бераётган омиллардан бири деб кўрилади.

Ўзбекистон президентининг шу йил 22 октябрда имзолаган фармонини фермерлик уюшмасининг тузилма ўлароқ самарасиз бўлганининг эътирофи дейиш ҳам мумкин.

Бу фармонда фермерлар ассоциацияси билан бирга Фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳам бекор қилиш буйруғи берилган.

Ўзбекистонлик фермерлар пахта ва ғалла режасини бажаришни талаб қиладиган ҳокимлар зуғумлари остида қолганлар.

Ҳозирга пайтга келиб Ўзбекистондаги маъмурий-буйруқбозлик СССР давридагидан ҳам ошиб тушган.

Пахта режасини бажармагани учун фермерни ҳар қайси ҳоким ўзибошимчалик билан ҳақоратлаши, калтаклаши, ёнидаги милиционер ва прокурорни ишга солиб, қонунга зид ҳибсга олдириши мумкин.

Оқибатда сурхондарёлик фермер ўз жонига қасд қилгани жамоатчиликка аён бўлган.

Маҳалладошлари ва музработлик бошқа фермерларнинг айтишларича, 2011 йил октябрида Музработ туманида ўтказилган пахта йиғим-теримига бағишланган мажлисда 50 ёшли Исмоил Тўраназаровни кунлик пахта топшириш режасини бажармагани учун Сурхондарё вилоят ҳокими таҳқирлаган ва у бир кеча мобайнида ҳибсга олинган.

Хўш, номи ўзгарганидан кейин Ўзбекистон фермерларининг ташкилоти фермерларни эркин қилоладими?

 

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi