Қадриятлар меъзони

Сен мусулмонсан. Ота бобонг Ислом билан азиз бўлди сен ҳам фақат у билан азиз бўласан. Сендан олдин бу ҳақиқатни англаб, ўзлигига қайтаётган дунёдан қолма.

Қадриятлар меъзони
143 views
22 November 2012 - 11:25

Умар Абдулхолиқ
11.20.2012

Дунё кундан кунга ривожланиб ҳар турли янгиликлар, техникалар , кашфиётлар ўртага чиқишда давом этмоқда. Шулардан бири барчага маълум бўлганидек Фейсбок. Кўпчилик билан айни онда фикр алмашасиз, инсонлар тажрибасидан фоидалар оласиз. Олдинлари бир синфда ўқиб танишиб дўстлашиб, фикрлашиб 10-15 киши ўртоқлашса энди эса ер куррасининг қайси бурчагидаги инсон билан фикрлашишни истасанг унга осонгина етиша олиш имкониятлари мавжуд. Ажабо дунё биз ўйлагандан анча кичик бўлиб қолдими?!

Йўловчилик қилиб бошқа бир шаҳарга сафарга кетар эканман телефонимга кўз отиб қисқа хатларни бир-бир ўқиб чиқдим. Лотин алифбосида ёзилган қисқа бир эслатма хатни кўпчиликка фойдаси тегар дея ўша заҳоти Фесбокга оширдим. Бир қанча муддат ўтар ўтмас Фесбок иштирокчиларидан биридан эътирозона бир мактуб келди. Иштирокчи мактубини ўқиб ажабландим, бир томондан хурсанд ҳам бўлдим. Чунки унинг мактуби менга мана шу ҳақиқат томон ақл эгаларини жалб қилишга ундади.

Мактубда “Бизнинг 7 асргача (7-асгача демоқчи бўлса керак ўзгартирилмади) бўлган, кейинчалик унутилиб кетилган, унуттирилган биронта удумимизни тиклашга чақира оласизми?” деган жумла диққатимни чекди.

Ҳар бир инсон ҳаётида қандайдир ғояни олдинга суриб яшайди, ғоясиз яшаётганлар эса жуда оз бўлмасада ҳамма жамиятда ҳам, барча дунёқарашда танқид қилинади. Чунки ғоясиз ҳаёт бошқарувчисиз бир кема кабики, денгизнинг қайси бурчагида қайси замонда чўкишини ҳеч ким билмайди.

Фесбокда танишган акамизнинг ғоя мақсадлари, исломий тушунчалари-ю, бу масалани қўзғашдан бўлган мақсадлари мени қизиқтирмасада, мен баъзи саволларга жавоб қидиришга киришдим.

Шу сўзни “удумимизни тиклаш” деганда нимани қасд қилди? Удумларимизни тиклаш керакми? у шунчалар аҳамиятлими? Агар аҳамият касб қилса, бинобарин тикланса ҳаммаси тикланадими уни қайси тарози ўлчаб беради? ҳақиқат ёки яхши-ёмонлигини ким белгилайди? Совет иттифоқида тарбия олиб, ўзининг 1300 йиллик саодатли тарихини унутиб ундан олдинги тарихимиз эсига тушиб юрганлар реал ҳал қилиб бера оладими? Бу удумларнинг яхши ёки ёмонлигини ўлчаб бера оладими? Хўп, мендан бу удумларга чақириш талаб қилинди. Нега энди айнан 7- асрга бўлган удумларимиз. Ундан олдинги удумларимизчи? Бунинг мезони нима? Нега энди мусулмонларнинг 1400 йиллик ҳаётлари нуридан баҳра олиб, уларнинг маданиятларидан нусха олиб кун кўриб келган руслар 70-80 йилда бизга қанча-қанча нарсаларни сингдириб юборадию –жумладан бизни 1300 йиллик ўз тарихидан норози бўладиган қилиб ташлайди-ю, биз эса 1300 йил бизга сингиб келган ва бизнинг минг йиллик тарихимиз деб фахрланишга арзийдиган қадриятларимиз ҳамда тарихимизни унутиб 7- асргача бўлганларини эслаб қолдик? 7-асргача бўлган тарихимиздан топганларимиз 1300 йил асносидан эришган хайротимизга алмашишга арзийдими?

Тарихда минтақамиздаги Олимлардан истаганингизни номини зикр қилинг. Бутун дунёга машҳур олимлар, жумладан Имом Бухорий, Термизий, Хоразмий ва бошқа олимлар ҳаммаси 7-асрдан кейин бизга Ислом нури келгандан кейингина чиққан. У олимлардан бири келиб бизнинг Фесбокдаги тарғиботларимизга кўзи тушса “Ҳой.. нонкўрлик қилманглар, нима яхшиликка эришган бўлсанг, мана шу нур-Ислом нури келгандан кейин эришдингку! Биз ҳам илмимизни мана шу Исломдан ўргандик. Ислом билан азиз бўлдик” – деб хитоб қилмасмикин. Ҳақиқат ҳам аслида шуда.

Бир дона Самарқанд шаҳрида қанчадан қанча олим ўтди. “ал-Қанд фий уламаи Самарқанд” (Самарқанд олимларидаги қанд) деган катта мужалладлик, камида 500 бетлик бир дона китобда фақат Самарқанд олимларининг номи саналган. Бу китобдаги олимларни ҳозирда Самарқанду, Тошкенту умуман мовароуннаҳр аҳолиси зиёлилари танимаса ҳам, уларни дунёдаги олимлар яхши танишади. Дунё музейларидаги ва кутубхоналаридаги уларнинг қўлёзма асарлари бунга гувоҳ. Дунё университетларида одамлар Мовароуннаҳр олимлари ҳақида кандидатлик, докторлик ёқлайман деб бош қотириб ётипти.

Хўш удумларимизга қайтишга келсак. Энди бош қотирайлик. Қайси удумга қайтамиз? Зардуштликками? Оташпарастликками? Қуёшга сиғинайликми?

Албатта буларнинг мезони бор бу саволларнинг жавоби бор. Биз ота бобомизни ҳурмат қиламиз, улар танлаган йўлдан борамиз. Ҳа улар 7- асргача бўлган удумларини қайси мезонда ўлчаб улардан ўзларини халос қилган бўлса, биз ҳам айнан ўша йўлдан юрамиз. Бизнинг удумларимиз ота-бобомиз танлаган йўл Ислом йўлидадир. Демак, кўриниб турибдики биз удумларимизни ҳурмат қилишда баъзилардан устунмиз. Улар биринчи ўринда Оллоҳнинг тавфиқи, сўнгра Оллоҳ уларга берган ақллари туфайли 7- асргача бўлган удум-пудумларини барчасини Исломга алмаштирдилар. 1300 йилдан кейин келиб 21- асрда биз уларнинг Ислом динини танлаб хато қилганларини исбот қилишга уринамизми?!

Юқоридаги савол ўз-ўзидан такрорланиши табиий ҳол. Қайси мезонда танлаймиз? Хўп, 7- асрдан олдинги удумларимизчи?

Бу саволга жавобан айтамизки, ҳа биз 7- асрдан ҳам олдинги удумларимизга қайтмоғимиз керак. Чунки ота бобомиз 7 аср давомида ўзгартириб юборган ёки аслида умуман қандай удумга амал қилиши кераклигини ҳам билмаган бўлсачи. Шунинг учун биз ундан олдинги удумимиз, ҳа, модомики одам боласи эканмиз, ўз удумимиз Одам алайҳиссалом удумига қайтмоғимиз мантиққа яқин.

Отамиз Одам алайҳиссалом удумини факт сифатида ёритиб берган ягона манба эса Қуръони Каримдир. Айланиб калаванинг учи яна бизнинг 1300 йиллик Ислом тарихимизга келиб тақалди. Энди эса ақл эгалари тарихимиз деганда 1300 йиллик тарихдан олдинги тарихимизни эслашлари мутлақо янглиш ҳисобланади. Ўша биз уларни эслашга уринган 7- асрдаги ота-боболаримиз Одам отадан қолган удумга қайтиш ниятида Исломни таржиҳ этдилар. Биз унга интилаётган удумлари нотўғри экани, улар Одам ота йўлидан адашиб кетганларини пайқадилар.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки жоҳилиятдаги арабларнинг ҳам яхши сифатларига иқрор бўлиб ёмонликларидан қайтарган Ислом, бизнинг удумларимизни бирваракайига барчасини рад этмаган. Чунки у Одам ота замонидан бугунги кунимизга қадар инсонларни фақат эзгуликка чорлаган. Вақт ўтиши билан инсонлардаги ўзгариш, йўлдан озиш ва адашишларни эса тузатиб келган. Бизнинг удумларимиз эса одам боласи юрган узун йўлнинг қайси бир поғонасида ҳосил бўлган бир амаллардир. Энди унинг тўғри ёки нотўғри эканини бизга  Одам отани яратган, унга тўғри йўлни кўрсатган, пайғамбарлар жўнатган меҳрибон ва раҳимли Оллоҳ таоло кўрсатади. Демак биз удумларимизни Оллоҳнинг китоби Қуръон, ва унинг шарҳи бўлган суннат билан ўлчаймиз. Мутлақо тўғри натижа берадиган мезонимиз ва мутлақ ҳақиқат ҳам шулардир.

Бизнинг маънавий озуқамиз, айни вақтда ҳақиқий қувватимиз бўлган Қуръондан ва унга оборадиган воситадан араб ҳарфидан ҳам ажратиб ташлаш илинжида, душманларимиз алифбомизни ўн йил ичида (1928-1938 йилларда) икки марталаб ўзгартирди. Натижада арзимаган йиллар ичида бизни удумларимиздан осонликча айирди. Улар бизни шундай бир даражага олиб бора олдики, натижада бизга ўз удумимиз-шариатимиз эриш туюла бошлади, саҳналарга чиқиб масхара қилдик, уни эскилик салқитлари деб номладик, қадоҳларни уруштириб ичиб ҳайвон каби юмалаб қолишни эса маданият деб қабул қилдик. Бу зарбаларнинг арсаридан ҳозиргача жамиятимиз оғриқдан инграмоқда, боши айланган касал каби оғир-оғир қадам босмоқда.

От айланиб қозиғини топади деганларидек миллатим ҳам айланиб ҳақиқатни топишига ишонаман, топмоқда ҳам. Оллоҳга минг шукроналар бўлсин.

Баъзан қулоқларга чалинган гап бор “7- асрларда бизнинг диёримизна араблар босиб олган ва улар … ва улар…”. Минг афсуслар бўлсинки баъзи ўзбек миллатига мансуб мусулмон фарзанди арзимаган йиллар рус таъсирида қолиб мана шундай бўҳтон сўзларни баралла айтади. Ҳақиқат шуки улар босқинчи эмас элчилар эди. Улар бизга нур келтирди. Улар бизни Одам отамиз удумларига қайтарди. Ҳа, Улар Оллоҳнинг элчилари эдилар.

Эй ўзбек халқим! Билиб қўйки Қуръон сен учун тушди. Оллоҳ унда сен ўзбекка хитоб қилди. Оллоҳнинг бу ҳақ рисоласи эса бизга қайси тилда келмасин, қайси миллат келтирмасин бизнинг бошимиз устидадир, кўзимизга тўтиёдир.

Яна жонажон халқимга азиз миллатимга қараб айтаман.

Халқим!!!

Сен мусулмонсан. Ота бобонг Ислом билан азиз бўлди сен ҳам фақат у билангина азиз бўласан. Сендан олдин бу ҳақиқатни идрок қилган, ёпирилиб ўзлигига қайтаётган дунё карвони ортидан қолма.

 

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi