‘Ўтюраклар клуби’: ‘Юрий Жуковский ҳақида маълумот ошкор этилсин’

‘Ўтюраклар клуби’: ‘Юрий Жуковский ҳақида маълумот ошкор этилсин’
124 views
22 November 2012 - 12:41

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти “Ўтюраклар клуби” раиси Мўътабар Тожибоева таниқли имом Обидхон қори Назаров жонига суиқасд ҳаракатига алоқадор кўрилиб, Россияда ҳибсга олинган Юрий Жуковский ҳақида маълумот оммага ошкор этилишини талаб қилиб чиқди.

Мўътабар Тожибоевага кўра, 12 октябр куни ҳибсга олинганидан бери ўтган вақт ичида Жуковский ҳақида бирон маълумот берилмаган.

 Унинг айтишича, Обидхон қорига қарши суиқасдда гумон қилинаётган шахс устидан жараён ёпиқ бўлиши мумкин эмас. Чунки, давлатлараро рўй бераётган тортишувлар ва халқаро ширкатлар билан рўй бераётган ҳодисалар манзарасида Юрий Жуковскийдан босим ўтказиш ёда музокараларда ишга солиш мумкин бўлган восита сифатида фойдаланиш хавфи бор.

“Ўтюраклар клуби” раҳбарининг тахмин қилишича, Юрий Жуковскийнинг Россияда ҳибсга олинганидан бери МТС мобил телефон ширкатининг Ўзбекистонда юз тутган муаммоларининг ижобий томонга ҳал бўлиши мумкинлиги белгилари пайдо бўлган.

Ана шу ҳолат Россия Жуковскийни Швецияга топшириш ёда топширмаслик билан Ўзбекистон томонига таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётганлиги белгиси бўлиши мумкин, дейди Мўътабар Тожибоева.

“Ўзбекистон Жуковскийни Швецияга топширмасангиз, МТС муаммосини ҳал қилиб берамиз, деб талаб қилиши эҳтимоли бор. Шунинг учун бу жараён атрофидаги ҳамма маълумлотлар ошкор бўлиши шарт”, деди ББС билан суҳбатда Мўътабар Тожибоева.

Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан бўлган Обидхон қори Назаров 2006 йилда Швециядан сиёсий бошпана олганди.

2012 йил 22 феврал куни у пешин намозига чиқаётган пайти, ўз уйи йўлагида яқин масофадан отиб кетилганди. Ўшандан бери Обидхон қори Назаров шифохонда кома ҳолатида ётибди.

Кейинчалик суиқасдга алоқадорликда гумонланиб, ёшлари ўттизларда бўлган икки Ўзбекистонлик эр-хотин ҳибсга олиниб, маҳкамага тортилди. Улар суиқасдни режалашга билмасдан алоқадаор бўлиб қолганликларини даъво қилишди ва маҳкама уларни оқлади.

Суиқасд амалини бажарган асосий шахс эса қочиб кетгани айтилган ва кейинчалик унинг Россияда ҳибсга олингани хабар берилди.

Россияда қўлга олинган шахс 34 ёшли Юрий Жуковский эканлиги хабар берилган. Унинг ҳам Россия ва ҳам Ўзбекистон фуқароси эканлиги айтилади.

 

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi