20 – 30 ёшлардаги ҳамюртларимга (2)

20 – 30 ёшлардаги ҳамюртларимга (2)
138 views
23 November 2012 - 15:13

Ҳозирги аҳволимиз ҳақида

Эртаги кунга ҳозирланиш учун ҳозирги аҳволимизни яхши билишимиз керак бўлади. Ҳозир биз ватанимиз тараққиётининг Каримов “Сталин” қатоғонларининг тугалланиши босқичида турибмиз. Бу босқич бир йил ёки нари  борса бир неча йил ичида иншаллоҳ тугайди. Бу қатоғонлар босқичининг Ўзбекистондаги “Бош Раҳбар”нинг ўзгарса ҳам давом этиши менга мумкин эмасдек туюлади. Аммо бу ҳақда кейинрок тўхталаман. Ҳозир эса, сизларга Сталин ким бўлган ва унинг қатоғонлари нимадан иборат эди, шу ҳақда қисқача маълумот бермоқчиман. Чунки сизлар Совет даврини яхши билмайсизлар, у тугаш вақтида ёки тугаб, Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин туғилгансизлар. Иосиф Виссарионович Жугашвили (Сталин) СССР деган атеист (динсиз, имонсиз) империянинг қурувчиси Лениндан кейин бу империяга раҳбарлик қилган. Сталин тарих кўрган энг даҳшатли қотил ва золим раҳбарлардан бири бўлган. Умрининг охирида миллионларча инсонларни қатл қилиш, қийнаш ва Сибир қамоқларида чиритиш сиёсатини ўзи шундай изоҳлаган: Мен ҳеч кимга ишонмайман…Сиз бу ҳақда ўша даврнинг қаҳрамонларидан маршал Георгий Жуковнинг “Вспоминания и размышления” (“Хотиралар ва мулоҳазалар”) номли китобини ўқиб ўрганишингиз мумкин. Сталиннинг энг даҳшатли ижоди “Гулаг”лар эди. (Бу сўзни русча Википедияга ёзиб кўпроқ маълумот олишингиз мумкин ) “Главное управление исправительно-трудовых лагерей, трудовых поселений и мест заключения, яъни қисқача “ Қамоқхоналарнинг Бош Бошқармаси”да Сталиннинг давлат террорига учраган инсонларнинг ҳаёти маҳв қилинган. Маҳв қилинганнинг маъноси гуноҳсиз қамалган, сургун қилинган, даҳшатли қийноқларга солинган, қийнаб ўлдирилган, демакдир. 1930 – 1960 йиллар орасида содир бўлган бу давлат террори босқичини биладиганлар ёки у йилларда яшаганлар бу йилларни даҳшатга тушмасдан эслай олмайдилар. Ҳозир биз Ўзбекистонда тугаб бораётган, дея таъриф этаётган босқич ҳам мана шундай даҳшатли бир босқичдир. Фақат диктатор Сталиннинг ўрнида диктатор Каримов, Гулагнинг ўрнида эса “Жаслиқ” бор. Каримовнинг “ижоди” бўлган “Жаслиқ” қамоқхонасида қанча минг инсоннинг ҳаёти маҳв қилинганини ҳозирча билмаймиз. Аммо бир неча йилдан кейин, Каримов у ёки бу шаклда тахтдан кетгач, бу даҳшатли қамоқхона ҳақидаги маълумотлар худди бир замонлар Сталин даври тугагандан кейин унинг ҳақиқатлари ошкор бўлгани каби, Каримов режимининг жиноятлари ҳам ошкор бўлади….

 Сизда нега инсонлар орасида бундай раҳм шафқатсиз, деспот раҳбарлар пайдо бўлади, деган савол туғилиши табиийдир. Бунинг сабаби аввало мана шу раҳбарларнинг шахсида бўлади. Чунки Фиръавн ўзини “Менинг сизнинг Олий Парвардигорингизман”, дея эълон қилган эди. (Нозиат сураси 24 оят). Демак, золим диктаторлар ўзларининг мана шундай олий хусусиятларга эга эканликларини иддоа қиладилар. Аслида эса улар қўрқоқ ва ҳеч кимга ишонмайдиган тубан кишилар бўладилар. Шунинг учун ҳам Сталин умрининг охирида “Мен ҳеч кимга ишонмайман”, деганди. Ўзбекистон диктатори Каримов ҳам мана шундай золим раҳбарлардан биридир. Унинг атрофида ҳам у ишонадиган ёки унга ишонадиган одам топилмайди. Шунинг учун ҳам ҳозир Ўзбекистонда давлат бошқаруви қўрқув ва нафратга асосланган. Яқинда Ўзбекистоннинг собиқ вице президенти (президент ёрдамчиси) ва Бош Вазири Шукрулло Мирсаидов вафот этди. Нега Каримов ўзининг собиқ ўринбосарининг маъракасига бормади? Бизда унинг бу маъракага борганлиги ҳақида маълумот йўқ. Яъни, Ўзбекистон раҳбарияти орасида афсуски оддий инсонийлик фазилатларини топиб бўлмайди….

 Аммо бу масалада фақат раҳбариятни айблаш ноҳақлик бўларди. Афсуски халқимизнинг ичида ҳам жуда кўп носамимий инсонлар бор. Яъни, “кама такуну ювалла алайкум” (сиз қандай бўлсангиз раҳбарингиз ҳам шундай бўлади) ҳикмати бекорга айтилмаган. Бошимизда шундай раҳбарлар ўтиришининг сабабларидан бири ҳам мана шу ҳикматли сўзда айтилган ҳақиқатдир..

 Демак, сизларнинг асосий вазифларингиздан бири, самимийликни (тўғриликни) ўрганиш ва уни ёйишдан иборатдир. Ҳозирги кунда ёлғон гапирадиган, муттаҳамлик қиладиган, хоинликни қойиллатиб бажарадиган, маҳаллаларда жосусликни қўлдан бермайдиган, пулга, бойликка муккасидан кетадиган, кайфу сафо билан умрини  ўтказаётганлар жамиятда “қаҳрамон” бўлиб кўринаётган бўлиши мумкин. Ва бундай аҳвол ўзгармайдиган, ҳаёт мана шундай маъносизлик ва безориликдан иборат, деган хаёл сизни қуршаб олиши ҳам мумкин. Аммо асло бундай шайтоний васвасаларга таслим бўлманг. Чунки сиз умрингизнинг баҳоридасиз, ҳали қўлингиздан кўп ишлар келади, Аллоҳнинг изни билан аввал ўзингизни, кейин оилангизни, кейин яшаётган жамиятингизни тубдан ўзгартириш учун курашиш ва бу курашнинг натижасини кўриш имконига эгасиз. Буларни қуруқ сўз деб ўйламанг. Мен ўзим қишлоқда туғилиб катта бўлганман, кейин институтга ўқиганман, кейин сиёсий жараёнларга аралашганман, қўлимдан келганича зулмга қарши курашганман. Натижада ҳеч кам бўлмадим, доимо завқ ва шавқ билан яшашга уриндим. Менга энг таъсир қилган гаплардан бири рус шоири Сергей Есениннинг “Чиригандан кўра дарахтда, шамолларда ёнган яхшироқ” мисрасидир. Ҳозир баъзиларингиз жамият чириган, унда яшаш маъносиз ва умуман ҳаёт шундай маъносизлик ва зулмдан иборатдир, деган хаёлга бораётган бўлишлари мумкин. У ҳолда сиз бу чириган жамиятда у билан бирга қўшилиб чиришга рози бўлманг, сиз шамолларда ёнишга ҳаракат қилинг. Қишлоқда яшасангиз шаҳарга, шаҳарда эсангиз бошқа давлатга кетишга ҳаракат қилинг. Уринг, талпининг, ҳаракат қилинг ва буларнинг барчасини тўғрилик билан қилинг. Шунда ўзингизнинг ҳаракатда эканлигингизни, ҳаётингизга маъно кира бошлаганини, завқ ва шавқ билан яшаётгангизни сезиб қоласиз.

 Энди Ўзбекистондаги бугунги даҳшатли аҳволга қайтайлик. Бунинг сабаблари раҳбарларнинг золимлиги ва халқ ичида шу золимларга ҳамоҳанг яшайдиган кишилар борлигини далил қилиб кўрсатяпмиз. Шу билан бирга ҳозирги аҳволни “бозор иқтисодиёти– мозор иқтисодиёти”, дея изоҳлашимиз ҳам мумкин. Бозор иқтисодиётининг маъноси капиталистик иқтисод, демакдир. Яъни, бу иқтисод шаклида модда, тўғрироғи пул ҳал қилувчи унсурдир. Ҳамма нарса, бунда восита ва йўлнинг фарқи йўқ, пул топишга қаратилган бўлади. Ўғрилик, ғарлик, порахўрлик, муттаҳамлик, инсофсизлик, судхўрлик, зулм бундай “мозор иқтисоди” да ишлатиладиган усуллардир. Чунки мақсад пул топишдир, бу ерда усулнинг яхши ёмонлиги аҳамият касб этмайди. Ҳозир дунёда бўлаётган адолатсизликлар ва урушларнинг асосида ҳам мана шундай “мозор” иқтисодий фалсафаси ётади. Ёмон томони инсонлар ҳамма нарсани пулга боғлаб қўйганидир. Сиёсат ва иқтисод  “мозор” иқтисодини ижод ва тараққий қилдирадиган соҳалардир. Аммо маънавият, адабиёт, санъат, мактаб ва ҳатто оила қуришда ҳам пулни асос олишни ҳеч қандай изоҳ билан изоҳлаб бўлмайди. Пулга қандай қилиб диплом сотиб олиш мумкин, қайси ақл, қайси қалб маънавиятсиз, аммо пулдор оилага куёв ёки келин бўлишни маъқуллаши мумкин? Аммо бу ҳаёт имтиҳон, сиз бундай ҳолларнинг бирига эмас, юзларча, мингларчасига гувоҳ бўлишингиз мумкин.   Ажабо, бу инсоният қўлланиши мумкин бўлган ягона иқтисод шаклими? Иқтисоднинг бундан бошқа шакли йўқми? Албатта, бор, албатта топилади. Судўрлик ва порахўрликсиз ҳам, ўғрилик ва муттаҳамлик қилмасдан ҳам иқтисодни тараққий қилдириш мумкин. Бунинг учун сиз ёшлар иқтисоднинг тамал қоидаларини яхши ўрганишларингиз зарур. Чунки бирор соҳани тўғри йўлда ривожлантиришни шу соҳада тўғри мутахассислар тайёрлашсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Тўғри иқтисоднинг асослари шахсий мулкка, ҳалол тижоратга, ҳалол даромадга асосланган, судхўрлик ва порахўрликни ўртадан кўтариб ташлайдиган иқтисоддир. Бундай иқтисодни амалга оширишнинг имкони бор. Аммо бунинг учун инсонлар эргашадиган ақида (мафкура), сиёсий ва ҳуқуқий қоидалар яхшилик томонга ўзгартирилиши керак. Бунинг учун эса яхшиликни шиор ва байроқ қилиб олган ёшларга, яъни сизларга эҳтиёж бор…

 Бизнинг ёшлигимизда “Студенлик (талабалик) олтин даврим”, деган гап бўларди ва бизлар бу ном билан суратга тушишни, портретимизни (катта суратимизни) ҳозирлатишни яхши кўрардик. Олтин давр балки муболағадир (ошириб айтишдир), аммо ёшлик ва талабалик ҳаётнинг муҳим босқичи эканлиги шубҳасиз. Бу босқичда энг муҳим иш китоб ўқишдир. Аммо бундан ҳам муҳимроғи инсоннинг тўғри ҳаёт йўлини топиб олишидир. Тўғри йўлда бўлиш эса ҳаётни бекорга ўтказмаслик ва унинг маъносини кун сайин оширишни билдиради. Мен сизларга бу ерда ўзим ўрганган бир калитни бермоқчиман. Сўз бошида ҳозирги аҳволимизни билиш келажакни режалаштириш учун муҳим, деган эдик. Бу қоидани ҳар бир шахс учун тадбиқ қиладиган бўлсак, сизларнинг ҳар бирининг турган жойингизни яхши аниқлаб олишингиз керак бўлади. Мен буни ҳудудий (бу ҳам муҳим) маънода эмас, маънавий маънода айтаяпман. Кимки нақл ва ақл бирлашган жойда мувозанатли ҳолда (ҳаддан ошмай) турса, шу кишининг турган ўрни тўғри ўриндир. Нақлга бўйин эгиб, ақл билан қаддини ростлаган киши икки дунёда хор бўлмайди. Бу ўринни топиш учун ўқиб ўрганиш, изланиш, тажриба ортириш, шу йўлда бўлганлар билан бирга бўлиш ва  ўзаро ёрдламлашиш лозим бўлади. Аммо ҳаётда ушбу тўғри йўлни топмасдан нималар биландир шуғулланиш, қандайдир мақсад учун ҳаракат қилиш, кимлардир билан ҳамкорлик қилиш беҳуда иш ҳисобланади. Билингки, кимки нақл ва ақл масаласини яхши ўрганиб, унинг ҳаётига тўғри тадбиқ қиладиган бўлса, шу киши ҳикматни ва энг асосийси ҳаётнинг маъносини билган, ўзини ва ўзгаларни тўғри таниган бўлади. Демак, ўзининг ҳам, жамиятнинг ҳам аҳволига тўғри баҳо берган, яхши жиҳатларга суянган, ёмон жиҳатлардан узоқлашган бўлади. Мен бу калитни тушуниб олишингизда ёрдамчи бўлади, деган умидда бир мақоламни ўқишни сизларга тавсия қилмоқчиман. (http://www.uzxalqharakati.com/archives/14365) Фақат бу ҳаёт калити, дея атаганим мавзунинг кичкина дебочаси, эшигидир. Бу мавзуни сизлар текшириб кўришингизни, бошқа манбалардан ўрганишларингизни ва ҳаётларингизга тадбиқ қилишни жуда жуда истардим…

Намоз Нормўмин,

23 ноябрь 2012 йил. 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi