Ўғирлаган электр энергияси учун Ўзбекистон $15 млн. жарима тўлайди

Ўғирлаган электр энергияси учун Ўзбекистон $15 млн. жарима тўлайди
126 views
26 November 2012 - 13:38

Ўзбекистон лимитдан ташқари электр энергияси олгани учун Қозоғистонга 15 миллион доллар жарима тўлайди, дея хабар беради Независимая газета “Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш компанияси” (KEGOC) матбуот хизматига таянган ҳолда.

Ўзбекистон томонидан электр энергиясининг рухсатсиз олиниши туфайли Қозоғистон бир неча бор Марказий Осиё Бирлашган энергия тизимидан чиқиб кетажаги тўғрисида билдириб келганди. Жарима тўлаётганига ҳамда Қозоғистон томонининг норозилигига қарамай, Ўзбекистон қўшни мамлакатнинг электр тармоғидан киловаттларни ноқонуний равишда тортиб олишдан тўхтамаяпти ва бундан кейин ҳам тўхтамайди: чунки, хали қиши кириб келмасдан туриб мамлакат энергетик инқирозни бошидан кечирмоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда Иссиқлик электр станциялари учун мазут ва кўмир етишмовчилиги боис аҳолига электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартиби жорий этилган. Ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин қуйиш учун навбатга тизилган автомашиналар километрларга чўзилган, аҳоли газ тақчиллигини бошидан кечирмоқда, электр таъминотидаги узилишлар одатий тусга кириб қолди.

Тошкент қўшниларга бундан кейин бу ишлар қайтарилмайди деб ваъда қилди, аммо сўзининг уддасидан чиқа олмади: шу кунларда KEGOC яна бир бор рухсатсиз электр энергияси ўғирланаётганини қайд этди.

 

fergananews.com

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi