Норвег матбуоти Ўзбекистон ҳақида: Аёллар зўрлик билан пуштсизлантирилмоқда

Норвег матбуоти Ўзбекистон ҳақида: Аёллар зўрлик билан пуштсизлантирилмоқда
23 views
27 November 2012 - 12:23

Норвегияда чиқадиган ABC NYHETER” рўзномасида Ўзбекистондаги аксилмиллий режимнинг ўзбек халқига қарши қилаётган жиноятларини фош этувчи “Аёллар зўрлик билан пуштсизлантирилмоқдалар” номли мақола чоп этилди. Қуйида ушбу мақола таржимасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

Матс Ловстад

Жуда кўп ўзбек аёллари ҳукумат томонидан тайёрланган махсус махфий режа асосида алдов йўли ва ёки зўрлик билан қисир қилинмокда.

Кишини ларзага солувчи бундай хабар ВВС томонидан “катта оила – доим  бахт нишонаси” деб талқин қилинадиган мамлакатдан тарқатилди.

Режим алдови қурбонларидан бири бўлган Адолат исмли аёл иккита фарзанд кўрганидан сўнг нега яна ҳомила қололмаётганига ҳайрон бўлмоқда.

– Мен докторга бориб ўзимни текширтиргандим, у менинг қисир қилинганимни айтди. Мен ларзага тушиб, ахир, қандай қилиб, бундай ишни қилишлари мумкин? десам, ҳукумат тарафидан берилган буйруқ шундай, деб жавоб берди, – дейди ВВС мубирига икки фарзанднинг онаси.

 

ПЛАН БАЖАРИЛИШИ ЛОЗИМ

Мамлакатда сўз эркинлиги йўқлигига қарамай, ВВС сўнгги икки йил ичида Адолат сингари кўплаб аёлларнинг қисир қилиниши – ҳукумат тарафидан ишлаб чиқилган махфий стратегиянинг бир қисми эканлигини кўрсатувчи аниқ далиллар тўплашга муваффақ бўлди.

– Бизга ҳукумат тарафидан план қўйилган, ҳар бир доктор ўз плани ҳақида ҳисобот бериши лозим, масалан, мен, план бўйича, ҳар ойда 4 аёлни қисир қилишим керак, – дейди пойтахт Тошкентда фаолият кўрсатувчи  ўзбек гинекологи ВВС мухбирига.

ВВС мухбири билан суҳбатда бўлган қишлоқ жойларида яшовчи бошқа гинекологлар эса, уларга қўйилган планнинг бундан анча юксак эканлигини, улар ҳар ҳафтада 8 та аёлни қисир қилишлари лозимлигини айтишган.

 

МАНИПУЛЯЦИЯ ҚИЛИШ ОСОНРОҚ БЎЛИШИ УЧУН…

ВВСнинг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ичидаги манбалари ҳам мамлакат аҳолисини назорат қилиш осонроқ бўлиши учун, аҳоли сони бугунги 28 миллиондан ошмаслиги учун ҳукумат стерилизация қилиш бўйича программа ишлаб чиққанини тасдиқлашди.

– Ўн  минглаб аёллар пуштсиз қилинди, – дейди ўлкадаги оз сонли инсон ҳақларинини ҳимоя қилувчи ташкилотлардан бирининг раҳбари Суҳроб Исмоилов.

Ўзнининг исми ошкор қилинишини истамаган яна бир докторнинг айтишича, қоғозда пуштсизлантириш учун аёлларнинг розилигини олиш ёзилган бўлса ҳам, амалда ҳеч ким улардан сўраб ўтирмайди.

– Айниқса, камбағал оилага мансуб аёлларни алдаш осон, сен уларга кўп бола туғишнинг соғлиққа зарарлиги ва стерилизация қилиниш жуда яхши эканлигини айтсанг, бўлди, улар ишониб қўя колишади ва ёки умуман улардан сўраб ўтирмай қисир қилавериш ҳам мумкин, – дейди ВВС мухбирига доктор.

 

ABC NYHETER

Норвег тилидан Мақсуд Бекжон таржимаси

abctv.no/nyheter