Пўлат Охуновга жавоб

Пўлат Охуновга жавоб
58 views
27 November 2012 - 12:57

Намоз Нормўмин

Ҳали жамоатчилигимиз яхши танимайдиган асли сибирлик ўзбеклардан Абдурашид Иброҳимнинг “Ислом олами” номли саёҳатномасида бир қисса бор: (Абдурашид Иброҳим 20 асрнинг бошларида яшаган машҳур олим ва саёҳатчидир. Жумладан у Японияда Ислом динини илк ёйган олимлардан бири сифатида танилган .НН.)  Ҳиндистонда икки олим бор экан. Улар доимо жамоатда илмий баҳсу мунозара қилишар экан. Бир куни шу олимлардан бири вафот этибди. Унинг вафотидан кейин иккинчи олим ҳам жамоатга қатнашмай қўйибди. Шунда жамоатдагилар унинг ёнига бориб, рақибингиз вафот этди, энди жамоат сизга қолди,  орамизга келинг, дейишибди. Шунда ҳаётда қолган олим шундай деган экан: Мени тушунадиган бир одам бор эди. У ҳам ўлди. Энди нима қиламан  у ерга бориб…Яъни, қуш тилини қуш тушунади. Инсонлар бу икки олимни бир бирига рақиб, дея ўйлашган, аслида эса улар баҳс мунозара қилишса ҳам, бир бирини яхши тушунишган. Шунинг учун ҳам зимдан бир бирини яхши кўришган ва бири вафот этганда иккинчиси ҳузун ичида қолиб, мени тушунадиган бир одам бор эди, у ҳам вафот этди, дея  дардини тилга келтирган…

Мен ҳам  (олим бўлмасамда) баъзан “қани энди, биз мухолифатдагилар ҳам, жўяли баҳсу мунозаралар қилиб, қўлимиздан келганича аввал ўзимизнинг, қолаверса бизга эргашганларнинг илмий ва амалий савияларини ортиришга хизмат қилсак эдик”, дея ўйлаб қоламан. Аммо бунинг ўрнига номаъқул гапларга, ёлғону туҳматларга жавоб беришга, қандайдир “Фаммона”ларнинг иғво бўҳтонларини йўққа чиқаришга вақтинг кетади. Жавоб бермасанг, булар андишанинг отини қўрқоқ қўйиб  ҳаддидан ошишади, жавоб берсанг шуларга вақтимни кетказдим, деб хўрсиниб юрасан киши…

“Бирликчи” Пўлат Охуннинг бир мақоласини ўқиб, шу хаёлларга бордим. Ўзбекларда мен нима дейману, қўбизим нима, дейди деган мақол бор. Қўбиз лабга қўйиб чалинадиган куй асбобидир. Аммо куй чалувчи билан қўбизнинг дарди ҳар замон ҳам бир бўлавермас эканда…

Пўлат Охунов ким ўзи? У Швецияда яшайди. У ерда яшаса майли, менинг ўзим ҳам яқин кунларгача қўшни давлат Норвегияда яшардим. У шу давлатларнинг ва умуман ғарб ҳаётининг, бу ҳаётнинг асоси ҳисобланадиган секуляр (атеимзнинг бир шакли, яъни динсизлик, имонсизлик) давлат фалсафасиининг ошиғидир. Унинг бу ишқи қаршисида Фарҳоду Алпомишларнинг ишқу савдоси кўзга кўринмай қолади. Бошқа сўз билан айтадиган бўлсак, Пўлат Охунов акаси, ўзбеклар ичида “ҳаромий”, “қорамол”, дея танилган Абдураҳим Пўлат билан бирга секуларизмнинг, атеизмнинг, моддапарастликнинг (материализмнинг) радикал, фундаментал ва ҳатто айтиш мумкинки, фикр террорчиси даражасида тарғиботчисидир. Булар Туркистонни бир ярим аср давомида қон йиғлатган босқинчиларнинг бизга ташлаб кетган “ярим биздан, ярим улардан” меросчиларидир. Шунинг учун ҳам Пўлат Охунов ўзбек тилини ҳам эплаб билмайди, тилимизда ёза олмайди, ўзининг фикр мағзаваларини рус тилида тўкади.  Шунинг учун ҳам ҳажга саёҳатга бориб келган бўлса ҳам, ароқ ичишни канда қилмайди. (Менга бу ҳақда Исмоил Дадажон айтган). Балки у ҳам акаси ва устози Абдураҳим Пўлат каби бир вақтлар КГБга ёлланиб, унинг ҳозирги шакли бўлган МХХга хизмат қилаётгандир. Шундай бўлмаса, дунёи олам диктатор деган Ислом Каримовни, Пўлат Охунов “Йўқ Каримов диктатор эмас, у фақат қаттиққўл (авторитар) сиёсатчидир”, дермиди? У бу гапни Фарғона агентлигида эълон қлинган  мақоласида айтган.

Яқинда Швецияда бир аёл склет билан (қандай ахлоқий тубанлик) жинсий алоқада айбланди, бундан бир икки йил аввал Швецарияда бир ота ўз қизини подвалда қамаб, йигирма йилга яқин ўз қизи билан (даҳшатли ахлоқий тубанлик) жинсий алоқада бўлиб, бир неча фарзанд кўрганлиги хабари тарқалганди. Германияда бесоқолбоз руҳоний ота (ақлга сиғмайдиган ахлоқий тубанлик)  ўз ўғли билан бесоқолбозлик қилган…АҚШда яқинда бўлиб ўтган Президентлик сайловларидан кейин бу лавозимга қайта сайланган Обама ғалаба нутқида шундай деди: Биз ҳаммамиз, яъни эркагу аёл, ёшу қари, оқу қора, гемосексуалу…ва ҳакозалар бирмиз. Нега АҚШ  Президенти шундай деди. Чунки бу давлатда эркагу аёл жинсий хасталарнинг (гемосексуал эркаклар ва лесбиян аёлларнинг)  нисбати бешдан бирга яқинлашиб қолган. Яъни, ҳар беш эркак ва аёлдан бири жинсий хаста….

Бу ахлоқий тубанликлар “ярим биздан, ярим улардан”, “ярим ҳожи, ярим ароқхўр” Пўлат Охуновннинг радикал ва фундаментал шаклда тарғиб қилаётган  ғарбона секуларзмининг “меваларидир”. Балки у ҳам бир кун келиб ўзбекларнинг бешдан бирининг шундай жинсий касалликларга чалинишини истар. Баъзилар  ғарб фақат ахлоқий тубанликлардан иборат эмаску, бу ерларда инсон ҳуқуқларига, сўз ва матбуот эркинлигига, сайлаш ва сайланиш эркинлигига ҳам ўрин берилган, дейишлари мумкин. Бу ҳам қисман ҳақиқат, фақат  ғарб секуларизмининг фожеаси тўғрини нотўғридан, ҳалолни ҳаромдан ажрата олмаслигидир. Бошқа сўз билан айтганда, бу тузумнинг фалсафаси паловни чўчқа гўшти билан пишириш, кейин бундай “мазали”  ошни  Пўлат Охунов ва қари шайтон Абдураҳим Пўлатов билан бирга ароқ ичиб, ейишдир. Булар менинг қуруқ иддоам эмас, булар шу икки “ярим биздан, ярим улардан” таклиф қилаётган “Имоний” мазҳабининг натижалари ҳамдир. Абдураҳим Пўлат асосчиси, Пўлат Охунов тарғиботчиси бўлган бу “мазҳабга” кўра, бир киши Аллоҳга имон келтирдим, деса бўлди. Шу билан у иймонли ҳисобланади. Аллоҳ ҳеч нарсани фарз қилмаган ва ҳеч нарсани ҳаром қилмаган. Яъни, намоз ўқиш, закот бериш, рўза тутиш, ҳажга бориш фарз эмас. (Ундай бўлса Пўлат Охунов нега ҳажга борган экан?). Шунингдек, ароқ, чўчқа гўшти, судхўрлик (фоизхўрлик) ҳаром эмас. Менку майли оддий мусулмонман, Абдураҳим Пўлатов ва Пўлат Охунов Исломни озми, кўпми биладиган олимлардан бориб сўрасинлар: Биз Аллоҳга ишонамиз, аммо У бизга фарз қилган ибодатларнинг фарзлигини рад қиламиз, Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсаларни ҳалол, ҳаром қилган нарсаларни ҳаром, демаймиз, биз ҳақимизда нима дейсиз, дея сўрашсин. Жавоб мутлақдир: Сизлар кофирсизлар…

Ишнинг шу нуқтага келтириш шартмиди? Эй ғофил бандалар, нега сизлар ўзларингизнинг ҳавойи нафсингизга эргашиб, Аллоҳ таолонинг ҳукмларини инкор қиласизлар? Нега ҳамма диктатор дейдиган золимни, диктатор демайсизлар? Нега мусулмон халққа ғарбона ақидани ва ҳаётни раво кўрасизлар? Ўзларингиз чўчқа гўштини ароқ билан еб ётсангизлар майли, аммо судхўрлик ғарб  дунёсидаги бир миллард инсонни семиртириб (масалан АҚШ да 60 миллион киши, яъни 20% инсонлар семизлик касалига чалинган), қолган олти миллард инсонни зор қақшатаётганини билмайсизларми? Бир кишининг ёмонликни билмай қилиши бошқа, билиб қасддан қилиши бошқа нарсадир. Ёмонликни билиб қиладиганларга золимлар, дейилади. Пўлат Охунов ва Абдураҳим Пўлат судхўрликнинг (фоизхўрликнинг) инсониятни қон йиғлатаётганини билади ва билиб туриб уни ҳимоя қилади бу золимлар…

Бунинг чораси ўрта йўлни танлашдир. Ақидада Аллоҳни ягона Илоҳ ва Роб, деб билиш, Унинг ҳукмларини шубҳасиз қабул қилиш ва уларга бўйин эгишдир. Мана шу Ислом динидир, мана шу мусулмонликдир. Мана шу “нормал” диндир. Мен ярим ҳожи, ярим пиёниста Пўлат Охуновни тушунишга ҳаракат қилиб кўрдим: Унинг ва унга ўхшаганларнинг фожеаси Исломни ғарбдаги дин, яъни роҳиблик дини, асли ўзгариб христианлик шаклини олган “дин”, деб билишларидир. Тўғри бундай динда дунёвийликка ўрин йўқ. Бундай дин таркидунёчиликни, умрни черковда ўтказишни, эркакларга уйланмасликни, аёлларга турмушга чиқмасликни раво кўрадиган “диндир”. Бундай дин учун ғарбона секуларизм чора бўлиши мумкин. Аммо бу динга Исломнинг нима алоқаси бор? Ислом “Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликлар ато қилгин”, дея келган диндир (Бақара сураси 201 оят). Исломда дунёвийлик, яъни, мусулмонларнинг ҳаётида дунёвийлик нормал жиҳатлардир. Биз ҳам шундай “нормал” мусулмонлармиз. Аммо Пўлат Оҳунов ва Абдураҳим Пўлатовга кўра Ислом динимиздир деган ҳар қандай мусулмон радикалдир, фундаменталистдир. Бошқа сўз билан айтганда Ислом “охират ва дунё қадриятларининг мажмуасидир”, “нақл (ваҳий) ва ақлнинг фаолият майдонидир”. Демак, Исломда яшаш, ҳалол нарсаларни еб ичиш, ҳалол йўл билан (никоҳ ўқитиб) жинсий алоқа қилиш, ўқиш, ўрганиш, фикр юритиш, илмий тадқиқот қилиш, сайлаш, сайланиш буларнинг барчаси жоиздир, ҳалолдир, рухсат берилган ишлардир…

Яна Пўлат Охунов ўз мақоласида бизларни Ҳизбу таҳрирчилар билан ҳамкорликда айблайди.  Пўлат Охунов ва Абдураҳим Пўлатов ўзларининг “имоний мазҳаби”, радикал ва фундаментал секуларизми билан куфрнинг (сўлчиликнинг) энг узоқ нуқтасида ўрин олган бўлсалар, ҳизбчилар ўзларининг “халифалик” ақидаси (Исломнинг ақидаси тавҳиддир), бу ақидага эргашмаган ҳаммани куфрда айблашлари, мусулмонларнинг фуқаровий жамият (“Исломий демократия” бу фикр машҳур олим Юсуф Қарзовийга оиддир) қуриш ҳуқуқларини рад этишлари билан ўнг томоннинг узоқ нуқтасида ўрин олганлар. Бизнинг турган ўрнимиз на Пўлат Охунов ва Абдураҳим Пўлатовнинг сўл (куфр) радикаллиги на да “ҳизбчиларнинг”ўнг радикаллигидир. Биз мусулмонлармиз, муҳофазакарлармиз, динимизни ҳам, дунёмизни ҳам яхши кўрамиз. Шу шаклда биз ўрта йўлни танлаганмиз. Биз халқимизга биз мусулмонмиз (Ўзбекистон аҳолисининг 95% мусулмондир), шундай экан келинг Роббимиз марҳамат қилган ўрта йўлдан (Бақара сураси 143 оят) юрайлик, нақлга бўйин эгайлик, унинг доирасида ақлни ишлатайлик, охиратга ишонайлик, аммо дунёни ҳам унутмайлик, ҳокимиятни Аллоҳники, деб билайлик, аммо ҳукумат ишида сайлаш ва сайланишни йўлга қўяйлик, бундай ўрта йўлда сўз, фикр, матбуот эркинлигидан, сайлаш ва сайланиш эркинлигидан, инсон эътиқодининг, жонининг, ақлининг, мол мулкининг номуси ва ирсининг дахсизлиги доирасида, фойдаланайлик, демоқдамиз.  Бунинг нимаси ёмон, бунинг нимаси инсонликка тўғри келмайди?

Ҳеч шубҳасиз бу йўл инсонлийкка тўғри келадиган йўлдир. Аммо бу йўл Пўлат Охунов ва Абдураҳим Пўлатовлар танлаган шайтонийлик йўлига тўғри келмаслиги ҳам аниқ. Аммо Аллоҳдан умид кесилмайди, уларнинг ҳам бу инсонийлик йўлини танлаш фурсатлари ҳали бор..

 

27 ноябрь 2012 йил.