Қисқа хулосалар:

Қисқа хулосалар:
90 views
29 November 2012 - 11:37

Шу йилнинг 27 ноябрь куни ЎХҲ нинг “Однокласники” гуруҳида ҳаракатимиз Муассислар Мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси билан савол жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унинг қисқа хулосалари қуйидагидан иборатдир:

 

Ислом Каримов диктатураси:

1. Сиёсий эркинликларни йўқ қилди: сўз эркинлигини, матбуот эркинлигини, ташкилотлар ва жамиятлар тузиш эркинлигини, раҳбарларни эркин сайлаш эркинлигини йўқ қилди

2. Эътиқод эркинлигини: Ислом динини эркин ўрганишни ва мусулмонларнинг иттифоққа эришиш эркинлигини йўқ қилди.

3. Иқтисодий эркинликларни: эркин тадбиркорлик ва тижорат билан шуғулланиш эркинлигини, иқтисодий саёҳат ва тижорат эркинлигини, кичик ва ўрта корхоналар тузиш эркинлигини, хусусий мулкга эгалик қилиш эркинлигини йўқ қилди. Натижа Ўзбекистон иқтисоди барбод бўлди, ҳалқимиз камбағаликка маҳкум бўлди, порахўрликга ва маҳаллий ҳокимият вакилларининг, милиция ходимларининг халқнинг мол мулкини торитб олиши, ўғирлашига йўл очилди.

4. Ҳуқуқ ва адолат йўқ қилиниб уларнинг ўрнига зулм кучайтирилди: Бугун Ўзбекистонда инсонларнинг жони, моли мулки, ақли, номуси, эътиқоди қонунлар билан ҳимоя қилинмаган. Инсонлар диктатор Каримовга бўйсунадиган судлар тарафидан ҳеч қандай асоссиз қўлга олиниб, қамоққа ташланди, бу шаклда минглар киши ўлдирилди, ўн мингларча киши ноҳақ қамоққа ташланди. Хуллас, халқимиз бу шаклда қатоғон қилинди.

5. Мактабларда ва олий ўқув даргоҳларида порахўрлик ва кўзбўямачилик натижасида ёшларнинг ахлоқи бузилди. Улар орасида ёлғончилик, безорилик, ароқхўрлик, порахўрлик, яъни ахлоқий бузуқликлар тарқалиб кетди.

 

ЎХҲ Каримов ҳукуматининг ўрнига келса:

1. Сиёсий эркинликларга йўл берилади: сўз ва матбуот эркинлигини, турли ташкилотлар ва жамиятлар тузиш эркинлиги, раҳбарларни, шу жумладан Президентни ҳам эркин сайловларда сайлаш таъминланади.

2. Инсонларга иқтисодий эркинликлар берилади: яъни ОВИР бекор қилинади, бу билан эркин тижорат қилишга йўл очилади. Эркин тадбиркорлик, кичик ва ўрта корхонлаларни очиш, тижорат учун саёҳат қилиш бутунлай эркинлаштирилади. Солиқ ва божхона тизими ислоҳ қилиниб, иқтисодий тараққиёт учун йўл очилади.

3. Мусулмонларга ҳам эркинликлар берилади. Бунда диний маърифат ва мусулмонларнинг иттифоқи асос олинади.

4. Зулм ўрнига адолат ва ҳуқуқ таъминланади: яъни инсонларнинг эътиқоди, жони, мол мулки, ақли, ирси ва номуси қонун билан ҳимоя қилинади. Буларга тажовуз қилганлар қонун билан жазолантирилади.

5. Маориф тизим ислоҳ қилинади, мактабларда моддий ва маънавий дарслар бирга ўтилади, ёшларнинг яхши ахлоқ билан улғайиши таъминланади.

 

Нима учун инсонларимиз ЎХҲ эргашиши керак?

Чунки бу ҳаракат Каримов диктатурасига бошдан бери қарши, унинг аъзолари халқимизнинг эътиқодли ва ахлоқли вакилларидир. Бизнинг мақсадимиз Каримов диктатураси ўрнига ЭРКИНЛИК, АДОЛАТ ВА ҲУҚУҚни устун қилишдир. Шундай қилинганда халқимизнинг ўзи истаган тузумни қуриши учун иконият пайдо бўлади.

Кейинги учрашувда ушбуларни ҳисобга олиб савол жавоб қиламиз деган умиддаман. Ҳаммаларингизга раҳмат.

 

Ҳурмат билан
Намоз Нормўмин
29 ноябрь 2012 йил