Мисрда янги конституция қабул қилиниши кутилмоқда

Мисрда янги конституция қабул қилиниши кутилмоқда
16 views
29 November 2012 - 13:17

Миср ассамблеяси бошлиғига кўра, мамлакатнинг янги конституцияси учун овоз бериш пайшанба куни бошланиши мумкин.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий ҳужжатни тасдиқлаганидан сўнг лойиҳа оммавий референдумга қўйилиши кутилади.

Бундан олдин мамлакатнинг Конституцион маҳкамаси ассамблеяни тарқатиш масаласи ҳам кўриб чиқилишини билдирган эди.

Конституцион маҳкама раиси Моҳир Самий “маҳкама ҳар қандай қийин бўлмасин ўзининг олдидаги вазифани бажариб, охиригача олиб боришга тайёр” деб айтади.

Мамлакат маҳкамаси “Мусулмон Биродарлар” кўпчиликни ташкил қилган парламентнинг қуйи палатасини тарқатишга эришган.

Миср ҳукумати Президент Муҳаммад Мурсийнинг ваколатларини ошириши орқасидан бошланиб кетган норозилик намойишлари туфайли конституция қабул қилинишига тайёргарликни кучайтирган эди.

Илгари қабул қилинган декретга биноан ҳеч ким, ҳатто маҳкама ҳам президент фармони, қарори ва қонунлари қарши чиқиши ва бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлолмайди.

Муҳаммад Мурсий намойишлардан сўнг бу декларация вақтинчалик чора эканлигини, конституция қабул қилиниши билан ундан воз кечишини маълум қилади.

Қоҳирадаги намойиш қатнашчилари Мурсийни инқилобга хиёнат қилганликда айблашган.

Полиция билан тўқнашган намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилган.

Пайшанба куни шунингдек Миср Президенти Муҳаммад Мурсийнинг халқи га мурожаат билан чиқиши кутилмоқда.

 

bbc.co.uk/uzbek