Испанларнинг исрофлари

Испанларнинг исрофлари
98 views
30 November 2012 - 13:21

Ҳозир дунёда жиддий иқтисодий бўҳрон давом этаётгани маълум нарса. Бу бўҳронлар тараққий қилмаган давлатларнинггина эмас, тараққий қилган давлатларнинг ҳам белини букиб қўймоқда. Масалан, Юнонистон (Греция) шундай сурункали иқтисодий бўҳронга дуч бўлган ва хазинаси тамоман бўшаш арафасида турган давлатдир.

Оврупода яна Португалия ва Испания ҳам жиддий иқтисодий бўҳронни бошдан кечирмоқдалар. Масалан, Испанияда ишсизлик 20% ошиб кетган, яъни ишга ярайдиган ҳар беш кишидан бири ишсиз бу мамлакатда. Шунинг учун бу ерда тез тез инсонларнинг ҳукуматга қарши намойишлари бўлиб туради. Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича Испаниялик фермерлар ўз нарозиликларини полиция ҳодимларига сут сепиш билан амалга оширишган.

Яъни, сут ташиладиган машиналардаги ўнларча сут шлангалар билан полиция ҳодимлари устига сепилган. Бу билан катта исрофга йўл қўйилган. (Ғарбда исроф тушунчаси кенг ёйилмаган). Шунингдек, испанияликларнинг ҳар йил ўтказадиган помидор ”фестивали” ҳам бор.

Бу фестивалда ҳам ўнларча тонна помидорни инсонлар бир бирларига отиб “ўйин кулгу” қиладилар. Яна испанияликларга хос ўйинлардан бири мотадор ўйини, яъни стадионда футбол ўрнига мотадорнинг (ҳўкиз билан курашувчининг) ҳўкиз жониворни калака қилиб ўйнаши, унинг вужудини узун ханжар билан тилка пора қилиши ва охирида уни ўлдиришидир.

Бу ўйинда доим ҳам мотадор ғолиб чиқавермайди. Баъзан стадиондан мотадорнинг жасади чиққан ҳоллар ҳам бўлади. Шунингдек, испанияликлар баъзан сурув сурув ҳўкизларни кўчага қўйиб юборишади ва ўзлари уларнинг олдига тушиб чопишади. Ҳўкизларнинг оёқ остларида қолганларнинг вой ҳолига…

 

Фурқатбек
30 ноябрь 2012 йил

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi