Нобел мукофоти Назарбоевнинг амалга ошмас орзусими?

Нобел мукофоти Назарбоевнинг амалга ошмас орзусими?
126 views
01 December 2012 - 8:12

Леонид Ильич Брежнев ер юзидаги энг кўп тақдирланган инсон сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган экан. Қарангки, хар қандай мамлакатнинг энг нуфузли орден ва медаллари ҳамда ҳарбий ва илмий унвонларига сазовор бўлган Леонид Ильич фақатгина Нобел мукофотини қўлга кирита олмаган экан.

Раҳматли Брежневга насиб қилмаган мукофотни оламан деган давлат арбоблари жуда ҳам кўплаб топилади. Улар қаторида, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам бор. У 2008 йилдан буён Нобел мукофотини олиш учун астойдил бел боғлаган.

2008 йилда Нобел деб аталмиш улоқни, эндигина АҚШ «тахтига ўтирган» Барак Обама илиб кетганди. У биронта илмий кашфиёт қилмаган ёки оламшумул жасорат кўрсатмаган бўлса-да, Нобел Тинчлик мукофотини қўшқўллаб топширишди унга. Нуфузли мукофот қўмитасидан «Нима учун Обамага Нобел бердингиз?» деб сўрашганида, улар тушунарсиз бир оҳангда «Келажакдаги хизматлари учун» дейишганди…

Нурсултон Назарбоевнинг ортида эса кучли иқтисод ҳам, ҳар қандай Нобел мукофоти қўмитасининг ақлини киритиб қўйишга қодир бўлган ядровий «мушт» хам йўқ. Бироқ, қозоқ президентининг маслаҳатчилари, ўз хожалари орзусининг асл моҳиятини айнан мана шунда кўрдилар. «Ракета ядровий қудрат бўйича жаҳонда тўртинчи ўринда эдик, президентимиз эса дунёда тинчлик бўлиши учун булардан воз кечди ва мана шу жасорати учун у Нобел мукофотини олишга лойиқ» дея ҳисоблашади ҳозиргача Нурсултон Назарбоевнинг маслаҳатчилари.

Дарҳақиқат, Қозоғистоннинг ракета-ядровий қудрати, 90-йиллар бошида, мамлакат мустақиллигининг дастлабки йилларида анча кучли эди. Дунёга машҳур Семипалатинск ядровий полигонидан ташқари «Державинск-1» ва «Жанғизтепа» базаларида 100 га яқин қитъалараро қанотли ракеталар «савлат тўкиб» турарди. Яна «Ту-95» стратегик самолётларга жойлаштирилган 1280 дона ядровий бомбаси бўлган «Х-5540» ракеталари хам бепоён қозоқ чўллари бағрига беркитиб ташланган эди.

Мана шундай ядровий аслаҳалардан Назарбоев ўз хоҳиши билан воз кечдимикин? Ядровий қуролсиз давлат бошлиғи бўлишга у нахотки шунчалик интилди? Ахир унинг Семипалатинск ядровий полигонини ёпиш хақидаги 1991 йилнинг 29 августида чиқарган фармони ҳам Кремл раҳбарияти кўрсатмаси билан ёзилгани сир эмас-ку?! Боз устига, бир йил аввал, яъни 1990 йилнинг август ойида, СССР Министрлар советининг қарорига биноан, полигон шахталаридаги барча ядровий бомбалар кучсизлантирилиб, РСФСР ҳудудидаги ядровий чиқиндихоналарга олиб чиқиб кетиб бўлинган эди.

Назарбоевнинг Семипалатинск ядровий полигонини ёпиш ҳақидаги «тарихий» фармони чиққан пайтда, Москва полигондан аллақачон воз кечиб бўлган эди. Қозоғистон у ерда ўзининг ядровий синовларини ўтказа олади дейишнинг ўзи кулгули эди, чунки бу мамлакатда бу каби синовлар ўтказишга на илмий-техник база, на малакали ходимлар ва на молиявий имконият бор эди…Вашингтоннинг «Бир қутбли дунё» модели лойиҳасида, Ядровий Қозоғистон кўзда тутилмаган эди. Америка раҳбарлари эса, кучлилиги томонидан дунёда тўртинчи ўринда бўлган «Ядровий таёқ»нинг қайдаги Назарбоев деган бировнинг қўлида қолишини истамас эдилар.

Шунинг учун улар қозоқ президентининг ядровий қуроллардан «ўз хоҳиши билан» воз кечиши учун ҳамма имкониятни ишга солишди. Америка Қозоғистонни сиёсий «қамчи»лаш билан бир қаторга унга ширинлик ҳам тутқазди, яъни Қозоғистон мустақиллигини тан олди ва шахталардаги ракеталарни демонтаж қилиш учун мутахассислар ҳамда 84 миллион “кўкидан” берди. Шундай қилиб Назарбоев Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги мудофааси асосини ташкил қилувчи ядровий аслаҳалар омборлари ва полигон шахталарига Америка ҳарбий мутахассисларини олиб кирди. Моҳиятан олиб қараганда эса, бу кўз кўриб қулоқ эшитмаган хоинлик эди. Айнан ўша пайтдан бошлаб Қозоғистоннинг етакчи оташин коммунисти тадбиркор буржуйга айланиб қолди.

Қозоқ миллатининг «отаси» ўз халқининг соғлиги хақида неқадар ғамхўрлик қилётганини билиш учун, унинг 1994 йил 20 мартдаги фармонига кўз ташлаш кифоя. Назарбоев бу фармон билан Семипалатинск ядровий полигонидаги синовлар туфайли жабрланган фуқароларга белгиланган ижтимоий ҳимояни бекор қилди.

Ғалати бир ўхшашлик: Назарбоев ва унинг атрофидаги катаю-кичик амалдорлар корхона, завод ҳамда фабрикаларни ўнгу-сўлга сотиб, талон-тарож қилиб ётган бир пайтда, қозоқ халқи ҳам худди ана шундай дадиллик билан қаровсиз қолган ядровий полигондаги ускуналарни ташиб кета бошлади. Радиоактив металларни ўғирлаб, стронций элементи билан тўйинган далаларга ишлов бериб, заҳарланган сут ва гўштдан қирилиб кетган қозоқларнинг сони хақида тарих миқ этмайди…

Мустақиллик – бу ўз давлатинг худудида содир бўлаётган барча воқеалар учун жавобгарлик деганидир. Мана шу оддий хақиқатни унутган амалдорлар эндиликда ҳамма айбни «лаънати марказ»га тўнкашади. Нурсултон Назарбоев ҳам ана шу амалдорлар қаторида.

Бугун, орадан йигирма йил ўтгач, Назарбоев атрофидагиларнинг ҳатти-ҳаракатини кўриб, кулгунг келади киши. Улар бугун ўз доҳийларига Нобел мукофотини олиб бериш учун ҳеч ким билмайдиган оролларда яшовчи папуаслардан тортиб, Норвегиялик велосипедчилар ҳамда ким пул берса, ўшанинг ноғорасига ўйновчи Америка конгрессменларини сотиб олиш билан овворалар.

Ўйлантирадиган томони шундаки, бу борада ўтказилаётган саноқсиз конференция ва семинарлар, «Семипалатинск қаҳрамони Назарбоев»нинг маърузаларини оламга ёйиш каби «рекламалар», солиқ тўловчилар, яъни оддий қозоқ халқининг хамёни хисобига ўтказилаяпти.

Нурсултон Абишевичнинг Леонид Ильич билан тортишуви бу пулларга арзийдими ўзи? Бундай олиб қараганда, қудратли СССРнинг раҳбари, бортида бир жуфт атом бомбаси бўлган сув ости кемасини Норвегия соҳилларига олиб бориб қўйиб, бемалол Нобел мукофотини олиши ҳам мумкин эди. Айтишларича, Шведлар ҳозиргача тутқич бермас Совет сув ости кемаларини қандай қийинчилик билан кузатиб ўтирганларини титроқ билан эслашар экан. Бу даҳшатли кемаларни ўз қирғоқларидан узоқлаштириш учун улар, эҳтимолки, Политбюро аъзоларининг ҳар бирига Нобел мукофоти беришга тайёр эдилар…

Евроосиё кенгликларидаги ярим қашшоқ, шўрланган ва нефт чиқиндиларига ботган ерларда қирилиб бораётган кўчманчи халқнинг доҳийси нималарга қодир? Аслида у ҳозир Нобел мукофотига эмас, унинг тескариси бўлган Игнобел мукофотини олишга лойиқ.(инглизча Ig Nobel Prize, сўзидан сўз ўйини қилиняпти, ignoble – “уятли” дегани)

Назарбоевнинг «аввал кулдириб, кейин ўйлантириб қўядиган «буюк» хизматлари айнан мана шу Игнобел мукофтига арзийди.

Унинг даҳоликка интилиши кулдиради одамни. Интилиш учун ҳавога сарфланган маблағлар ва йигирма йил давомида қўлдан бой берилган халқнинг имконияти эса ўйланишга мажбур қилади.
«Guljan.org» сайтидан Улуғбек Ҳайдаров таржимаси

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi