Сурхондарё вилоят МХХ – Содиқбойвачча ҳизматида

Сурхондарё вилоят МХХ – Содиқбойвачча ҳизматида
73 views
02 December 2012 - 9:14

Жўрабек Тўрахонов Тошдурдиевич – Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани “Ўзбекистон фермерлар уюшмаси”га қарашли, “Ғалаба” маҳалласида 1983 йилда туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. Икки нафар фарзанди бор. Муқаддам судланмаган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210 моддаси билан айбланмоқда…

Жўрабек Тўрахонов, Сурхондарё вилояти Шерабод тумани ИИБнинг “тергов бўлими” раҳбари бўлиб ишлаган вақтда, 2012 йилнинг 15 июль куни Сурхондарё вилояти МХХ томонидан Термез шаҳрига оғзаки равишда чақириб олинган ва ўша жойда МХХ томонидан ҳибсга олинган…

Унинг яқин-қариндошларининг сўзига қараганда: “Вилоят МХХ томонидан олиб борилган суруштурув натижаларига кўра, Шерабод туманида яшовчи Содиқбойвачча исмли шаҳснинг ўғли шу туманда яшовчи ёш қизнинг номусига тажовуз этган. Ўша воқеа юзасидан унинг ўғлига нисбатан ЖКнинг 118 моддаси асосида жиноий “иш” очилган эди.

Тергов ишларидан норози бўлган Содиқбойвачча эса, Шеробод тумани ИИБнинг терговчиси Жўрабек Тўрахонов томонидан олиб борилаётган терговни тўхтатиш мақсадида, вилоят МХХга шикоят ариза билан мурожаат қилган. Унинг мурожаатига кўра: “Терговчи Жўрабек Тўрахонов менинг ўғлимни “синдириш” мақсадида, содир этилмаган жиноятни бўйнига қўйдириш учун, руҳий зарба бериб, тергов ишларини атайлаб чўзиб юрибди. унинг устига мендан 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўрамоқда…”деб кўрсатма берган. Бироқ… бу шикоят қанчалик ҳақиқатга тўғри келади. фақат ёлғиз Аллоҳ билади!

Аммо… Сурхондарё вилояти МХХнинг тергов гуруҳи томонидан олиб борилган суруштурув ишлари эса, 6 ой муддатга чўзилиб келмоқда.

Туман ИИБининг терговчиси Жўрабек Тўрахонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210 моддасига кўра, айбланмоқда.

Лекин… Собиқ терговчининг пора олганлиги тўғрисида ҳеч жойда расмий ҳужжат ва шикоят қайд қилинмаган. Бироқ…вилоят МХХининг тергов гуруҳи фуқаро Содиқбойваччанинг “шикоят аризаси”ни важ қилиб кўрсатмоқдалар…

Мансуржон Фозилжонов
мустақил журналист