Президент Мурсийнинг узри

Президент Мурсийнинг узри
104 views
03 December 2012 - 10:11

Мисрда сиёсат вазият сўнгги кунларда жиддий шаклда таранглашди. Бу ҳол Президент Муҳаммад Мурсий Конституция ҳақида фармонни эълон қилгандан кейин юзага чиқди. Аммо бу фармон фақат масаланинг юзаки тарафи бўлиб, Мисрдаги ҳозирги сиёсий бўҳрон аслида чуқур сабабларга эгадир.

Сўзни бу бўҳроннинг табиийлиги, Миср гирдоб бўлган инқилобларнинг илк ва охирги бўҳтони эмаслигидан бошлайлик. Агар Мурсий юқоридаги фармонни эълон қилмаганида ҳам, барибир бошқа сабаб билан сиёсий бўҳрон юзага келиши мумкин эди. Чунки бу – ким кимни енгади мантиғига таянган доимий инқилобдир. Қолаверса, бутун инқилобларда сиёсий кучлар бир биридан айрилади ва улар орасидаги курашни тўхтатиб бўлмайди.

“Ота”Муборакнинг сояси

Мисрдаги курашнинг бир томонида мамлакатдаги сўнгги икки демократик сайловларни ютиб чиққан “Иҳвон” ҳаракати ва турли салафий ташкилотларининг иттифоқи бор. Парламент сайловларида бу иттифоқ вакилларига сайловчиларнинг деярли 70% овоз берди. Собиқ Муборак режими тарафдори генералларнинг, маҳакамалар вакилларининг, маҳаллий бойларнинг қаршилигига, сайловдаги турли ҳийлаларга қарамай Миср инқилобининг рамзи сифатида Муҳаммад Мурсий президентлик сайловларида ғолиб келди.

Курашнинг иккинчи томонида турли сиёсий гуруҳларнинг иттифоқи бор. Булар орасида президентлик сайловида мағлуб бўлган Амир Мусо ва ядро қуролланиши халқаро назорати ташкилоти собиқ раиси Муҳаммад Барадей, миллатчи париятлар, секуларизм тарафдорлари, ғарбчилар ва бошқа гуруҳлар бор. Асосийси бу “демократик сафарбарлик” орқасида Муборак режимининг пойдеворини ташкил қиладиган хавфсизлик кучлари ва маҳкама (суд) органи вакилларининг турганлигидир. Қизиғи шундаки, 2011 февраль инқилобидан кейин Вашингтон расмийлари биринчи марта, яқинда Ғаззо бўҳронида муҳим роль ўйнаганига қарамай, Президент Мурсийга қарши чиқдилар.

Бу курашда Мурсий бошчилигидаги исломий кучлар, ўзлари билиб билмасдан, Миср халқининг асосий қисми қўллаб қувватлайдиган инқилобни тараққий қилдиришни истамоқдалар. Бу исломий кучларга аслида эски режимнинг қулашини истамайдиган ва талаблари қўштирноқ ичида “демократия, эркинлик ва ҳуқуқдан” иборат бўлган “демократик иттифоқ” қарши чиқмоқда.

Судлар (маҳкамалар) порахўрликнинг марказидир

Учинчидан, сўнгги ўн йилдаги Туркия тажрибаси айнан суд (маҳкама) органларининг исломий ислоҳотларга қарши курашда аксилинқилобчи ва муросасиз кураш марказига айланганини кўрсатди. Туркияда бўлгани каби бу фақат мафкуравий асосларга кўра эмас, аксинча судлар (маҳкамалар) Мисрда золим режимларнинг порахўрлик марказига айлангани учун шундай бўлмоқда.

Мана шундай конституцион мувозанатсизлик вазиятида Президент Мурсий диктатор Муборакнинг эски Конституцияси ўрнига вақтинчалик Конституция фармонини эълон қилди. Ушбу фармон янги Конституция қабул қилингунча ўз кучини сақлаб қолади.
Демократик йўл билан сайланган Мурсийнинг бунга ҳаққи борми? Албатта, бор. Чунки Миср жамияти бутун соҳаларда, жумладан ҳуқуқ соҳасида ҳам ўтиш даврини бошидан кечирмоқда. Жамиятнинг асосий қисми бу ўтиш даврининг, шунингдек ҳуқуқий мувозанатсизликнинг тезроқ тугаши тарафдоридир.

Агар Мурсий ислоҳотларни давом эттирмаса мамлакат тартибсизликлардан чиқа олмайди
Чунки бунинг муқобили тартибсизлик ва уруш жанжалнинг давом этиши бўларди. Масалан, Муборак тайинлаган Конституция Суди Фиръавн йиқилгандан кейин ўтказилган парламент сайловларининг натижаларини бекор қилди. Эски режимнинг “қора кучлари” билан апоқ чапоқ бўлган бу маҳкама ўз қарорининг “қонуний” эканлигини ҳам таъкидлади. Шунингдек, Миср маҳкамасининг олий раҳбарлари ҳарбийлар билан келишган ҳолда Миср халқининг қарорини бир тийинга чиқариш учун янги парламент тарафидан тузилган янги Конституцияни ишлаб чиқиш учун тузилган Констиуция ҳайъатини тарқатиб юборди.

Мана шундай қарама қаршиликлар янги сиёсий бўҳронга сабаб бўлиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам Президент Мурсийнинг Конституцион фармони диктатор Муборакнинг эски маҳкамаси вакилларининг янги парламент ва янги Констиуцион ҳайъат фаолиятини назорат қилишига йўл қўймайди.

Улар Муборак йиқилиши билан ҳамма нарсанинг тинчиб кетишини умид қилган эдилар
Президент Муборак Конституция фармонининг инқилоб ғояларини ҳимоя қилишини, давлат аппаратини Муборакнинг эски гвардиясидан ва порахўрликни тугатишга қаратилганини самимий йўл билан тушунтирди.

Тўртинчидан, Мисрдаги ҳозирги сиёсий бўҳрон ҳамма нарса Муборакнинг ағдарилишги билан тугади дейдиган ижтимоий сиёсий кучлар билан эски диктаторнинг қулаши исломий инқилобнинг бошланиши, дея ҳисоблайдиганлар орасидаги курашнинг кўриниши ҳамдир.

Ушбу инқилобнинг маълум босқичида ҳокимиятнинг бир нуқтада тўпланиши аниқ мақсадларга эришиш учун ҳам зарурийдир. Ҳар бир инқилобда маълум сабабларга кўра тарбия қилиниши имконсиз бўлган тоифалар ўртага чиқади. Мисрни бошқариб турган Муборак режими задогонларининг ўз ўзидан таслим бўлмасликлари ҳам аниқдир. Лекин бу эски кучларнинг янги жамиятда ўрни бўлмаслиги керак. Мурсий Конституцион фармони мана шу мақсадни амалга оширишда муҳим қадам ҳисобланади. Бу ишда Мурсий ўзи каби ислоҳотларни амалга оширган Эрдўғонни ўрнак олган бўлиши мумкин. Фақат Эрдўғоннинг бундай ислоҳотларни ўтказиш учун етарли вақти бор эди…

Инқилоб ғалаба қилади

Бешинчидан, ушбу сиёсий тўқнашувда Мурсий ғолиб келиши шубҳасиздир. Чунки исломий кучларга мухолиф бўлганлар, агарда уларни ҳарбийлар ва бошқа хавфсизлик кучлари қўллаб қувватлаганда, муваффақиятга эришишлари мумкин эди. Аммо бу амалга ошмайдиган ишдир. Бунинг устига Президент Мурсий Муборак режимга қарши намойишга чиққан аҳолига ҳужум қилган куч ишлатар тизимлари ходимлари устидан янги текширув ўтказиш учун фармон чиқарди. Агар Мурсий ҳарбийлар ва хавфсизлик кучлари ўзини қўллаб қувватлашларига ишонмаганида эди, бундай таҳликали фармонга имзо қўймаган бўларди.
Ва ниҳоят олтинчидан, нима учун Русия оммавий ахборот воситалари ҳеч шубҳа қилмасдан, умри тугаган Миср мухолифатининг ёнини олмоқда? Русия газетларига қарасангиз, “Мисрда янги Фиръавн”, “Мисрда маҳкамалар Президентга қарши чиқди”, “Араб баҳоридан кейин Мисрга қиш келди” каби сарлавҳаларни кўришингиз мумкин. Бунинг сабаби Русия матбуоти маълум сабабларга кўра аксилисломий кайфиятга эгадир. Қолаверса рус демократик матбуоти қачон ва қаерда бўлмасин ақл ва мантиқни унутиб, либерал мухолифатга ён босади.
Шомил СУЛТОНОВ,
«Россия – Ислом дунёси» стратегик тадқиқотлар марказининг Президенти.
wordyou.ru

Рус тилидан Намоз Нормўмин таржимаси