Гулнора Каримова газ ва электр муаммосини ечиб бера оладими?

Гулнора Каримова газ ва электр муаммосини ечиб бера оладими?
156 views
03 December 2012 - 10:37

Президент Каримовнинг тўнғич қизига Twitter микроблог саҳифаси орқали мурожаат қилган фарғоналиклардан бири Гулнора Каримовадан газ ва электр муаммосини ечишда ёрдам сўраган.

Шоҳруҳмирзо исмли “Твиттер” фойдаланувчисининг мурожаатига жавобан Гулнора Каримова 239 29 65 рақамли телефонга боғланишни маслахат берган.

Би-би-си Каримова хоним Твиттерда қолдирган телефон рақамига боғланди.

Маълум бўлишича, бу Каримова хоним раиси бўлган “Фонд Форум”нинг ҳамкор ташкилотларидан бири экан.

“Ижтимоий масъулиятли фуқаролар форуми” деб номланган ташкилот мутахассиси Аброр Исмоиловга кўра, Гулнора Каримова ушбу ноҳукумат ташкилоти жамоатчилик кенгашининг ҳам раиси ҳисобланади.

Жаноб Исмоилов Каримова хонимнинг твитидан сўнг яйпанлик Шоҳруҳмирзо исмли “Твиттер” фойдаланувчисига Форум рақамлари берилгани ва унга Фарғонадаги матбуот марказига боғланиш тавсия этилганини тасдиқлади.

Аммо унинг айтишича, ҳозирча Шоҳруҳмирзо Гулнора Каримовага арз этган газ ва электр тақчиллиги муаммоси юзасидан шахсан мурожаат қилмаган.

“Бизда уларнинг контакти бўлмагани учун биз “Твиттер” орқали Қўқон ёки Фарғонадаги ахборот марказимизга мурожаат этишларини сўрадик”,- дейди Аброр Исмоилов.

Аммо айни пайтда Форум вакили фуқароларнинг газ ёки электр таъминоти муаммоларини тўғридан-тўғри ечиб беролмасликларини айтди.

“Бунинг учун “Ўзбекнефтегаз” ёки бошқа шунга ўхшаш ташкилотлар бор”, – деди Аброр Исмоилов.

Унинг Би-би-сига айтишича, бу каби ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун одамлар “Ижтимоий масъулиятли фуқаролар форуми”га аниқ лойиҳа билан мурожаат қилишлари керак.

Форум вакили шундай лойиҳалардан иккитаси Қорақолпоғистонда амалга оширилганини урғулади.

“Масалан, биз маҳалладаги уйларнинг томига қуёш батареяси ўрнатмоқчимиз, деганга ўхшаш таклифлар бўлган ва биз ёрдам берганмиз”,- деди Аброр Исмоилов.

Унинг айтишича, “Ижтимоий масъулиятли фуқаролар форуми” сўнгги икки йилда шахсан Гулнора Каримованинг топшириғига биноан республика бўйлаб газ ва электр таъминоти юзасидан мониторинг олиб бормоқда.

Би-би-си билан суҳбатда Форум вакили ушбу мониторинг натижалари ҳақида кейинроқ матбуотга маълумот беришга тайёрликларини билдирди.

Сўнгги умид?

Сўнгги бир неча йил мобайнида қиш мавсумида давомли газ ва электр тақчиллигидан азоб чекиб келаётган ўзбекистонликларнинг Президентнинг қудратли деб ишониладиган тўнғич қизига юз буришлари, кузатувчилар назарида аҳолининг қанчалар чорасиз аҳволда эканини кўрсатади.

Маҳаллий хокимият, “Райгаз”, “Облгаз”, “Электросет” сингари ташкилотларга мурожаат килавериб, чарчаган одамлар, афтидан, Гулнора Каримовани сўнгги умид сифатида кўришади.

Аммо ҳозиргача турли-туман хайрия тадбирларига бош-қошлик қилиб келаётган Гулнора Каримованинг Ўзбекистондаги жиддий ижтимоий муаммоларга мудохала қилгани кузатилмаган.

Унинг “Фонд Форум”и ўтказаётган тадбирларнинг аксарияти, кўпчилик назарида Ўзбекистондаги ҳақиқий воқеълик ва оддий одамларнинг муаммоларидан узоқ.

Таҳлилчилар “Твиттер”даги сўнгги мулоқот Президент Ислом Каримовнинг эҳтимолий меросхўрларидан бири сифатида кўриладиган Гулнора Каримованинг оддий халқ орасидаги обрўсини кўтариш уриниши бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмайдилар.

Агар Каримова хоним, ҳақиқатан ҳам алоҳида олинган бир қишлоқ ёки туман мисолида газ ва электр муаммосини ҳал қилиб беролса, бу бир прецедент бўлур эди.

Ижтимоий-иқтисодий муаммолар йиллар давомсида ечилмай келаётган Ўзбекистонда одамлар Гулнора Каримовани бу каби ижтимоий наказлар билан кўмиб ташлашларини тахмин қилиш мумкин.


Гастербайтер, Тезак ёкар юртдан: Эркин Вохидов шери Шерали Жураев кушиги. Уз газини четка сотиб тезак ёккан Узбегим. Насиб киса Мустакилликни 30йиллигини Сахрои кабирда байрам киламизда а? Бор дарахтни кесиб ёкяпмиз бориб бориб хечтима комедию бу кетишда. Соглом авлодга касал ватан колади шу. У дунёга хечтима обкетомесанлар нимага хеч тоймесан а?

 

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi