TeliaSonera ‘Eurovision-2013’га ҳомийлик қилади

TeliaSonera ‘Eurovision-2013’га ҳомийлик қилади
104 views
04 December 2012 - 11:40

Швеция прокуратураси Ўзбекистондаги фаолияти юзасидан текширув ишларини бошлаган ширкат келаси йил мамлакатнинг Мальмё шаҳрида бўлиб ўтажак йиллик қўшиқлар танловининг расмий ҳомийси этиб танланган.

Швед хонандаси Лориннинг Озарбайжон пойтахти Бакуда бўлиб ўтган танловдаги ғалабаси ортидан, Швеция бешинчи бор “Оврўнигоҳ” халқаро қўшиқлар танловига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

TeliaSoneraone Оврўподаги энг йирик телекоммуникация ширкатларидан бири саналади.

Ширкат Скандинавия давлатларидан ташқари, Болтиқбўйи мамлакатлари, Россия, Ўзбекистон ва Туркия дохил Оврўосиёнинг шаклланиб келаётган бозорларига кириб боришга ҳам муваффақ бўлган.

Сўнгги янгилик Оврўпо Теле-радио Уюшмаси раҳбари томонидан ҳам тасдиқланган.

“TeliaSonera ширкатининг 2013 йилги қўшиқлар танловига ҳам расмий ҳомийлик қилишидан ниҳоятда мамнунмиз”, деб айтган Анника Найберг Франкенхаузер хоним.

“Биз 2007 йилда ширкат билан аъло даражада ҳамкорлик қилганмиз ва уларнинг келаси йил май ойидаги иштирокларидан ҳам бошимиз кўкларга етади”.

Агар, “Оврўнигоҳ” қўшиқлар танлови расмий веб саҳифасида келтирилган иқтибосига қаралса, TeliaSonera ширкати вакиллари ҳам бор ғайратлари билан ўзларига билдирилган ишончни оқлашмоқчи.

Келаси йилги танловнинг расмий ҳомийси сифатида TeliaSonera ширкати Оврўпо оммавий-ахборот воситалари, уюшмаси ва танловнинг ўзи билан боғлиқ жуда кўплаб ҳуқуқларга эга бўлади.

2013 йилги “Оврўнигоҳ” қўшиқлар танловининг финал босқичи 18 май куни бўлиб ўтади.

Танловни ҳар йили дунёнинг 40 дан ортиқ давлатида 100 миллиондан ортиқ одам томоша қилади.

TeliaSonera бу йил телевидение, интернет ва ижтимоий мулоқот тармоқлари орқали тадбирга янада кўпроқ томошабинни жалб этишга эришмоқчи.

 

Швед ширкати

Октябр ойида швед матбуотида Ўзбекистондаги лицензияси учун пора бергани ҳақидаги иддаолар ортидан Teliasonera ижрочи директори Ларс Найберг эртароқ истеъфога кетиши мумкинлигига оид хабарлар пайдо бўлганди.

Инглиз тилидаги The Local янгиликлар вебсаҳифаси Ўзбекистондаги Ucell мобил алоқа ширкатининг эгаси бўлган Teliasonera аллақачон ўзига янги ижрочи директор қидира бошлагани ҳақида ёзганди.

Сентябр ойида Швециянинг Жамоатчилик телевидениеси – SVT Teliasonera Ўзбекистондаги лицензияси учун пул тўлаган Takilant Ltd ширкати раҳбари Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага яқин шахс экани айтилган филмни намойиш этган эди.

Teliasonera бу тўловнинг қонуний бўлганини айтган ва Ўзбекистондаги бизнесини ҳимоя қилган.

Ширкатнинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати телеком лицензиясини Гибралтарда рўйхатдан ўтган Takilant Ltd га сотган, Teliasonera эса лицензия ва телефон рақамларини Takilant дан сотиб олган.

Швед журналистлари Takilant га берилган бир неча юз миллион доллар маблағларнинг ҳеч қаерда қайд этилмаганини айтишган ва бу пуллар пировардида Президент Каримов оиласининг чўнтагига бориб тушган бўлиши мумкин, деган фаразни илгари сурганлар.

Швеция прокуратураси Teliasonera нинг Ўзбекистондаги фаолияти юзасидан текширув бошлаган.

Жаноб Найберг Teliasonera порахўрлик иддаолари юзасидан текширувда тўла ҳамкорлик қилишини айтиб, даъволар исботлангани тақдирда истеъфога кетишини билдирган.

TeliaSonera 2007 йили Ўзбекистонга сармоя киритиш жараёни юзасидан текширув ўтказиш учун Швециядаги нуфузли Mannheimer Swartling юридик ширкатини ёллаган.

Mannheimer Swartling ширкати 5 йил муқаддам TeliaSonera Гибралтарда рўйхатдан ўтган ширкатдан 3G мобил алоқа хизмати кўрсатиш учун лицензия сотиб олаётган ва Ўзбекистонга сармоя киритаётган пайти коррупция ва ё пул ювиш билан боғлиқ амалларига қўл урганми ё-да, йўқлигини ўрганади.

Текширув натижалари кенг жамоатчиликка ошкор этилиши кутилмоқда.

 

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi