20 – 30 ёшлардаги ҳамюртларимга (3)

20 – 30 ёшлардаги ҳамюртларимга (3)
162 views
08 December 2012 - 1:18

Ассалому алайкум дўстларим!

Алҳамдулиллаҳ, кейинги ҳафталарда сизлар билан мулоқатимиз жиддий равишда кенгайиб бораяпти. Айниқса сешанда кунлари Тошкент вақти билан соат 18.00 да http://www.odnoklassniki.ru/uzxalqharakati сайтида ўтказётган мулоқатимиз, файсбокда, шунингдек е маиллар билан ва ниҳоят сайтимизда  мактублашишларимиз ўз самарасини бермоқда, деб ўйлайман. Ҳурматли Раисимиз ва устозим Муҳаммад Солиҳ аканинг бир шеърида мени Аҳмад ёки бошқа ном билан чақирсалар уйғонмайман, шундай экан бир халқни уйғотиш қанчалик қийиндир, деган маъно ифодаланган. Ҳақиқатан ҳам инсонларни Ҳаққа чақириш шарафли ва айни пайтда қийин бир ишдир. Аллоҳ таоло бу йўлда ҳаммамизнинг ёрдамчиси бўлсин!

Ушбу мактубда мен асосан икки масалага тўхталмоқчиман. Биринчиси, нима учун айнан мен сизларга, яъни ёши 20– 30 да бўлган дўстларимга мурожаат қилмоқдаман. Иккинчиси эса, алданган авлод вакиллари: “Жавобларга қараганда саволлар кўпроқ”, дея мақола ёзиб, унда менга савол берган дўстларимнинг мактубига муносабатимдир. (http://www.uzxalqharakati.com/archives/14808)

Биринчи масалага келадиган бўлсак: Халқимизнинг икки ўн беш бир ўттиз, деган мақоли бор. Мен бу мақолни ҳозир тескари шаклда айтмоқчиман, яъни икки ўттиз бир ўнбеш. Агар бир кишининг ўртача умрини 75 ёш (бу тахминий, мисолий бир рақам) дейдиган бўлсак, бу менинг назаримда икки ўттиз бир ўн бешдан иборат бўлган ҳаётдир. Демак, сизлар биринчи ўттизга мансубсизлар. Бу қандай ўттиз ўзи?

Агар телевизор экранларидан ҳайвонлар ҳаётига оид ҳужжатли филмларни кўрган бўлсангизлар, баъзи ҳайвонларнинг болалари туғилиши билан орадан бир икки соат ўтиб оёққа туриб кетади ва онасининг орқасидан эргашиб, ҳаётга йўл олади. Яъни, унинг оёққа туриши бору йўғи бир неча соатда амалга ошади. Аммо инсон фарзандинингчи? Инсон фарзандининг жисмоний оёққа туриши бир икки йилда бўлар, аммо ҳақиқий инсон сифатида оёққа туриши осон эмаслигини ўзларингиз ҳам тушунсаларингиз керак. Тарихимизга қарасак, Бобурнинг ўн икки ёшида подишоҳ бўлганини, Султон Муҳаммад Фотиҳнинг 21 ёшида Истанбулни фатҳ қилганини кўрамиз. Аммо ҳозирги ёшлар неча ёшда оёққа туриб олишмоқда? Ҳақиқий инсон, имони, илми, ҳунари, ота оналагининг моҳиятини ўттиз ёшига келиб билиб олганлар сизнинг орангизда қанча фоизни ташкил қилади?. Бу саволга умумий ва мутлақ жавоб йўқ, аммо ёши ўттизга келиб на илмдан, на имондан, на яхши амалдан, на ҳунардан, ота она бўлгани ҳолда боласидан баттар бўлганларнинг миқдори сон саноқсиз эканлиги ҳам бир ҳақиқатдир. Мен бундай “ёшларни” жуда кўп учратганман: илмингиз борми йўқ, имон нималигини биласизми йўқ, ҳунарингиз, дипломингиз борми йўқ, бола чақангиз борми (жавоб бор ёки йўқ), эр хотин бўлишнинг қонун қоидаларини биласизми…

Бундай “ёшлар” қўлингиздан нима келади, деган саволга одатда ҳамма ишни қилиб кетавераман, дея жавоб беради. Амалда бу жавоб ҳеч бир ишни эплаб қила олмайман, деган маънони билдиради. Бундайлар ҳақида бир пайтда шундай баҳони эшитган эдим: бир халта гўшт булар…

Буни ҳеч кимни ҳақоратлаш учун айтаётганим йўқ, аммо ёши ўттизга келгану аммо қўлидан ҳеч нарса келмайдиган инсон ҳақида яна дейиш мумкин?

Демак, икки ўттиз бир ўн бешнинг биринчи ўттизини шартли равишда ёшларнинг ҳақиқий инсон сифатида оёққа туриб олишлари даври, деган бўлардим. Бу даврнинг сўнгида бир ёш инсон менимча қўйидаги хислатларга эга бўлиши керак:

1. Илм соҳиби бўлиш. Яъни, дунё илмларидан (аслида динимизга кўра илм илмдир, у дунё ёки охират илмлари, дея ажратилмайди. Аммо мен масала тушунарли бўлиши учун бу ерда дунё илми таъбирини ишлатмоқдаман) яхши ўрганиб, улардан бирида мутахассис ёки қўли гул уста даражасига келиш. Албатта, бу мутлақ талаб эмас. Инсон ўттиз ёшида яхши шофёр ёки содиқ чўпон ҳам бўлиши мумкин. Аммо замонамиз илм замонидир. Шундай экан, ўттиз ёшда ҳар бир инсон яхши доктор, яхши ўқитувчи, яхши муҳандис (инженер) ёки ҳамма ҳавас қиладиган иншоат устаси, яхши ошпаз, яхши компютер устаси бўла олади менимча. Булардан бехабар, мен ҳамма ишни қилиб кетавераман, дейиш нақадар жиддий, бунга ўзингиз баҳо беринг…

2. Яхши амал соҳиби бўлиш: Яъни, илмини ҳаётга жорий қила оладиган даражага келиш. Акс ҳолда ўрганилган илм фойдасиз илм ҳолига келади. Амалларнинг асоси эса ҳар мусулмон учун фарз бўлган амалларни бажаришдир. Муҳаммад (сав)нинг ҳадиси шарифларида имоннинг олтмиш ёки етмиш шуъба эканлиги марҳамат қилинган. Шундай экан, мусулмонман деган кишига имоннинг шу шуъбаларини билиш ва асосийси уларга шартларга кўра амал қилиши вожибдир. Чунки аслида бир мусулмон оилада туғилган 14 –15 ёшдаги ўсмирлар исломий амалларни бажаришга мукаллафдирлар. Аммо дин масаласи ниҳоятда жиддий бўлгани учун ҳам мен ҳеч қурмаса 30 ёшига келганда бу масалада ҳар мусулмон фарз амаллари масаласида “мутахассисликка” эришса ва уларга Қуръон ва Суннат талабига кўра амал қилса яхши бўлади, демоқчиман. Бу ерда сизларнинг ушбу ояти кариманинг маъносини яхши ўрганиб олишларингиз жуда муҳим, деб ўйлайман:

“ Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Токи у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман, деди.” (Аҳқоф сураси 15 оят)

Ушбу оятда Аллоҳ таоло 40 ёшга келганда мусумон кишининг хусусан тавба масаласида “оёққа туриб” олишини марҳамат қилгандир. Инсон мусулмон бўлса ҳам инсондир. Ҳадиси шарифда айтилгани каби бутун инсонлар хатокордир, хатокорларнинг яхшилари эса ҳақиқий маънода тавба қиладиганлардир. Яъни, киши 30 ёшига келганда ҳам 15–20 ёшдагиларнинг хатосини ва гуноҳини такрорлайверса, бу  илм ва имонда муаммо борлигига далил бўлса керак. Юқоридаги ояти каримага кўра эса, 40 ёшига келган мусулмон киши катта гуноҳлардан тавба қилиши шартдир, валлоҳу аълам.

Мен имон масаласига ҳар гал тўхташимнинг сабаби бугун жамиятимизни “ваҳшийлар увиллайдиган чанглакзор” мисолига келтирган нарса айнан шу имонсизлик бўлгани учундир. Бу “чангалакзордаги” ёлғон, порахўрлик, ароқхўрлик, фоҳишабозлик, судхўрлик (фоизхўрлик), инсонларнинг ўзларига ва бир бирларига зулм қилишлари, ҳукуматнинг эса бутун жамиятга зулм қилишининг, сизлар каби ёш биродарларимизнинг на дунё илми ўргана олмай, на да охиратдан бехабар кўчаларда сарсон саргордон бўлиб юришининг асосий сабаби имонсизликдир. Агар бу ваҳшийликларнинг сабаби имон ва улар фақат имон билан тузалади, десангиз ҳукумат малайлари ва номи мухолиф ўзи золим ҳукумат малайларидан баттар бўлганлар дарров сизни радикалликда, террорчиликда, диний фундаменталимзда айблашади. Майли улар замонавий ижтимоий “илонлардир”, аммо биз ҳам Ҳақни айтишга масъулмиз…

3. 30 ёшга келган ёшларимизнинг кўпчилиги аллақачон оила қуриб, ота она бўлганлар. Аммо улардан баъзилари ҳали фарзанд нимаю, у қандай тарбия қилинади, деган масаланинг моҳиятини яхши билмайдилар. Бола чақаси бору ҳали ўзи боладир.  Олмонияга қилган сафарларимдан бирида бир биродаримиз узоқ шарқ ўлкаларидан биридаги ушбу мисолни айтиб берганди. Бу мамлакатда оила қурган ёшларнинг аксарияти орадан қисқа вақт ўтиб, ажралиб кетишар экан. Ҳукумат бундай фожеали ҳолнинг сабабини ўрганганда оила қураётган ёшларнинг аксарияти оила нимаю, эру хотинлик нима, уларнинг вазифалари нимадан иборат, фарзанд қандай тарбия қилинади, эр хотин ўртасида келишмовчилик чиққанда нима қилиш керак, деган саволларнинг жавобини билмасликлари маълум бўлган. Шунда ҳукумат 15 ва 65 орасидагиларнинг барчасига уч ойлик оила курсини тамомлашни мажбурий ҳолга келтирган экан. Бу шаклда оила мутахасси бўлганларгагина никоҳдан ўтиш ҳуқуқи берилган ва натижада қўйди чиқдиларнинг миқдори ҳам кескин равишда камайган…

4. 30 ёшида илм, имон, ҳунар, мутахассислик соҳиби бўлган дўстларимизнинг чўнтакларида албатта пуллари бўлиши керак. Хусусий корхоналари, ширкатлари, дўкконлари бўлса янада яхши. Ҳа, пул қўлнинг киридир, аммо бу унинг заруратсиз эканлигига эмас, ҳаётнинг ягона мақсади эмас, кундалик ҳаётда зарурий восита эканлигига далилдир. Хуллас, 30 ёшига келган кишининг чўнтагининг бўш юриши яхшилик аломати бўлмаса керак.

5. 20–30 ёшлардаги дўстларимиз яхши билишлари ва ҳаётга тадбиқ қилишда уста бўлишлари керак бўлган жиҳатлардан бири эркинлик масаласидир. Аллоҳ таоло инсонни эркин қилиб яратгандир. Динда ҳам на имонга, на да амалга мажбурлаш йўқдир. (Бақара сураси 256 оят). Аммо ҳикмат билан даъват қилиш ва ўргатиш, ўрнак бўлиш, мусулмонлигини эълон қилганларнинг амалларни бажаришга масъулиятлари бордир. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон баённомасида ҳам инсоннинг ҳур туғилиши таъкидланган. Аммо бу эркинликнинг чегараси борми? Албатта, бор. Бу ҳам бўлса инсоннинг жони, дини, ақли, мол мулки, ирси, номус ва шарафининг дахлсизлигидир. Яъни, бир киши мен эркинман, дея бошқа бир кишини зўрлик билан динга кирита ёки чиқара олмайди, жонига (қотиллик ва шунга ўхшаш йўллар билан), ақлига (ароқ ичириш, наркотик моддалар бериш), молига (ўғрилик, порахўрлик), ирсига (фуҳуш йўли билан), номус ва шарафига (туҳмат, фитна билан) зарар бера олмайди. Инсон мана шу чегаралар ичида сўз, матбуот, эътиқод, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий эркинликларга эгадир. Бу қоидани жамиятнинг мукаллаф ёшида бўлган барча аъзолари билишлари шартдир ва уларни аста секинлик билан мактаб болаларига содда дарслар ҳолида ўргатиш керак бўлади. Мана шунда инсон шахсининг ва жамиятнинг тараққиёти учун йўл очилган бўлади. Ислом Каримов диктатурасининг асосий айби ва жинояти ҳам инсонларимизга ва жамиятга мана шундай эркинликларни бермаётганлигидир.Бундай эркинликларсиз эса шахс ҳаёти ҳам, жамият ҳаёти ҳам чирийди, “чўлга, чангалакзорга” айланади. Президент Каримов Тожикистонда қурилиши мўлжалланаётган Роғун ва Қирғизистонда қурилиши мўлжалланаётган Қамбарота сув омборлари лойиҳаларига жон жаҳди билан қарши чиқди ва ҳатто бу лойиҳалар учун қўшни давлатларга уруш очиш таҳдиди ҳам қилди. Нега? Чунки бу лойиҳалар амалга ошадиган бўлса, Ўзбекистон сувсиз қолади ва чўлга айланади. Аммо юқорида айтилган эркинликлар йўлига тўғон қўйиш Ўзбекистонлик ҳар инсоннинг ҳаётини ва умуман жамият ҳаётининг тараққиёт йўлига тўсиқ эканлигини тан олгиси келмайди ва бундай зулм “тўғонини” ушлаб туриш учун ҳар қандай қонунсизликдан, яъни зулмдан қайтмайди. Аммо диктатор Каримовнинг ҳам унинг золим режимининг ҳам ҳозирги кунда “бир оёғи тўрда, бир оёғи гўрда эканлигини” Ўзбекистонда ҳамма яхши билади…

Демак, ҳозирги вазифа сиз ёшларнинг илм, имон, мутахассислик ва ҳунар соҳиби бўлиб, ватанимизнинг тараққиёти ва равнақи йўлида бир сиёсий ташкилотга бирлашишингиздадир. Мана шунда янги жамиятни қуриш учун янги сиёсий куч ўртага чиқади. Ҳозирги кунда бундай сиёсий куч ҳеч шубҳасиз Ўзбекистон Халқ Ҳаракатидир. Мен жуда кўп ёшларимизнинг юқорида айтиб ўтилган ижобий хислатларга эга эканликларини биламан. Жамиятнинг асосий қисмининг Каримов диктатурасидан тўйиб, безиб кетганидан ҳам биз яхши хабардормиз. Шундай экан, ҳозирги вазифа ниятни яхши қилиб, Ҳақ йўлида курашни жадаллаштиришдир. Бу йўлда ҳар ким аввало ўзининг, кейин эса бошқаларнинг тараққий қилиши учун жонбозлик кўрсатиши зарурийдир…

Энди, ўзларини “Алданган авлод вакиллари”, дея атаган дўстларимизнинг саволига келсак. Улар анчагина жўяли мақолаларини “Нимага айнан бизнинг миллатимиз технология асри деб хисобланадиган 21 асрда технологик жихатдан ривожланмасдан шундай аянчли ахволда колиб кетмокда?”, дея хулосалаганлар. Мен уларнинг  ушбу саволига шундай бермоқчиман: Туядан нега бўйнинг эгри, дея сўрашганда менинг қаерим тўғри ўзи, дея жавоб берган экан. Яна бир подишоҳ қўмондонни катта ҳарбий куч қувват билан урушга жўнатиб, ўз аскарлари мағлуб бўлиб келгандан кейин, қўмондан бунинг сабабини сўраганда “Подишоҳим, бизнинг мағлуб бўлишимизнинг сабаби  кўп”, деганда “Қани айтингчи, булар қандай сабаблар экан”, дея сўраган. Қўмондон “Биринчидан, бизнинг қурол яроғларимиз тугаб қолди”, дея сўзга бошлаганда подишоҳ “Бўлди, етар, бошқа сабабларни айтиб ўтирманг. Зеро, қурол яроғи битган қўшин мағлубиятга маҳкумдир”, деган экан…

Шундай экан, биз Каримов режими диктаторлик режимидир, у Ўзбекистон халқини барча эркинлар ва ҳақ ҳуқуқлардан маҳрум қилган, дейиш билан ватанимиздаги фожеали аҳволни тушунтирган бўламиз. Шундан кейин нега иқтисод абгори чиққан, нега ҳамма ёқни порахўрлик босиб кетган ёки нега технологик жихатдан ривожланмасдан қолганмиз, дея сўраб ўтиришмизнинг зарурати бўлмаса керак. Демак, ягона масала Ўзбекистондаги ҳозирги диктатура режимини ўзгартиришдадир. Унинг қандай амалга оширилиши ҳақида эса юқорида етарлича тўхталдик…

 

Намоз Нормўмин, ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси.
7 декабрь 2012 йил

 

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi