Новвой ва президент: Ким ростгўй, ким ёлғончи?

Сиз яхшиси Қозоғистон унидан харид қилинг, у жуда рўзғорбоп ажойиб ун, – деди у икки килодан қилиб қадоқлаб қўйилган Қозоғистон унини кўрсатаркан.

Новвой ва президент: Ким ростгўй, ким ёлғончи?
194 views
09 December 2012 - 20:14

Яқинда уйимиз бекаси қўлимга рўйхат тутқазиб, рўзғорга у бу нарса харид қилиш учун бозорга жўнатди. Бозорга яқинлашарканман, рўйхатга қараб, харид  қилишни нон растадан бошлашга қарор қилдим. Растада ажиб бир манзара: яқинлашишингиз билан иссиққина бўрсилдоқ ширмойи нонларнинг ҳиди гуп этиб димоғингизга урилади, иштаҳангизни қитиқлайди. Раста харидор билан гавжум, нон ҳам сероб. Растадаги оламоннинг шовқинидан гарангсиб турганимда, бир четда ийманиб, жимгина ўтирган ўрта ёшлардаги новвой аёлга кўзим тушди. Унга яқинлашиб бориб:

– Синглим, нонингиз неча сўмдан? –  деб сўрадим.

– Келинг, амаки, ноннинг донасини икки ярим минг сўмдан сотаяпман, – деди у менга жавобан.

– Намунча қиммат? Сал арзонлаштиринг, – дедим.

– Вой, нега бўларкан, қаранг қандай чиройли нонлар. Ҳолис Қозоғистон унидан ёпилган. Унинг бир халтасини юз минг сўмдан оляпмиз.

У яна сўзини давом эттириб:

– Ўзингиз билсангиз керак, газ йўқ. Шуни учун тандирга ўтин ёқаяпмиз. Ўтиннинг бир тутами ёки кўмирнинг бир халтаси фалон пул. Шундай бўлгач, нон ҳам қиммат бўлади-да, амаки, – деди-да, қўлига доғланган ёғ билан намланган матони олиб уни нонининг бетига оҳиста суркай бошлади.

– Менга қаранг, синглим, агарда Қозоғистон уни қиммат бўлса, ўзимиздаги буғдой унидан нон қилиб сотсаларинг бўлмайдими, ўзимизнинг ун арзон бўлса керак, – дедим мен. – Мана бу йил мамлакатимизда ғалла мўл бўлди, бу ҳақда матбуот, радио-телевидениеда роса мақтанишди.

– Эҳ, бу гаплар ҳаммаси қоғоздаги қуруқ гаплар, ишонманг уларга. Менга ишонмасангиз,  ўзингиз истаган савдо дўконига кириб сўранг-чи, ўзимизнинг буғдойдан ўзимизда ишлаб чиқарилган ун бормикан. Тополмайсиз! Топилганда ҳам сифатсиз, мана бундақанги чиройли нонлар ёпиб бўлмайди у ундан, хамири тандирга ёпишмай оқиб тушади. Ишонмасангиз, мана бошқалардан ҳам сўранг.

У менга кулимсираб қаради-да:

– Мен ёпган нонлар рекламага муҳтож эмас, ўзингиз кўриб турганингиздек мижозларим, Худога минг қатла шукур кўп, – деди.

Дарҳақиқат, харидорлар бирин-кетин келиб, савдолашиб ўтирмасдан пулларини ташлаб, унинг нонидан олиб кетишар эди. Қарасам нон тугай деб қолибди, мен ҳам индамай беш мингни новвой аёл қўлига тутқаздим-да, икки дона нон олиб, растани тарк этдим.

Яна нималар харид қилишим керак экан, деб чўнтагимдаги рўйхатга қарадим: шакар, ёғ, макарон, ун, чой, туз, кир ювиш воситалари ва ҳоказо. Озиқ-овқат дўконига кириб, сотувчидан ўзимизда ишлаб чиқарилган ун борми деб сўрадим. Йўқ жавобини олгач чиқиб кетаётган эдим:

– Сиз яхшиси Қозоғистон унидан харид қилинг, у жуда рўзғорбоп ажойиб ун, – деди у икки килодан қилиб қадоқлаб қўйилган Қозоғистон унини кўрсатаркан.

Ҳафсалам пир бўлиб, бошқа дўконга ўтдим. У ерда ҳам ўша «йўқ» жавобини эшитдим. Учинчи, тўртинчи, … дўконлар. Хулласки, ўзимизнинг ун топилмагач, қиммат бўлса-да (икки килограммдан қилиб қадоқланган олий навли Қозоғистон уни сотувда беш минг икки юз сўм атрофида экан), Қозоғистон унидан харид қилишга тўғри келди.

Одатим бўйича, савдо дўконларидан қадоқланган бирор бир озиқ-овқат маҳсулотини харид қилсам, унинг яроқлилик муддатига эътибор қиламан. Бу сафар ҳам шундай. Тошкент шаҳридаги «XK SULTON TEMURBEK YAGONA» корхонасида ишлаб чиқарилган «Ягона» макарон маҳсулотининг бир пачкасини қўлимга олиб, ёзувларини ўқирканман, кўзим «Ушбу маҳсулот юқори сифатли мустаҳкам навли Қозоғистон ва Россиядан келтирилган буғдой унидан ишлаб чиқарилган», деган ёзувга тушди. Очиғини айтсам, тушунмагандай бўлиб ёзувни қайта ўқирканман, бақириб юборишимга сал қолди. Сабаби, ҳозиргина нон растасида новвой аёлнинг «Ўзимизда ишлаб чиқарилган унни савдо дўконларидан тополмайсиз, топган тақдирингизда ҳам у ундан нон ёполмайсиз» деган башорати эсимга тушди. Ваҳоланки, президент Ислом Каримовнинг жорий йил ғалла йиғим-терими мавсуми тугаши арафасида Ўзбекистон ғаллакорларига йўллаган табригида Республика бўйича етти ярим миллион тоннадан ортиқ сифатли дон маҳсулотлари йиғиштириб олингани, ўтган қисқа давр ичида ватанимиз ғалла мустақиллигини қўлга киригани, ҳозирги кунда нафақат ўттиз миллионли халқимизнинг ғаллага бўлган эҳтиёжини қондирилгани, айни пайтда четга дон экспорт қиладиган давлатлар даражасига эришилгани тўғрисида баландпарвоз жумлалар бор.

Юқорида баён қилинганлардан ҳақли савол туғилади: бу борада ким ростгўю, ким ёлғончи?

Эгамқул Худойқул
Самарқанд

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi