ЎХҲ нинг халқ билан мулоқоти

Дастлаб сўровимизни ўз фаолиятимизни тафтиш қилишдан бошлаяпмиз. Келгусида яна бошқа, айниқса Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий аҳволга эътибор қаратамиз.

ЎХҲ нинг халқ билан мулоқоти
88 views
11 December 2012 - 11:07

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) ташкил топганига бир ярим йилдан ошди ва шу муддат ичида Ҳаракат кўпчиликнинг қалбидан жой олди. Тағин унга нисбатан ғайр кўзи билан қарайдиганлар ҳам бўлди ва бундайлар ҳозир ҳам бор.

Ҳаракат қандай бўлишини истайсиз ва унининг асосий мақсад сари интилиши, яъни Ўзбекистондаги ноқонуний диктатура режимини қулатишга қаратилган мақсадини ёқлайсизми?

ЎХҲ айни мана шу масалаларда ўз муштарийлари ва аъзолари орасида сўров, яъни эл билан мулоқот ўтказади. Бунда Сиз биз қўйган саволларга жавоб беришингиз билан ЎХҲ фаолиятини янада жонлантиришга ҳисса қўшсангиз ажаб эмас. Зотан ЎХҲ – бу биргина бизнинг эмас, балки Сизнинг ҳаракатингиздир!

[contact-form-7 id=”14922″ title=”ЎХҲнинг халқ билан мулоқоти”]

Ҳурматли муштарий! Дастлабки сўровимизни ўз фаолиятимизни тафтиш қилишдан бошлаяпмиз. Келгусида эса тағин бошқа мавзуларга ҳам, айниқса Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий аҳвол мавзуларига ҳам эътибор қаратиб борамиз.

Сизнинг фикрингиз – биз учун муҳимдир!

Саволларга берган жавобларингиз орқали махсус мақолалар, таҳлиллар эълон қилиб борилади. Унда иштирок этаркансиз, сизнинг майлингизга қараб исмларингизни эълон қилмаслик, ёки ўзгартирилган имслар қўллаб борамиз. Сизга хатар етказмаслик ҳам бизнинг бурчимиздир!

ЎХҲ хабар маркази