Каримов “қорбобо”, Гулнора “қорқиз”

Каримов “қорбобо”, Гулнора “қорқиз”
26 views
11 December 2012 - 13:34

(Куннинг муҳим хабарлари)

Яна 20 кундан кейин мелодий 2013 йил бошланади. Аммо бу гал Ўзбекистонда Янги йил байрами Қорбобо ва Қорқизсиз нишонланади, дейди Регнум хабар агентлиги (regnum.ru/news/1602662.html).

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда Қорбобо ва Қорқизни йўқ қилиш фикрни кимдан чиққанини  ҳеч ким билмайди. Афтидан бу ўзи Қорбоболикка даъвогор бўлган диктатор Каримовнинг ёки Қорқизликдан бошқа ҳамма нарсани синаб кўрган Гулнора Каримованинг фикри бўлса ажаб эмас.. Кошки Қорбобо ва Қорқиз билан бирга шу жонга теккан диктатор ва унинг қизидан бирданига қутулиб қўя қолсак…Шунда янги йил ҳам ҳақиқий янги йил бўлардида…

Рублми, сўмми…

Давлат мустақиллигининг асосий рамзларидан бири миллий пулдир. Аммо ўзбек сўмининг қадр қиммати ватанимиз мустақил бўлгандан бери бир тийинга арзимаслик даражасидан ҳеч ҳам кўтарилмади. Ушбу хабарга (www.centrasia.ru/newsA.php?st=1354479180) қараганда ҳозирги кунда рус рубли Ўзбекистонда бемалол ишлатилмоқда экан. Ҳа, энди ҳукумат малайлари долларни Европа банкларида йиққандан кейин, бечора қора халқ рус рублини ишлатса нима қилибди. Ўзбекистонда бирор нарсанинг қадри борми ўзи? Шундай экан, ўзбек пулининг нега қадри бўлсин…

Яшасин Қирғизистон демонкратияси

Хабарларга қараганда (centrasia.ru/news.php?st=1355200320) Қирғизистонда “Жайшуль Махди”, “Джунд аль Халифат”, “Ансаруллох” и “Ат-Такфир Валь-Хиджра” ташкилотлари таъқиқланган. Айни хабарда айтилишича, аввал бу мамлакатда  “Аль-Қоида”,  “Талибон”, ” Шарқий Туркистон Исломий Ҳаракати”, “Курд Миллий Конгреси”, “Шарқий Туркистонни озод қилиш ҳаракати”, “Ҳизбут ут-Тахрир-аль-Исламия” ҳаракати, “Жиҳод гуруҳи”, Туркистон Исломий партиялари таъқиқланган экан.  Балки бу ташкилотларнинг баъзиларини таъқиқлаш мантиқий ҳамдир, аммо бечора мусулмонларнинг бирор ҳаракат ёки партия тузиш ҳаққи борми ўзи, деган савол ҳам мантиқий бўлса керак…

Таторлар мустақиллик йўлида

Таторлар Дунё Конгреси (http://tatarile.org) Татористоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлишини ва таторларнинг лотин алифбосига ўтишлари талаб қилган (regnum.ru/news/polit/1602559.html). БМТга аъзо бўлишда татор биродарларимиз ўзларига Фаластинни ўрнак олган бўлсалар керак. Ним деймиз, яхши ният ярим мол… Ҳаракатда баракат бўлиши ҳам маълум ҳақиқатдир…

Сурия, яна бир бор Сурия…

Русиянинг “НГ” хабар беришича (ng.ru/world/2012-12-11/7_siria.html) эртага Моррокашда Сурия дўстларининг навбатдаги йиғили бўлиб ўтади. Унда200 гаяқин вакилнинг иштирок этилиши кутилмоқда. Сурия мухолифларининг Қатор давлатида ўтказган сўнгги йиғинида Сурия Мухолифлари Иттифоқи тузилган ва бу иттифоқ қатор давлатлар тарафидан Сурия халқининг тамсилчиси сифатида тан олинганди. Эртага бўладиган йиғилишда АҚШ ҳам ушбу иттифоқни Сурия халқининг тамсилчиси сифатида тан олиши кутилмоқда. Сурия атрофида ҳозир жуда катта муаммолар борлиги маълум. Масалан қўшни Туркияда Суриянинг эҳтимолий ҳужумига қарши НАТО билан ҳамкорликда Патриот ракетларини ўрнатиш ҳақида қарор берилганди. Сўнгги хабарларга қараганда Сурия Озодлик Армияси пойтахт Дамашқ (Шом)ни қуршовга олган. Бунга муқобил диктатор Башар Асад ҳарбийларининг химёвий қуролларни ишга солишга таёрланаётгани хабар берилмоқда. Нима бўлганда ҳам Сурия бўҳрони тезроқ тугашини истаймиз. Чунки Сурия “Араб баҳорини” анча секинлатиб қўйди. Баъзиларнинг айтишича Суриядан кейин ушбу баҳор Ўзбекистонда бошланиши мумкин…

Туркия янги Конституция қабул қила оладими?

Туркияда сўнгги ўн йилда жуда катта ислоҳотлар амалга оширилди. Аммо мамлакат тараққиётининг асосий йўналашини аниқлаб берадиган Асосий Қонунни (Конституцияни) қабул қилиш масаласи ҳалигача ҳал қилингани  йўқ. Туркиянинг машҳур зиёлилардан Тоҳа Оқйўл “Конституцияга кима тўсиқ бўлди” (http://www.hurriyet.com.tr/yazarlar/22125160.asp) мақоласида ушбу масалага атрофилича тўхталган. Унинг фикрича, ҳозирги кунда Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти)да янги Конституцияни таёрлаш бўйича махсус комиссия тузилишига қарамай, бугунги кунга келиб бу иш тугалланмай қолмоқда. Бунга сабаб, деди ўз мақоласида Тоҳа Оқйўл сиёсатчиларнинг ва партияларнинг ўзаро муросасизлигидир. Ўз ўрнида шуни таъкидламоқчимизки, аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат бўлган давлатларнинг бирортасида Асосий Қонун масаласи ҳал қилинганича йўқ. Бу масала ҳозирги кунда Миср ва Туркиянинг   энг асосий ва долзарб масаласидир…

ЎХҲ Ахборот Маркази

11 декабрь 2012 йил