Аллоҳнинг мўъжизаси

Кечаси тушимда Муҳаммад С.А.В.ни кўрдим. У киши менга, “Бошингга нима балою-офат ёғилса ҳам, ёлғиз Аллоҳдан, деб бил!” дедилар.

Аллоҳнинг мўъжизаси
111 views
11 December 2012 - 15:30

1998 йилнинг баҳорида, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман “Боймоқли” қишлоғидан 63 киши “Ҳизбут-Таҳрир” партияси аъзолигига айбланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159- ва 244-моддалари билан 15 йил узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилганлар. Шулар орасида Чориевлар хонадонидан  3 киши: “Ҳизбут-Таҳрир” партиясининг кўзга кўринган лидерларидан Муҳиддин, Аслиддин, Фазлиддинлар ҳам бор эди…

2003 йилнинг ёз ойида ака-укаларнинг жасадлари қамоқхонадан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманига қайтарилди. Бугунги кунда қолган аъзоларнинг ҳаммаси эса, ўша “эътиқод” туфайли жазони турли-ҳил қамоқхоналарда ўтамоқдалар…

Бироқ…

Ўша гуруҳдан омон қолган,  қорилик мартабасига эришган, бир эшон йигит ҳам бор. Унинг исми Фахриддин. Фахриддиннинг жияни эса, Фирдавс бизга у тўғрисида қўйидагиларни сўзлаб берди: “Ака-укалар “Ҳизбут-Таҳрир” партиясига айбланиб, қўлга олинганларидан кейин, тоғам Фахриддин бу йўл нотўғри эканлигини тушуниб етди.  Аллоҳнинг каломи “ҚУРЪОНИ КАРИМ”ни қўлига олиб, “Мен Аллоҳнинг каломини бугундан бошлаб ёд оламан! Муҳаммад С.А.В.нинг хадислари асосида иш юритаман! Мен ҳеч қандай  оқимга аъзо бўлиб кирмайман!” деб қасам ичди. Лекин тоғам Фахриддин сўзининг устидан чиқди. Қуръони Каримни ёд олди. Қорилик мартабасига эришди. Кечалари  уйқусидан туриб, нафл намозларини адо қилди. Қисқаси, Аллоҳнинг буюрган амрини бажариб келмоқда, десам хато бўлмайди.

Тоғамиз Фахриддин қорилик даражасига етганидан сўнг,  қишлоқда яшовчи фуқаролар у кишига келиб, “Эшон бобо, ўғлимни жин чалиб кетибди. Шунга ёрдам берсангиз” деб мурожаат қилувчи инсонлар жуда кўпая бошлади. Касалликка чалинган беморларни  дам ва дуолари билан даволади. Хаттоки, у кишини эшитган инсонлар узоқдан сўраб-суриштириб  келувчилар ҳам кўпайди. Тоғамиз Фахриддин одамлар орасида овозаю-дарвоза бўлганидан сўнг, у кишига “мурид” бўлиб келган шогирдлар сони ҳам кўпайди. Шундан сўнг, у кишини Тошкент шаҳри Юнус-Обод туманига қарашли қанақангидир Жомеъ мачитида имомнинг ёрдамчиси лавозимига тайинлашдилар. Азим Тошкентдан бизлар ва шогирдлари йиғилишиб, 2 хонали уй сотиб олиб бердик. У кишининг овози, қорилигини кўрган ёри биродарлар  шогирд бўлиб тушдилар. Тоғамиз  уларга араб тилидан ва Қуръони Каримдан таълим бердилар. Аммо… бу иш Ўзбекистон ҳукуматига ёқмади. Шундан сўнг, у кишини “ғойибона” йўқотишга киришди…

Кунларнинг бирида эшон бобо хаммомга тушади. Ўша хаммомдан сўнг, тери касалликларига оид юқумли таносил касаликка чалинади. Дарҳол шифокорга кўринади. Бироқ… “Шифокор” “танангиздаги касаллик жуда ҳам оғир, ундан қутулишнинг осон йўли, фалон-фалон дори-дармонлар билан даволанг…” деб у кишининг асабларига зарар етқазувчи дориларни ёзиб беради.

Эшон бобо ҳеч иккиланмай дори-дармонларни қўллай бошлайдилар. Эшон бобонинг олган муолажаси яхши бўлиш ўрнига, кундан-кун баттар авж олади. Хаттоки, теридаги касалликлар “танга” ҳолатдан, қўтир ҳолатга келиб қолади. Кечаю-кундуз оғриққа чидолмаганларидан додлаб чиқардилар. Шунга ҳам, қарамасдан кечалари туриб нафл намоз ўқишни, Куръони Каримни ўқишни канда қилмасдилар. Шунда эшон бобомиз: “Бунинг ҳаммаси Аллоҳдандир! Тақдирга нима битилган бўлса, инсон ўшани кўради! Аллоҳ менга дард юбориб, имтиҳон қилмоқда. Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин! Минг ва миллион бора шукурлар бўлсин!”деб дуо қилардилар.

Орадан икки ой вақт ўтганидан сўнг, эшон бобо кўрпа-тўшак бўлиб ётиб қолдилар. Шифокорлар кўригидан ўтган эшон бобога: “Асаб касаллигига чалинибди. Бу кишини тезда шифохонага  ётқизмасангизлар бўлмайди” дейишди. Аммо эшон бобо шифохонага ётишга кўнмадилар. Шу ҳолатда ҳам, Аллоҳга ҳамду-сано айтишдан чарчамади. Биз “Энди эшон бободан айрилиб қолсак керак. Бу кишини Сурхондарёга ўз қишлоқларига олиб бормасак бўлмайди. Ака-укаларининг ёнига гўр қазиб,  қабристонга кўмамиз” деб шогирдлари билан келишгандик.  Бироқ… Мўъжиза юз берди. Эшон бобо касалликдан батамом соғ бўлиб чиқди. Кўп инсонлар қатори мачитга чиқиб, жамоат намозларини ўқидилар. Яна ўша шогирдлари билан бирга бўлдилар.  Шогирдлари у кишининг соғ-омон эканлигини кўришиб, хурсанд бўлдилар. Лекин… Эшон бобони соғ-саломат бўлиб чиққани  ғаламис кучларга анча қимматга тушди…”

Суҳбатимиз шу ерда етганда сўзни Фахриддин эшон бобонинг  ўзлари давом эттирдилар: “Уйда шом намозини ўқишга тўғри келди. Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В. айтганларидек “Уйингизни қабристонга айлантирмангизлар. Намозни уйингизда ҳам адо қилингизлар” деган ўша сўзга амал қилдим-да, Шом намозини ўқишга киришдим. Нима бўлди-ю, шом намозининг иккинчи ракааатига турганимни биламан, бошимга қаттиқ бир зарба келиб урилгандай бўлди. Калламдаги луқ-луққа жойи ичкарига бир кирди-ю яна  жойига қайтди. Намоз ўқишни давом эттиравердим. Қанақанги бир ҳолатга тушиб қолганимни   сўз билан таърифлашим қийин. Мен намоз ўқийдиган хона қоронғу эди. Хона ичи ёришиб кетди. Атрофга қарасам, ёруғлик нури сочмоқда. Бу нур қаердан келаётганлигини ҳеч билмасдим. Қанақангидир фаришта сифат кўзимга кўриниб кетди. Мен жуда ҳам қўрқиб кетдим. Унинг устига хонадонимиз оила аъзолари Сурхондарёга кетишган эди. Ўзимга-ўзим, “ажалим етиб, ўлим фариштаси келган бўлса керак” деган фикр бошимни чирмаб олди. Аллоҳнинг каломидан “Ёсин” сурасини шом намозидан сўнг, ўқиб ўзимга-ўзим ўқиб дам урдим. Шундан кейин, номози “Ҳуфтон”ни ўқиб, жой солиб ётдим.  Кечаси тушимда Муҳаммад Мустафо С.А.В.ни кўрдим. У киши билан анча суҳбатда бўлдим.  У киши менга, “нима бошингга балою-офат  ёғилса ҳам, ёлғиз Аллоҳдан, деб бил! Ҳақиқий мўмин ва мусулмон киши бу дунё-ю-оҳиратда синов устидадир!”деб айтдилар. Бу воқеа 2010 йилнинг 26 октябрь куни юз берган эди. Ўша кун ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди…

Ўшандан бери орадан икки йил ўтди. Кунларнинг бирида Жомеъ мачитида “Пешин” намозини жамоат билан ўқиб бўлганимиздан сўнг, шогирдларимиздан бири Садриддин келиб, “Сизни Володя исмли йигит мачит олдида кутиб турган экан. Сизга бир муҳим гаплари бор экан. Шунга чиқар экансиз.” деб айтди. Мен мачитдан чиқсам, навқирон қизил юзли калласида сочи озгина кал йигит Володя билан кўршдим. Уни бир пиёла чой ичишга таклиф қилдим. У узр билдириб, вақти тиғиз эканллигини айтди.  Володя: “Мен учун, беш  минут вақт ажрата оласизми?” деб илтимос қилди. Мен “Аср” намозигача вақтим борлигини айтдим. “У менинг қўлларимни ўпиб, Сизни соғ-саломат кўрганимдан хурсандман…” деди-да йиғлаб юборди. Кейин мендан кечирим сўради. Мен унга “Нима учун? Сиз мендан кечирим сўраяпсиз?”дедим. У бўлса, “Мен мусулмон эмасман. Қуръонда нима деб ёзилгани ҳам билмайман. Лекин… Исо Ҳристосга туширилган, “ИНЖИЛ”да: “Бу дунё оҳиратда, ҳеч бир сир-сирлигича қолмайди. Ҳаммаси бир кун келиб ошкора бўлади” деб айтилган сўзини икки йилдан сўнг, англаб етдим. Мен банда-ю ғофил энди “рак” касалликка чалинганимдан сўнг, тушуниб етдим.  Мен Сизга нисбатан  ва 20 яқин рус йигитлари билан,  Аллоҳ ҳеч қачон кечирмайдиган бир иш содир этганмиз. Мен шуни ҳозир бу дунёда айтмасам, эртага кеч бўлади. Чунки, менга берилаётган азоб-уқубатларнинг ҳаммаси, Сизга нисбатан қилинган иш туфайли  деб биламан”.  Мен “қанақанги нотўғри иш экан? Очиқроқ гапиринг?”деб савол бердим. “Куз ойлари эди. 2010 йилнинг 26 октябрь куни кеч соати 6-7 атрофида эди. Мен  билан бирга 20 га  яқин рус миллатига мансуб фуқаролар Сиз яшайдиган домнинг “подвал”ига тушдик.  Бизнинг раҳбаримиз Сергей Алексеев: “Юқориги, 3 қавватда бир “баран” яшайди. Ўша баранни калласини батамом ишдан чиқариб, “психический” касалликка чиқаришимиз керак. Ўша  вазифани ҳукуматимиз менга топширган. Эртага мана шу қўйлар хукумат тепасига келиб қолса борми,  ҳаммамиз Ўзбекистондан йўқ бўлиб кетамиз. Ҳамманг, террористларнинг қўлига тушсанглар, барандай сўйишади…”

Хуллас, бизга қўйилган вазифа қўйидагича эди. Сергей: “Бетон шифтида ўрнатилган аппаратни кўраяпсизларми? Мана шу аппартга молоток билан қаттиқ урилса бас. Ўша тепада ўтирган қўйнинг калласи иккига бўлинади ёки, “ненормальний человек”ка айланиб қолади. Ундан сўнг, унинг тақдири бизнинг қўлимизда. «Контуженний человек»га айланиб қолади…”  Биз 20 киши ўша бетонга ўрнатилган аппартни ҳар биримиз 50 тадан молоток билан урдик. Лекин… Сиз ўша зарбани сездингизми йўқми, билмадим. Сизни улар хотираси ўчди деб ўйлаганди Худога шукур! Сизни соғ-саломат кўриб турибман! Яратгангга минг шукурлар бўлсин! деб қўлини кўксига қўйиб, Исо Христос номига тавба келтирди. Мендан кечирим сўраб, яна йиғлаб юборди. Шунда мен унга “ҚУРЪОНИ КАРИМ”да Аллоҳнинг ажойиб бир каломи бор. Эшитинг! Аллоҳи таоло шундай деган. “Булар макр қилдилар, лекин  Аллоҳ “маккор”ларнинг энг яхшироғидир”. Шунинг учун ҳам,  ўша Сергейнинг  айтган гапи бўлмади. Бу уринишларнинг хаммаси сароб бўлиб чиқди. Чунки, фақат ва фақат Аллоҳнинг айтгани бўлади!

Ўша Сиз айтиб бераётган “тақдир” бундан олдин ҳали одамзод яратилмай туруб, ер юзига келиб-кетаётган инсонларнинг тақдири Лавҳу-Маҳвуз китобида битилган эди. Ўша китоб  коинотдан ҳам каттадир. Сизлар ўша аҳён-аҳёнда мақтаниб юрадиган биринчи бўлиб, коинотни “забт этган” Ю.Гагарин ҳам, ўша китобни тан олмаган эди.  Ундан кейин нима бўлди? Натижада ернинг домига кириб кетди. Ундан кейин, америкалик Р.Амстрон коинотда “АЗОН” эшитганни Мисрда борганида у ерда ҳам, азон эшитганлигини кўриб Ислом динига тан берганди. “Ла Иллаҳа Иллоллоҳу Муҳаммаддур Расуллилоҳ” деб Ислом динни қабул қилганди….

Кейин мен ўша рус йигитнинг ҳаққига дуо ўқидим. “Аллоҳ шу бандангни қилган хатоси учун кечиргин. Дардига шифо бер!”

2012 йилнинг 15 август куни Володя оламдан кўз юмди. Унинг ўлигини ўзи яшаб турган бир хонали уйдан бир хафта ўтгандан сўнг, топишдилар…”

ФАХРИДДИН ТИЛЛАЕВ
Ўзбекистон “Эрк” Демократик партиясининг Марказий Кенгаш аъзоси

fahriddin71@mail.ru fahriddintillo@yandex.ru fahriddin2009@gmail.com  www.facebook.com/ fahriddin.tilloev

+998901224581